Ярим миллиард долларга тушган Кору елканли кемадан сўнг, Amazon асосчиси Жефф Безос ўз тўпламидаги тўртинчи хусусий самолётни харид қилди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Rolls-Royce двигателлари туфайли Gulfstream G700 дунёдаги энг тезкор хусусий самолётлардан бири ҳисобланади. Унинг интерери бешта хона, душ ва ҳожатхонадан иборат ҳаммом, шунингдек, кенг ошхонани ўз ичига олади. Самолётга жами 19 нафар йўловчи жойлашиши мумкин. Gulfstream G700 нинг максимал парвоз масофаси 14 минг километрдан ошади.
Jeff Bezos' brand new Gulfstream G700 parked just across the tarmac from us at Van Nuys Airport today. The $80-million jet can travel at Mach 0.935 making it the fastest jet in Gulfstream's lineup. #G700 #Gulfstream #avgeek pic.twitter.com/u9F5FQmWqE
— John Schreiber (@johnschreiber) September 2, 2024
JetSpy хизматининг маълумотларига кўра, Безоснинг олдинги Gulfstream G650 моделига ўхшаш иккита самолёти, шунингдек, нисбатан камтарона Швейцариянинг Pilatus PC-24 самолёти мавжуд. Мутахассислар миллиардерга тегишли авиация тўпламининг умумий қийматини 200 миллион долларга баҳоламоқда.
Gulfstream G700 самолёти бозордаги янгилик бўлиб, уни бутун дунё миллиардерлари қўлга киритишга уринмоқда. Тахминларга кўра, 2024 йилнинг июль ойидан бери Gulfstream G700 нинг эгаси яна бир америкалик миллиардер Илон Маск ҳисобланади.
Изоҳ (0)