Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили назоратига олинди.
Марҳумнинг онаси томонидан ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги қайд этилгани маълум қилинган. Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) назоратига олинди. Ҳозирда ҳолат омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига бориб ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)