• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳибсда вафот этаётганлар иши: ИИВ масъул ходими сенаторлар саволларига аниқ жавоб беролмади 

    Бугун, 18 март куни бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти муҳокама қилинди.

    Муҳокамалар жараёнида сенатор Ҳусан Эрматов президентнинг тегишли қарорига кўра, сўроқ жараёнини стенограмма қилиш, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган хоналарни ташкил этиш бўйича ишлар қай даражада экани юзасидан ИИВ масъулларига савол берди.

    Ҳусан Эрматов
    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Охирги вақтларда ички ишлар ходимлари томонидан содир этилаётган қийноқлар оқибатида гумон қилинувчилардан баъзиларининг бевақт вафот этгани билан боғлиқ айрим ҳолатлар жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бунга ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

    Мана шу ҳолатлар айнан Президент қарорининг ижроси қандай аҳволда эканлиги тўғрисидаги саволни кун тартибига қўйишга мажбур қиляпти. Қарорда кўрсатилган ишлар борасида бугунги кундаги реал ҳолатимиз қандай, нималар деёламиз, бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда, бундай ишларга йўл қўйилишининг асосий сабаблари нимада эди?, дея савол берди Ҳусан Эрматов.

    Саволга ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошқарма бошлиғи Шерзод Шерматов жавоб берди. Унинг айтишича, бугунги кунда департамент ва унинг ҳудудий бўлимларида тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган 57 та махсус хоналар ташкил этилган.

    Шерзод Шерматов
    Фото: ИИВ ахборот хизмати

    Жиноятларни тергов қилувчи ходимлар жами 1414 нафарни ташкил этиб, улар хизмат олиб бораётган барча хоналарга 1237 та овоз ёзиш хусусиятига эга бўлган видеоёзув камералари ўрнатилган. Барча камералар тергов бошқармалари бошлиқларининг хизмат хонасига интеграция қилинган

    Ёзиб олинган видеолар 6 ой муддатда сақланадиган хотира қурилмалари билан жиҳозланган. Бу билан барча тергов ҳаракатлари яъни тергов ходимларининг хизмат хоналарида олиб борилаётган тергов ҳаракатлари мунтазам равишда ёзиб борилади.

    Ички ишлар органларига олиб келинган, ушлаб турилган, қамоқда сақлаб келинаётган гумон қилинувчи ва айбланувчилар билан процессуал ҳаракатларни махсус хоналарда, шу жумладан, улар сақланаётган жойларда ўтказиш учун шароитлар ҳам яратилган (айнан қандай шароитлар яратилган айтилмади — таҳририят).

    Жазони ижро этиш департаменти бўйсунувидаги жами тергов ҳибсхоналари 12 тани ташкил этади. Мазкур тергов ҳибсхоналарида 32 та тергов ҳаракатларини ўтказиш учун мўлжалланган хоналар ташкил этилган. Уларнинг барчасига кузатув камералари ўрнатилган, дея жавоб берди подполковник Шерзод Шерматов. Лекин у сенаторнинг ўтган 2024 йилда қийноқлар оқибатида вафот этиш ҳолатлари ва уларнинг сабаблари ҳақидаги саволни очиқ қолдирди.

    Шундан кейин Сенат раиси Танзила Норбоева Тергов департаменти бошқарма бошлиғига омбудсман томонидан ўтган йили шундай турдаги ҳолатлар юзасидан қанча ариза тушгани бўйича савол берди.

    Бизга келган аризаларни ҳамкорликда кўриб чиқяпмиз. Ушбу аризалар белгиланган муддатларда жавобларни ва амалга оширилган, кўриб чиқилган текширув натижалар бўйича вақтида ахборотларни бериб бормоқдамиз. Ҳозир аниқ ҳисобот, статистик маълумотлар йўқ,  дея жавоб берди департамент масъул ходими.

    Норбоева хоним жавобдан қониқмаганини билдириб, ҳисобот даврига тайёр бўлиб келиш кераклигини айтиб, унга дакки берди.

    Танзила Норбоева
    Фото: Сенат ахборот хизмати
    Олдимизда статистика йўқ, лекин ҳаммасини назорат қиламиз, ҳаммасини бажарамиз, деган гаплар умумий гаплар. Шунинг учун бундан кейин бу тарзда жавоб берманг, жавобингиз қабул қилинмайди, деди Сенат раиси.

    Эслатиб ўтамиз, ўтган февраль ойида Сурхондарёда сўроққа олиб кетилган фермер вафот этган, ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 21 яшар маҳкум — Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиққан эди.

    Маълумот учун, қийноқ оқибатида келиб чиққан ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Унга кўра, Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ 235-модда 3 ва 4-қисм билан тўлдириляпти:

    • ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар баданга оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
    • ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
    18 март, 16:22   Изоҳ (0)   6090
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #омбудсман#қийноқ#Сенат ялпи мажлиси#тергов#Тергов департаменти#ички ишлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукус воқеаларининг асосий айбланувчиларидан бири Даулетмурат Тажимуратов аҳволи ҳақида маълумот берилди

    06.09.2022, 17:53

    Омбудсман ИИО ходимлари томонидан қийноққа солингани айтилган шахслар ишини алоҳида назоратга олди

    03.05.2023, 09:00

    “Гумонланувчи тергов жараёнида калтакланиб, вафот этиши мумкин эмас”. Омбудсман Бўкадаги воқеага муносабат билдирди

    08.06.2023, 09:04

    Қашқадарёдаги колонияда жазо ўтаётган маҳкум “лезвия” ютиб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалди. Омбудсман воқеага изоҳ берди

    30.10.2023, 17:47

    Омбудсман БМТ экспертларининг Даулетмурат Тажимуратов ҳақидаги баёнотига жавоб берди

    11.11.2023, 08:57

    Омбудсман Навоийдаги колонияда Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

    11.01.2024, 13:24

    Бухородаги қамоқхонада маҳбуслар нос киритилмаслигидан шикоят қилди 

    22.02.2024, 18:48

    Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилгани айтилди. Онаси эса қийноқ излари борлигини билдирган

    29.05.2024, 18:53

    “Омбудсман ижро органларини масъулиятга чақириш тўғрисида Олий Мажлис палатасига бирор марта ахборот киритмаган” — Танзила Норбоева 

    30.10.2024, 20:10

    Қаршида вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди

    15 январ, 20:52

    Ўзбекистонда кредит расмийлаштиришга оид фирибгарликлар бир йилда 42 фоизга ошди

    29 январ, 10:09

    Қайнона-келин жанжали сабаб куйиб қолган чақалоқ, ҳуқуқбузарлик қилиши эҳтимоли бўлган кишиларнинг рўйхати, КҲАЙ йўлидан Махтумқули кўчасига очилган янги йўл: 29 я...

    29 январ, 23:16

    Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди

    18 феврал, 13:49

    Бош прокуратура Олмалиқда 21 ёшли маҳкум вафот этганига муносабат билдирди

    18 феврал, 15:10

    Товоқсойдаги колонияда вафот этган маҳкум иши бўйича янги тафсилотлар очиқланди

    18 феврал, 17:13

    Колонияда вафот этган маҳкумлар, Амир Темур кўчасидан ўчирилган чизиқлар, Самарқандда икки пиёдани уриб юборган Gentra: 18 февралнинг энг муҳим хабарлари

    18 феврал, 23:10

    “Ўғлимнинг танасида электрошокер, бўйнида тиғ излари бор эди” — Олмалиқдаги колонияда вафот этган Муҳаммадқодирнинг онаси

    19 феврал, 15:37

    “Ўқитувчига ҳеч қандай чора кўрилмаган”. Вазирликнинг Қашқадарёдаги мансабдори омбудсман маълумотининг бир қисмини рад этди

    20 феврал, 18:04

    Сенат мажлисида ухлаб қолган иштирокчи, ўқитувчисига тарсаки туширган ўқувчи, ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш кўзда тутилган қонун: 20 февралнинг энг муҳим хаба...

    20 феврал, 23:30

    Сурхондарёда сўроққа олиб кетилган фермер вафот этди 

    28 феврал, 17:32

    Бухорода ўқувчилар мактабга совуқ қурол олиб келгани аниқланди

    17 март, 22:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.