Ўзбекистонда 2024/25-ўқув йили бошига фаолият юритаётган 455 та нодавлат умумтаълим ташкилотларида жами 112 минг 093 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Ушбу кўрсаткич 2018/19-ўқув йили бошига нисбатан 8,1 бараварга ёки 98 324 нафарга кўпайган.
Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони:
2018/19-ўқув йили бошига – 13 769 нафар;
2019/20-ўқув йили бошига – 21 042 нафар;
2020/21-ўқув йили бошига – 26 970 нафар;
2021/22-ўқув йили бошига – 30 553 нафар;
2022/23-ўқув йили бошига – 45 927 нафар;
2023/24-ўқув йили бошига – 64 010 нафар;
2024/25-ўқув йили бошига – 112 093 нафар.
Аввалроқ Ўзбекистондаги мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг умумий сони 2024/2025-ўқув йили бошида 564,9 минг нафарни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)