Мутахассислар умрни узайтириш ва саратон касаллиги хавфини камайтириш учун қайси сабзавотни таомномага киритиш кераклигини айтди. Барча мамлакатларда етиштириладиган одатий карам энг фойдали сабзавот деб топилди.
Чунки карам таркибида барча витаминлар ва ошқозон учун фойдали ферментлар мавжуд. Ушбу маҳсулот организмдаги деярли ҳамма тизимлар саломатлиги ва фаолияти учун аҳамиятли бўлган табиий антиоксидант C витамининг кони ҳисобланади. У ҳужайраларни шикастланишдан сақлайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди.
Шунингдек, карамда кўплаб фолий кислотаси, калций, калий, магний мавжуд бўлиб, кўриш қобилиятига ижобий таъсир этадиган каротиноидларга ҳам бой.
Тадқиқотларга кўра, карам саратон ва асаб тизими билан боғлик касалликларнинг олдини олади, стрессга чидамли бўлишга ёрдам беради.
Карамдаги озуқа толалари танани турли токсинлардан тозалайди ва қаришни секинлаштиради. Сабзавотни ҳар қандай кўринишда истеъмол қилиш мумкин, аммо энг фойдалиси хом карам ҳисобланади.
Изоҳ (0)