• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Эркин Воҳидов ижодига бағишланган адабий фестивал қатнашчиларига табрик йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёев Эркин Воҳидов ижодига бағишланган адабий фестивал қатнашчиларига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бугун, 23 май куни Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ижодига бағишланган адабий фестивал ташкил этилди. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент ушбу адабий фестивални ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлаб, фестивал иштирокчилари ва ташкилотчиларига, унинг ғолиб ва совриндорларига муваффақиятлар тилади.

    Азиз юртдошлар!

    Муҳтарам адиблар, қадрли ёшларимиз!

    Аввало, барчангизни элимизнинг суюкли фарзанди, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг бетакрор ижодига бағишланган бугунги фестивал – ўзига хос адабиёт ва санъат байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

    Маълумки, халқимизнинг ақл-заковати ва азму шижоати билан барпо этилаётган Янги Ўзбекистонда миллий адабиёт, маданият ва санъатни ривожлантириш мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишини ташкил этади.

    Зотан, маърифатпарвар шоиримиз Абдулҳамид Чўлпоннинг “Адабиёт яшаса – миллат яшар” деган ҳикматли сўзларида чуқур маъно бор.

    Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини ҳар томонлама ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, уни бугун юз бераётган мураккаб жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда таҳлил этиб, зарур хулосалар чиқариш маънавий ҳаётимизни юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, катта аҳамиятга эга. Айниқса, ҳозирги нотинч ва таҳликали замонда миллий ўзлигимизни англаш, азалий эзгу қадриятиларимизни сақлаш ва бойитиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

    Бундай ўта муҳим вазифаларни амалга оширишда халқимизнинг Эркин Воҳидов каби буюк ва ардоқли фарзандларининг қутлуғ ва ўлмас мероси албатта беқиёс ўрин тутади.

    Ўйлайманки, бу мўтабар зотни ортиқча таърифлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Улкан шоир ва драматург, моҳир таржимон ва ўткир публицист, таниқли жамоат арбоби сифатида Эркин Воҳидовнинг асарлари миллий адабиётимизнинг “олтин фонди”дан, юртимиз ва чет эллардаги минг-минглаб адабиёт мухлисларининг қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин олгани билан ҳар қанча ғурурлансак, арзийди.

    Ҳозирги вақтда юртимизда улуғ шоиримиз хотирасини эъзозлаш ва бой ижодий меросини ўрганиш бўйича катта ишлар қилинмоқда. Хусусан, Марғилон шаҳрида ижодкорлар боғи бунёд қилиниб, севимли адибимизнинг ҳайкали ва музейи очилди. Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ташкил этилди. Пойтахтимизнинг Адиблар хиёбонида у кишига бағишлаб муҳташам ёдгорлик обидаси қад ростлади. Шоир таваллудининг 80 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланди.

    Мен Эркин Воҳидовдек серқирра истеъдод эгаси, ҳақиқий ватанпарвар ва миллатпарвар инсон билан замондош ва маслакдош бўлиб яшаш насиб этганидан бахтиёрман.  

    Юртимизда маънавий-маърифий соҳаларда олиб борилаётган бугунги жўшқин ислоҳотларимизда Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳалима Худойбердиева, Муҳаммад Юсуф сингари бетакрор ижодкорларимизнинг ўрни ҳар қадамда сезилиб туради. Аммо ҳозирги кунда етишиб келаётган истеъдодли ёшларимиз – менинг азиз ва қадрли фарзандларим буюк устозларининг йўлини муносиб давом эттираётгани бизга таскин беради.

    Бугунги ижодий анжуман доирасида ардоқли шоиримизнинг оташин ва дилбар шеърлари янграётгани, у кишининг ғазаллари асосида айтилган қўшиқлар танлови ўтказилаётгани, бу сўлим масканда Эркин Воҳидов номида боғ барпо этилаётгани таҳсинга сазовордир.

    Биз ушбу адабий фестивални ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, буюк тарихга эга бўлган, ўз ўтмишидан ғурурланиб, айни вақтда, келажакка юксак ишонч билан интилаётган бугунги ўғил-қизларимиз маънавий булоқларимиздан баҳраманд бўлиб, Янги Ўзбекистоннинг чинакам бунёдкорлари бўлиб вояга етишида мана шундай анжуманларнинг ўрни ва таъсири беқиёс, албатта.

    Фурсатдан фойдаланиб, ушбу тадбир ташкилотчилари – Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “UzReport” телеканали ва “Turonbank” мутасаддиларига, шоирнинг фарзандлари ва барча мухлисларига самимий миннатдорлик билдираман.

    Фестивал қатнашчиларини, унинг ғолиб ва совриндорларини, турли ҳудудлардан келган ёшларимизни яна бир бор табриклайман.

    Барчангизга соғлик-саломатлик, ижодий ишларингизда янги муваффақиятлар тилайман.

    23.05.2024, 22:15   Изоҳ (0)   4906
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин 26-27 май кунлари Ўзбекистонда бўлади

    23.05.2024, 21:55

    Самарқандда ноқонуний қум-шағал қазиб олганлар давлатга салкам 450 млн сўм зарар етказди 

    23.05.2024, 21:50

    Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган дўконлар фош этилди

    23.05.2024, 21:40

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги юк ташувлари ҳажми 2024 йилнинг тўрт ойида қанча бўлгани очиқланди

    23.05.2024, 21:30

    Сурхондарёнинг икки туманида археологик ёдгорликлар бузиб ташлангани маълум бўлди

    23.05.2024, 21:20

    Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди

    23.05.2024, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди



    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26

    “Манчестер Юнайтед” икки нафар ҳужумчи билан музокара ўтказмоқда

    Спорт | 29 июл, 22:15

    Президент 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:14

     Президент фармони билан бир гуруҳ давлат хизматчилари мукофотланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.