Жанубий Корея 18 апрелдан бошлаб барча ҳарбий парвозларни тақиқлади. Бунга сабаб ҳарбий вертолёт беҳосдан ўқ-дориларни ташлаб юбориши дея қаралмоқда.
Корея Республикаси ҳарбий-ҳаво кучлари машғулотлар чоғида КА-1 ҳужумчи самолётидан режалаштирилмаган қурол-яроғ отилиши билан боғлиқ ҳодисадан сўнг барча парвозлар тўлиқ тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучлари вакилига таяниб хабар бермоқда. Қарор, шунингдек, Қўшма Штатлар билан “Озодлик байроғи” деб номланган қўшма ҳаракатларга ўз таъсирини ўтказди.

Кузатув ва разведка олиб борувчи кучлар, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган бошқа кучлардан ташқари, барча турдаги самолётларнинг парвозлари 22 апрель куни эрталабгача тўхтатилди.
Нашр маълумотларига кўра, 18 апрель куни Пхёнчхан округи устидаги тунги машғулотлар чоғида енгил ҳужумчи самолёт пулемётлар, беш юз 12,7 мм калибрли ўқ-дорилар ва иккита ташқи ёнилғи баки бўлган иккита контейнерни ташлаган. Бу ҳодиса фуқаролик инфратузилмасига зарар етказмаган ҳолда тоғли ҳудудда қайд этилган. Ўқ-дорилар ва қуроллар топилган, аммо ёқилғи баклари ҳали ҳам топилгани йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага учувчининг хатоси сабаб бўлган, у тасодифан бўшатиш тугмасини фаоллаштириб юборган.
Аввалроқ АҚШ Федерал авиация маъмурияти Вашингтондаги Роналд Рейган аэропорти яқинида Delta Аir Lines йўловчи самолёти Airbus А319 ва ҳарбий Т-38 Таlon самолётларининг хавфли яқинлашуви билан боғлиқ ҳодиса юзасидан текширув бошлаганди. Агентлик маълумотларига кўра, фуқаролик лайнери бортидаги тўқнашувдан огоҳлантириш тизими ишга туширилган ва ҳалокатнинг олди олинган.
Изоҳ (0)