• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Шимолий Корея—Ўзбекистон: миллий жамоа иккинчи ўринда қолиши учун ғалаба қозониши шарт бўлган баҳс ҳақида

    Эртага, 19 ноябрь куни Лаос пояхти Вентян шаҳри “Лао” стадионида Шимолий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари тўқнаш келади. Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган ушбу учрашув Ўзбекистон термасининг тўғридан тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолиши учун аҳамиятли ҳисобланади.

    Мазкур ўйинда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам — Али Али Аҳмад, унга юртдошлари Аланези Абдулҳади ва Аббос Аҳмад ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам сифатида Аммар Ашканани ишлайди. ВАРда эса Абуллоҳ Жамали фаолият олиб боради.

    Эртанги учрашувда Ўзбекистон жамоаси кўк, мезбонлар эса қизил либосда ўйнайди.

    Фото: Тҳе-AFC

    5 турдан сўнг Ўзбекистон миллий жамоаси 10 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 3-босқичдаги уч учрашувда ғалаба қозонди. Эрон билан дуранг ўйнаган ўзбекистонликлар 14 ноябрь куни бўлиб ўтган Қатарга қарши учрашувда сўнгги дақиқалардаги урилган гол сабаб мағлубиятга учради.

    Шимолий Корея жамоаси ҳужумкор ўйин кўрсатишига қарамай 5 учрашувда 2 очко тўплаб, А гуруҳида сўнгги ўринда бормоқда.

    Ўзаро ўйинлар натижаси

    Шимолий Корея ва Ўзбекистон миллий жамоаси 11 учрашувда тўқнаш келган. Учрашувларнинг 8 тасида Ўзбекистон жамоаси ғолиб чиққан бўлса, бир бора корейслар ғалаба қозонган. Икки учрашувда кучлар тенг келган.

    Жамоалар илк бор 1998 йили Осиё Ўйинлари баҳсларида дуч келган. 7 декабрь куни бўлиб ўтган учрашувда ўзбекистонликлар йирик (4:0) ҳисобда ғалаба қозонган. Шимолий Корея жамоаси 2015 йили Жаҳон чемпионати саралаши учрашувида Ўзбекистон термаси устидан ғалаба қозонган. 4:2 ҳисобида якунланган учрашув корейсларнинг ягона муваффақияти ҳисобланади.

    Фото: “ЎФА”

     

    Тошкентда ўтказилган сўнгги учрашувда мезбонлар Жалолиддин Машариповнинг 20-дақиқада киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонган эди.

    Сўнгги 5 ўйин натижаси:

    1. Шимолий Корея — Ўзбекистон 4:2, 16 июнь, 2015 йил;
    2. Ўзбекистон — Шимолий Корея 3:1, 12 ноябрь, 2015 йил;
    3. Ўзбекистон — Шимолий Корея 2:0, 13 октябрь, 2018 йил;
    4. Ўзбекистон — Шимолий Корея 4:0, 7 июнь, 2019 йил;
    5. Ўзбекистон — Шимолий Корея 1:0, 5 сентябрь, 2024 йил.

    Терма жамоаларнинг сўнгги ўйин натижалари:

    Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги 5 ўйинда 3 бор ғалаба қозонди. Эрон жамоаси билан дуранг қайд этган жамоа, Қатарга мағлуб бўлди.

    • Қатар — Ўзбекистон 3:2, 14 ноябрь, 2024 йил;
    • Ўзбекистон — БАА 1:0, 15 октябрь, 2024 йил;
    • Ўзбекистон — Эрон 0:0, 10 октябрь, 2024 йил;
    • Қирғизистон — Ўзбекистон 2:3, 10 сентябрь, 2024 йил; 
    • Ўзбекистон — КХДР 1:0, 5 сентябрь, 2024 йил.

    Шимолий Корея жамоаси БАА ва Қатар жамоалари билан дуранг қайд этди. Жаҳон чемпионатидан ўрин олган қолган 3 ўйинда мағлуб бўлди. Корейслар худди Ўзбекистон сингари сўнгги тур учрашувида 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

    • КХДР — Эрон 2:3, 14 ноябрь, 2024 йил; 
    • Қирғизистон — КХДР 1:0, 15 октябрь, 2024 йил; 
    • БАА — КХДР 1:1, 10 октябрь, 2024 йил;
    • КХДР — Қатар 2:2, 10 сентябрь, 2024 йил;
    • Ўзбекистон — КХДР 1:0, 5 сентябрь, 2024 йил.

    Йўқотишлар

    Ўзбекистон терма жамоасида Остон Ўрунов Қатар ва Шимолий Кореяга баҳсларни ўтказиб юбориши аввалдан маълум бўлганди. Улар қаторига Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров ҳам қўшилди. Қатарга қарши учрашувнинг дастлабки дақиқаларида жароҳат олган Элдор ўрнини Жалолиддин Машариповга бўшатиб берганди.

    Отабек Шукуров эса жароҳат билан учрашувнинг сўнгги дақиқаларига қадар ҳаракат қилди. Аммо шифокорлар унинг кейинги учрашувда майдонга туша олмаслигини қайд этди.

    Шимолий Корея сафида Эронга қарши ўйинда жароҳат олган ҳужумчи Жо-гук Ри майдонга туша олмаслиги мумкин. Агар у ўйинда иштирок эта олмаса, Кум-сонг Жонг асосий таркибда унинг ўрнини эгаллаб, Ҳан Кванг-Сонг билан ҳужум чизиғида бирга ўйнаши кутилмоқда.

    Энг қиммат оъйинчилар

    Фото: Transfermarkt

    Ўзбекистон таркибидаги Аббосбек Файзуллаев Россиянинг “ЦСКА” клубида тўп суради. Портал унинг трансфер қийматини 6 миллион еврога баҳолаган. “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 5 миллионлик қийматга эга. Жамоа тўпурари ва “Рома” клуби футболчиси Элдор Шомуродов ҳам шунчага баҳоланган.

    Шимолий Корея футболчилари асосан ички чемпионатда ўйнаши сабабли уларнинг бозор қийматини аниқлаш қийин. Тахминий ҳисоб китобларга қараганда, Кук-чол Жанг Шимолий Кореянинг кенгайтирилган таркибидаги энг қиммат футболчи бўлиб, унинг бозор қиймати 450 минг еврони ташкил этади.

    FIFA рейтингидаги ўрни

    Ўзбекистон терма жамоаси янгиланган FIFA рейтингида дунёда 58-ўринда қайд этилди. 1429 рейтинг очкосига эга ўзбекистонликлар Осиёда 7-ўринни эгаллаб турибди.

    Фото: FIFA

    Шимолий Корея термаси жаҳонда 111-ўринда қайд этилган. 1175 очкога эга жамоа Тожикистон ва Қирғизистондан кейин жойлашиб, Осиёда 19-ўринда турибди.

    Учрашув ҳақида

    4-турдаги мағлубият сабаб Ўзбекистоннинг тўғридан тўғри мундиалга чиқиш имкони бир оз камайди. Сабаби Қатар ва БАА жамоалари ўртасидаги фарқ 3 очкога етди. 5-турда БАА ва Қатар жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Бу эса ўзбекистонликларга иккинчи ўринда қолиш учун ғалабани нақд қилиш керак дегани. Тўғри, миллий жамоа дуранг билан ҳам 5-турдан сўнг иккинчи ўринда қолиши мумкин, аммо юқорида айтилганидек АҚШдаги мундиал учун йўлланма 4-босқичга қолиб кетиш хавфи ортади.

    Сабаби, 2-даврада Ўзбекистон жамоаси БАА ва Эронга сафар уюштиради, Қирғизистон ва Қатарни уйида қабул қилади. БАА иккинчи ўрин учун ҳаракат қилаётган бўлса, Эрон Ўзбекистон устидан қозонилган ғалаба эвазига мундиал йўлланмасини эртароқ қўлга киритиш имкони пайдо бўлади.

    Фото: FIFA

    Бундан ташқари, Эроннинг олдинга ўтиб кетиши ва мундиал йўлланмасига тур ўйинлари якунланмасдан эга чиқиши биз учун минусга ишлаши мумкин. Эсингизда бўлса, Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги Жаҳон чемпионати сўнгги босқич сўнгги турида Ўзбекистон термаси Жанубий Кореяга қарши учрашувда дуранг қайд этиб, учинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга чиқиб, навбатдаги босқичга йўл олиши мумкин эди. Аммо Эрон жамоаси сўнгги дақиқаларда Суриядан тўп ўтказиб юборди ва Ўзбекистон 4-ўринни эгаллаб, гуруҳда қолиб кетди. Анзур Исмоиловнинг интервьюси эсингизда бўлса керак. Форслар бу сафар ҳам Ўзбекистон зарари учун “тасодифан” мағлуб бўлиб қолиши мумкин.

    Шундай экан, жамоа учун КХДР ва Қирғизистонга қарши учрашувлардаги ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

    Шимолий Кореяда эса тўғридан тўғри йўлланмага эга чиқиш имконияти деярли йўқ. Аммо жамоа 3 ёки 4-ўринни эгаллаб, 4-босқич орқали мундиалга йўл олиш имконини сақлаб турибди. Шунинг учун жамоа Лаосдаги учрашувда бор имкониятини ишга солиши кутилмоқда.

    Ўзбекистон терма жамоасида 3 асосий ўйинчининг йўқлиги ҳам корейслар фойдасига ишлаши мумкин.

    Етакчиларнинг йўқлиги Катанесга ҳам синов, ҳам имконият бўлиши мумкин. Дейлик, Шукуровнинг йўқлиги ҳужум ортига Аббосбек Файзуллаевнинг тушишига имкон яратади. Турғунбоевнинг ўнгда, ҳужумда эса Бобурга имкон берилиши мумкин. Бу сафар Катанес Аббосни ўзи учун ноқулай ҳисобланган ўнг қанотга қўйишида мантиқ йўқ. Демак, биз Шимолий Кореяга қарши ҳужумкор таркиб кўришимиз мумкин. Ҳар ҳолда, ёрдамчи мураббий терма учун дуранг натижа қониқарли эканини айтмаса бўлди. 

    Ғалаба жамоанинг очколари сонини 13 тага етказади ва терма Эронни қувиш ва ортдаги жамоалардан уч очко олдинда бўлиш имконини беради. Шундай экан, Катанес шогирдлари ушбу ўйин учун бор имкониятларидан фойдаланиши шарт ва зарур.

    18.11.2024, 15:02   Изоҳ (0)   51778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон миллий жамоаси#Жаҳон Чемпионати саралаши#Аббосбек Файзуллаев#Элдор Шомуродов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ПСЖ»га қарши ўйнаши мумкин бўлган Машарипов, «Ньюкасл»дан кейин Италия грандига кўз тиккан саудияликлар ва рекордларни янгилашдан чарчамайдиган Роналду. Энг сўнгг...

    13.10.2021, 23:01

    Жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллаган ёш самбочилар, яна Месси билан бирлашиши мумкин бўлган Агуэро ва «Олтин тўп» учун танловини айтган де Брюйне. Энг сўнгги спор...

    18.10.2021, 22:57

    Чап қанот қироли. Николай Ширшовнинг Ўзбекистон терма жамоасидаги энг ёрқин ўйинларини эслаб

    28.12.2021, 22:31

    Тарих ёзган шахматчилар, тўхташни билмаётган Чусовитина, Нуриддиновнинг камбэки ва интригага бой бўлган Суперлига. Ўзбек спортида йил сарҳисоби

    31.12.2022, 18:00

    ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон 2 поғона юқорилади

    20.06.2024, 15:37

    Отабек Шукуров: “Потенциалимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш учун етарли”

    04.09.2024, 10:40

    ЖЧ—саралаши. Қирғизистон ва Ўзбекистон футболчиларининг ўйини қандай баҳоланди?

    11.09.2024, 09:34

    Асосий ҳимоячисиз қолган Эрон бош мураббийсиз Ўзбекистонга қарши: футболчиларимиз қора анъанага чек қўя оладими?

    09.10.2024, 15:37

    Ўзбекистон — БАА учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқаради

    12.10.2024, 14:27

    БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин

    14.10.2024, 09:57

    Абдуқодир Ҳусанов нечта ўйинга четлатилгани маълум бўлди

    09.11.2024, 18:57

    Жалолиддин Машарипов: “Қатар билан ҳисоб-китобимиз бор”

    12.11.2024, 10:33

    “Қатарни ўзимизга яқинлаштирмасликка ҳаракат қиламиз” — Элдор Шомуродов 

    12.11.2024, 22:50

    Жаҳон чемпионатига йўл хатарли Қатар орқали бўлади: Ўзбекистон Осиё Кубогидаги мағлубият учун қасос оладими?

    13.11.2024, 15:06

    “Бизнинг вазифамиз мағлубиятга учрамаслик” — Ўзбекистон МТЖ ёрдамчи мураббийи 

    13.11.2024, 20:09

    Умар Эшмуродов: “Мухлисларни уялтириб қўйишга ҳақимиз йўқ”

    14.11.2024, 09:50

    Сардор Рашидов: “Биз барча нуқтада Қатардан кучлимиз. Ҳимоячиларимиз Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз имкониятидан фойдаланса бас”

    14.11.2024, 12:55

    ЖЧ — 2026 саралаши. Қатар сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалабани илиб кетди 

    14.11.2024, 23:25

    Қатардан аламли мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиларининг ўйини қандай баҳоланди?

    15.11.2024, 02:08

    Қатар термасига қарши учрашувда жароҳат олган Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

    15.11.2024, 12:18

    Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди 

    15.11.2024, 20:45

    Wе Global: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти 5-турдан сўнг бир оз пасайди

    16.11.2024, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда янги туғилган чақалоқ ҳидига ўхшаш атир яратилди

    Илм-фан | 14 август, 17:30

    Халқаро сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатиш бўйича кўрсатма берилмаган — вазирлик

    Ўзбекистон | 14 август, 17:17

    Перу собиқ президенти ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 17:15

    “Уэнздей” сериали муаллифлари Аддамслар оиласи ҳақида мультфильм ишлаб чиқаради

    Кино | 14 август, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Франция элчисини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

    Ўзбекистон | 14 август, 16:47

    Трамп Путинга тинчлик учун табиий бойликларни таклиф этмоқчи — The Telegraph

    Дунё | 14 август, 16:40

    УЕФА Суперкубоги баҳси олдидан Ғазодаги урушга қарши баннер намойиш этилди (фото)

    Спорт | 14 август, 16:35

    Қирғизистон 3,5 тонна пистани Ўзбекистонга қайтариб юборди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.