• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Гумонланувчи тергов жараёнида калтакланиб, вафот этиши мумкин эмас”. Омбудсман Бўкадаги воқеага муносабат билдирди

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали суриштирув ва тергов жараёнларида ёки жазони ижро этиш муассасаларида фуқароларга жисмоний ва руҳий босим ўтказиш, қийноққа солишга оид қатор хабарлар тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлаётганига муносабат билдирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, қийноққа оид хабарлар омбудсман назоратига олиниб ўрганилмоқда. Лекин куни кеча Бўкада содир бўлган ҳолат суд тергов жараёнларида қийноқ деб аталмиш иллатга ҳали ҳануз йўл қўйилаётганини тасдиқлайди.

    Бўка туманида фуқаронинг вафот этиши билан, тайинланган бирламчи суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, Тошкент вилояти прокуратураси томонидан дарҳол жиноят иши қўзғатилиб, воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олинганини омбудсман ижобий баҳолайди.

    “Аслида биз ҳуқуқларимиз ҳимоячиси сифатида биладиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари орасида Бўкадаги ҳолат мисолида қонунга хилоф иш кўрувчи ходимлар борлиги жуда ачинарли. Тизимда ишловчи барча ходимлар шундай деган фикрдан йироқмиз, сўнгги йилларда қийноққа қарши курашиш борасидаги ислоҳотларни эътироф этишимиз лозим. Лекин, давлат сиёсатига қарши туриб, ўз хизмат фаолиятида руҳий ва жисмоний қийноққа йўл қўяётган 'ходимлар' бор экан, фуқароларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан ишончсизлик юзага келади”, — дейилади муносабатда.

    Омбудсман қийноқ бу жамият танасидаги касаллик эканини таъкидлаган. Уни даволаш учун аввало шаффофлик таъминланиши керак. Чунки айнан шаффофлик — қийноқларни барвақт олдини олишнинг таъсирчан воситаларидан бири. Мамлакатдаги очиқлик сиёсати сабаб шу каби оғриқли ҳолатлар тилга олиниб, унга жамоатчилик эътибори қаратилмоқда.

    “Тўғри қийноқ кўплаб ривожланган давлатларнинг ҳам глобал муаммоларидан биридир. Қийноқ инсоннинг фундаментал ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, қийноқ инсонга узоқ муддатли психологик таъсирга эга бўлган, шахс сифатида йўқ қилишга қаратилган хатти-ҳаракат сифатида баҳоланади. Инсон қадри тамойили устувор бўлган Ўзбекистон қийноққа қарши курашиш бўйича ўзининг мустаҳкам ва кескин позициясига эга. Сўнгги йилларда қийноқ ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан жазо чоралари оғирлаштирилиб, ҳаттоки, уларга нисбатан афв қўлланилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

    Қолаверса, мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари учун жавобгарликка тортиш мақсадида қонунчиликка алоҳида модда киритилган ва қийноқни қўллаган шахсга нисбатан оғирлаштирувчи нормалар қўлланилиши белгиланган. Жиноят кодексининг 235-моддаси қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш учун жиноий жавобгарликни назарда тутади”, — дея қайд этилади хабарда.

    Таъкидланишича, қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича омбудсман бошчилигида Миллий превентив механизм доирасида жамоатчилик гуруҳлари билан бирга пенитенсиар муассасаларга доимий равишда мониторинг ташрифлари амалга оширилиб, у ердаги шароитлар тизимли равишда ўрганилмоқда. У ерда сақланаётган шахслар орасида аноним сўровномалар ўтказилмоқда. Маҳкум ва маҳбуслар билан ҳоли тарзда суҳбатлашиб, қийноқлар қўлланилганига оид мурожаатлар келиб тушганда, ҳолат дарҳол назоратга олинмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган қийноқ қўлланилганига оид хабарлар ҳам жойига чиқиб ўрганилиб, қийноқ аломатлари мавжуд бўлган ҳолларда иш кўриб чиқиш учун прокуратура органларига юборилмоқда. Бўкадаги ҳолат ҳам Омбудсман назоратида бўлади.

    “Гумонланувчи ёки айбланувчилар суриштирув ва тергов жараёнида калтакланиб, вафот этиши мумкин эмас. Куч ишлатиш услуби дан фойдаланган ходимларни аниқлаш ва уларга қатъий чора кўриш, тизимдаги ходимлар малакаси ва фаолиятини бирма-бир таҳлил қилиш, зўравонлар ва сусткашлардан воз кечиш керак. Зеро, бугунги давлат сиёсати инсон қадрини улуғлашга қаратилган. Шу нуқтаи назардан бу борадаги қадамлар изчил бўлиши лозим. Биз айбдор шахсларни қатъий жазога тортишга чақирамиз”, — дейилади муносабатда.

    5 июнь куни Тошкент вилояти Бўка туманида терговга жалб қилинган фуқаро шифохонада вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    “Ҳозирда ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат юзасидан турли асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, терговни чалғитувчи, миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда расмий манбалар орқали берилаётган маълумотларга таянишингизни сўраб қоламиз”, — дейилади Тошкент вилояти прокуратураси баёнотда.

    08.06.2023, 09:04   Изоҳ (0)   7573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Италия – Ўзбекистон муносабатлари қандай ҳолатда?

    08.06.2023, 08:41

    Бухорода ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди

    07.06.2023, 23:15

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Италияга келди

    07.06.2023, 23:03

    Бухорода қурилиши тугалланмаган омборхонада ёнғин содир бўлди

    07.06.2023, 23:00

    Тошкентда уйланишини айтиб, 4 нафар қизни 165 млн сўмга чув туширган йигитга ҳукм ўқилди

    07.06.2023, 22:05

    Жиззахда Тошкентга сотиш мақсадида олиб кетилаётган салкам 1 тонна сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди

    07.06.2023, 21:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.