Витамин D организмимиз учун жуда муҳим. У иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, моддалар алмашинувини қўллаб-қувватлайди ва организмдаги кальций ва фосфат миқдорини тартибга солади, бу эса суякларимиз ва мушакларимизга таъсир қилади. Лекин бу муҳим элементнинг етишмаслигини қандай қилиб ўз вақтида аниқлаш мумкин?

Витамин D танада содир бўладиган моддалар алмашинувининг кўп соҳаларига таъсир қилгани сабабли, унинг етишмаслигининг аломатлари ҳам турли хил бўлади. Аммо витамин D етишмаслигининг энг кенг тарқалган белгилари қуйидагиларни ўз ичига олади:
* Чарчоқ / секин ҳаракат қилиш
* Диққатни жамлашда қийинчилик
* Тез-тез бош оғриғи
* Кайфият ўзгариши, депрессив кайфиятгача
* Мушак / оёқ-қўл оғриғи
* Соч тўкилиши
Оғир ҳолларда витамин D нинг узоқ вақт етишмаслиги болаларда рахитга ва катталарда остеопорозга олиб келиши мумкин.

Агар ўзингизда бу аломатларни сезсангиз, шифокорга мурожаат қилинг ва организмдаги витамин D миқдорини текшириш учун қон таҳлили топширинг. Кичик етишмасликни овқатланишни тўғрилаш орқали тўлдириш мумкин. Ушбу витаминга табиий равишда тўйиниб юришни истасангиз лосос, анчоус ва сардина каби ёғли балиқлар, тухум сариғи ҳамда гўштни доимий тарзда истеъмол қилинг. Агар қон таҳлилларингизда витамин D миқдори жуда кам бўлса шифокор сизга биологик фаол қўшимчалар буюради.
Изоҳ (0)