Футбол бўйича Европа Лигаси 1/8 финал босқичи жавоб баҳси доирасидаги “Атлетик” — “Рома” учрашуви 13 март, пайшанба куни бўлиб ўтди. Қизиқарли ўтган ўйинда Рим клуби 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди.

Учрашувдаги голларга мезбонлар сафидан Нико Уильямс (дубль) ва Юри Берчиче муаллифлик қилган бўлса, “Рома”нинг ягона тўпини Леандро Паредес пенальтидан киритди.
Sofascore портали учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида жамоасига ғалаба тақдим этган 2 та гол муаллифи Нико Уильямсни топди — 9,2 балл.
Захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов эса 6,7 баллга лойиқ кўрилди. Ўзбекистонлик футболчи майдонда 29 дақиқа ҳаракат қилган бўлиб, 9 марта тўпга тегинди ва бир марта дарвозага аниқ зарба йўллади. У 5 марта шерикларига тўпни етказиб берган бўлса, улардан 2 таси аниқ манзилга етиб борди — 40 фоиз. Шомуродов 1 марта ҳавода тўп учун кураш олиб борди ва ғолиб бўлди.


“Рома” сафида энг яхши ҳаракат қилган футболчи Паредес бўлди — 7,7 балл. Иккинчи ўринда эса Миле Сивилар қайд этилди. Дарвозабон ўйин давомида 5 та сейв амалга оширди ва Sofascore томонидан 7,0 баллга лойиқ кўрилди. Римликлар сафида энг ёмон кўрсаткич қайд этган футболчи — Матс Ҳуммелс. 11-дақиқада қизил карточка олган ҳимоячининг ҳаракатлари 3,0 балл билан баҳоланди.
“Атлетик” сафида энг яхшиси дея Нико Уильямс топилган бўлса (9,2 балл), Микель Хаурегисар энг ёмон ҳаракат қилган футболчи сифатида қайд этилди — 6,5 балл.
Изоҳ (0)