• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бунақаси Россияда ҳам йўқ”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Арслон” зирҳли транспорт воситаси, “Лочин” дронлари ва дронга қарши қуроллар ҳақида

    Ўзбекистон Абу Дабида бўлиб ўтган IDЭХ 2025 халқаро кўргазмасида ўзининг ҳарбий саноат комплекси имкониятларини намойиш қилди. Мамлакат павильонидаги маҳсулотлар каталоги 2023 йилгига нисбатан икки баробар ортди. Нафақат сон ва турфа хиллик, балки сифат масаласида ҳам жиддий ўсиш бор. Хусусан, НАТО стандартидаги зирҳли техникалар “Арслон” 8х8 ва “Арслон” 6х6 зирҳли транспорт воситалари, юк машинаси шассисига асосланган “Тўфон” ўзиюрар гаубитсаси мамлакат Совет иттифоқидан мерос қилиб олган доктрина, умуман олганда, жанговар фалсафадан фарқ қилади.

    “Арслон” нимаси билан яхшироқ?

    Совет иттифоқи учун сифат эмас, сон устувор эди. Шу  боис Қизил армия ва иттифоқчиларга етказиб берилган техникалар зирҳ борасида юқори стандартларга жавоб бермасди. Приоритет сифатида аввалбошдан аскарлар ҳаёти эмас, ишлаб чиқариш ва эксплуатация осон бўлиши белгилаб олинганди. Мана шу ёндашув маҳсули ҳисобланган бронетранспортёрлар, яъни БТР оиласига мансуб техникаларни олинг, уларнинг зирҳи стандарт қуроллар тешиб ўта оладиган даражада заиф: олд қисмида 10 мм дан ошмайди. Мина ва портловчи мосламаларга қарши ҳимоя аянчли аҳволда. Қолаверса, машина двигатели орқа қисмда жойлашган. Бу десантчилар жанг вақти БТРни ён қисмидан тарк этишини англатади.

    “Арслон”ни лойиҳалашда мана шу каби факторлар диққат марказида эди. Қуролли кучларни ишончли ва мустаҳкам зирҳли транспорт воситалари билан таъминлаш учун НАТО стандартларига мурожаат қилинди. Миллий маҳсулотимиз зирҳи композит материаллардан ясалган. Қолаверса, ўз ичидагиларни 10 килограмм тротил эквивалентидаги портловчи заряддан ҳимоялай олади. Экипаж уч кишидан иборат: командир, механик-ҳайдовчи ва қурол оператори. Бундан ташқари, техникага 8 кишилик десант бўлинма жойлашиши мумкин. Жараён автоматлаштирилган. Экипаж машина ичида туриб, 360° даражани бемалол кузатиши, жанг майдонидаги вазиятдан бохабар бўлиб туриши мумкин.

    “Арслон” зирҳли транспорт воситаси жанговар модули
    Фото: “Дарё”

    “Арслон” 30 мм калибрли автоматик тўп ва 12,7 мм калибрли иккиламчи қуролга эга. У ўт очиш режимига қараб дақиқасига 200 дан 800 тага қадар ўқ уза олади. Максимум талафот етказиш масофаси 4 километр. Электрооптик кузатув ва нишонга олиш тизими куннинг исталган вақтида, ҳар қандай шароитда жанг олиб бориш имконини беради.

    Машинани 600 от кучига эга двигатель ҳаракатлантиради. Бу унга тезлигини 100 км/соатгача ошириш имконини беради. Максимал юриш захираси эса 700 км. Маҳаллий маҳсулотимиз 32 тонна оғирликка эга. Россиянинг энг замонавий зирҳли транспортёрларидан бири БТР-82 15,4, Советларнинг пиёда жанговар машинаси БМП-2 эса 14,3 тонна.

    “Арслон” 6х6

    “Арслон” 8х8 варианти нотекис релефда фойдаланиш учун қулай. Аммо манёвр ва мобиллик талаб этиладиган шаҳар жанглари шароитида унга йирик ўлчамлар халақит қилиши мумкин. Уч жуфт ғилдиракдан иборат шассида ҳаракатланадиган “Арслон” 6х6 зирҳли транспорт воситаси бу учун айни муддао. Унинг вазни дастлабки версиядан 10 тонна енгилроқ.

    “Арслон” 6х6 зирҳли транспорт воситаси. Абу Даби, 2025 йил
    Фото: “Дарё”

    Шунга қарамай, мазкур вариант жанговар имкониятлар бўйича “Арслон” 8х8 дан қолишмайди. У ҳам 30 мм калибрли автоматик тўп, худди шундай электрооптик хусусиятларга эга. Максимал тезлиги эса бир оз юқорироқ —110 км/соат. Экипаж, десант бўлинма сони ўзгармаган. 

    Дарвоқе, Россия БТР оиласига мансуб техникалар паркини янгилаш учун 8х8 платформасидаги зирҳли транспорт воситаси ишлаб чиқишга 2010 йилда киришган. 2015 йил Москвадаги парадда илк прототип – “Bumэранг” намойиш қилинди. У ҳам “Арслон” каби 30 мм калибрли қуролга эга. Аммо вазни маҳаллий техникамиздан енгилроқ.

    Россиянинг “Bumэранг” зирҳли транспорт воситаси
    Фото: “ТАСС”

    Лекин “Bumэранг” ҳанузга қадар серияли ишлаб чиқаришга олинмаган. Бунга айрим техник муаммолар сабаб. Қолаверса, Россия қимматбаҳо техника ўрнига арзон БТР-82 зирҳли транспорт воситаларини маъқул кўрмоқда.      

    “Тўфон”

    Ўрта асрлардан то ҳозирга қадар артиллерия урушда ҳал қилувчи факторлардан бири бўлиб келмоқда. Тарих кўрган энг қудратли саркардалардан бири Наполеон уни ўз жангларида марказий ўринга олиб чиққан. Бизнинг асримизга келиб дронларнинг аҳамияти ортгани билан, улар артиллерияни ўйиндан чиқарадиган даражага етиши учун ҳали бир неча ўн йиллар бор.

    Бироқ тиркамали артиллерия аллақачон урушда энг исталмаган қуроллардан бирига айланиб улгурди. Унинг аниқлиги паст, мобиллиги эса ундан ҳам ёмон. Замбаракни жанговар позицияга тортиб келиш, шай ҳолатга келтириш ва яна демонтаж қилиш   учун жойлашув, экипаж тажрибасига қараб ярим соатгача вақт кетади. Бу муддат ичида артиллериячилар душман дронлари томонидан пайқалиши, жавоб зарбасига дуч келиши мумкин. Юк машинаси шассисига асосланган ўзиюрар гаубитсалар билан эса буни бир неча дақиқада бажарса бўлади. “Тўфон” тизими шулар жумласидан.

    “Тўфон” ўзиюрар гаубитсаси
    Фото: “Дарё”

    Маҳаллий маҳсулотимизнинг яна бир ўзига хос жиҳати у НАТО стандартидаги 155 мм калибрли снарядлардан фойдаланади. Бу бизга эскириб бораётган Совет стандартларидан узоқлашиш, халқаро меъёрларни жорий қилиш имконини беради.

    “Тўфон” стандарт снарядлар билан 40, реактивлари билан эса 50 км масофадаги нишонларга зарба бера олади. У мўлжалга олишда Глобал Positionинг System (GPS) ва Инертиал Навигатион System (ИНС) тизимларининг комбинациясидан фойдаланади. Миллий қуролимизнинг яна бир афзаллиги у снарядларни ўзи билан бирга олиб юради. Бу тизимни жанговар шай ҳолатга келтириш вақтини қисқартиради. У дақиқасига етти мартагача ўт очиши мумкин. Миссия турига қараб 6 кишигача борадиган экипаж зирҳли кабинада ўтиради.  

    Ўзбек дронлари

    Учувчисиз учиш қурилмалари – бугун ва келажак. Уларни ўз қуролли кучларига самарали интеграция қилмаган давлат бунинг товонини жуда қиммат ресурс – суверенитет билан тўлайди. Ўзбекистон бу борада дадил қадамни дронларнинг аҳамияти кўринган 2020 йилги Қорабоғ урушидан кўп ўтмай ташлади. “Лочин” бренди остида турли учувчисиз учиш қурилмалари ишлаб чиқарилмоқда.

    “Лочин” 341 (М1) ҳамда “Лочин” ВМ-1 дронлари IDЭХ 2025 кўргазмасида
    Фото: “Дарё”

    Орадан атиги уч йил ўтганига қарамай, каталог анча кенгайди. Ҳозир кузатув, разведка, камикадзе таснифидаги дронлар, ФПВ ҳамда бомбер дронлар, гексокоптерлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу билан Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи шуғулланади. IDЭХ 2025 кўргазмасида уларнинг бир қанчаси намойиш қилинди.

    “Лочин” 241 модели
    Фото: “Дарё”

    Бироқ таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқариш билан фақатгина бир корхона шуғулланмайди. Cyber Парк Инновацион IT кластери Абу Дабига ўзининг Х-1 ва Х-2 камикадзе дронлари билан борди. Улардан биринчиси пиёдалар, енгил зирҳли техникаларга қарши қўллашга мўлжалланган бўлиб, 400 грамм жанговар каллак ташийди. Иккинчисида эса бу кўрсаткич икки килограмм. Боиси уни оғир зирҳли техникаларга қарши қўллаш мумкин. Парвоз масофаси 100 километр.

    Х-2 камикадзе дрони
    Фото: “Дарё”

    Қилич ва қалқон жанги

    Афсуски, уруш бир неча минг йиллардан буён инсоният билан параллел яшаб келмоқда. Биологик хавфсизликни таъминлаш, инсоний шаън, ҳуқуқлар ва мол-мулкни асраш учун икки нарса - ҳужум ва ҳимояга эътибор қаратилади. Бунга, хусусан, учувчисиз учиш аппаратлари масаласида ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Дронлар хавфи ортгани сайин, унга қарши чоралар, яъни антидрон қуроллар, электрон уруш тизимлари ҳам турфа хил ва эффектив бўлиб бормоқда.

    Ўзбекистонда бу билан бир вақтнинг ўзида ҳам давлат, ҳам хусусий ишлаб чиқарувчи шуғулланади. 2022 йили асос солинган Элеcтрониc Аутономоус Солутионс компанияси кўргазмада ўзининг 8 та моделдаги маҳсулотлари билан қатнашди. Улар орасида Аирфендер ва Фоwлер каби портатив антидрон қуроллари бор. Мазкур тизимлар кўтариб юриш учун қулай бўлиб, вазни 3-6,5 кг ни ташкил этади. Улар кичик ҳажмли дронларнинг оператор билан алоқа сигналларини блокировка қилиш орқали ишлайди.

    Аирфендер ва Фоwлер антидрон қуроллари
    Фото: “Дарё”

    Компания, бундан ташқари Аир Шиэлд ҳамда Аир Wалл каби стационар тизимларни ҳам намойиш қилди. Ўз номи билан уларни ҳаракатсиз тартибда, яъни стратегик объектлар, ҳарбий базаларни ҳимоялаш учун қўллаш мумкин.

    Аир Шиэлд ва Аир Wалл стационар тизимлари
    Фото: “Дарё”

    Қолаверса, мазкур иккисининг пикап автомобиллари, шунингдек ҳарбий кемаларга ўрнатиб, мобил восита сифатида фойдаланишга мўлжалланган модификациялари ҳам мавжуд.

    Инновация технологиялари маркази мана шу йўналишда фаолият олиб борувчи яна бир компания ҳисобланади. У кўргазмада “Тўсиқ” 1 ва “Тўсиқ” 2 тизимлари билан қатнашди. Бироқ марказ кенг спектрдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Каталогдан Мерган бренди остидаги оптик воситалар, баллистик шлемлари, зирҳли нимчалар, кимёвий ҳимоя воситалари ўрин олган.

    Инновация технологиялари маркази томонидан IDЭХ 2025 кўргазмасида тақди этилган маҳсулотлар
    Фото: “Дарё”

    Бироқ кўргазмада қатнашган ўзбек маҳсулотлари шу билан чекланмайди. “Восток” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқарилган турли калибрли патронлар, шунингдек бошқа компанияларга тегишли алоқа ва коммуникация воситалари, ҳарбий либослар ҳам ўз қизиқувчиларини топди.      

    Ўзбекистонда ҳарбий саноат таркибига кирувчи корхоналар сони мунтазам ошиб  бормоқда. Қувонарлиси, улар орасида хусусий компаниялар ҳам бор. Давлат раҳбари уларни тармоққа кенгроқ жалб қилиш кераклиги ҳақида кўрсатма берди. Бу яхши янгилик. Боиси хусусий компаниялар нисбатан самаралироқ бошқарув механизмига эга. Буюртмаларни қўлга киритиш учун юқори стандартларни ушлайди. Дунёнинг ривожланган давлатлари тажрибаси ҳам шундай. Lockheed Мартин, Нортҳроп Грумман, Генерал Дйнамиcс, БАЭ Systemс, Baykar Макина каби етакчи компаниялар акциядорлик жамияти, ширкат каби тузилмалар ҳисобланади.      

    “Арслон”, “Тарлон”, “Қалқон” зирҳли транспорт воситалари, Аирфендер, Фоwлер, Аир Шиэлд каби электрон уруш тизимлари айнан хусусий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Агар жараён тўғри йўлга қўйилса, бу қачондир ўзимизда ҳам АҚШ, Европа ва Туркиядаги каби мудофаа гигантларини юзага келтириши мумкин.

    Туркия ўз ҳарбий саноат комплексига 2000 йилларда жиддий эътибор қарата бошлади. Орадан 20 йил ўтиб, бу ўзининг мевасини берди. Ўзбекистонда эса бу йўналишда дастлабки қадам 2018 йилда ташланди. Шундан буён Қуролли Кучларимиз учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва хизматлар сони анча кўпайди. Жараён кичик ташаббуслардан бошланган эди. Ҳозир эса НАТО стандартидаги зирҳли техникалар ишлаб чиқара оладиган даражага етдик. Ҳавзтез компанияси директор ўринбосарининг маълум қилишича, компания хорижий мижоз билан шартнома тузган. Етказиб бериш ишлари 2026 йилдан бошланади. Бу маҳаллий компания учун катта бозорга қўйилган илк қадамдир.

    Умид қиламизки, маҳаллий корхоналаримиз ҳамда чет эл компаниялари билан IDЭХ 2025 кўргазмасида имзоланган меморандум ва шартномалар тармоққа импулс бериб, Ўзбекистонни халқаро мудофаа саноатининг ўз ўрнига эга ўйинчиларидан бирига айлантиради.    

    26 феврал, 20:00   Изоҳ (1)   39567
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон#IDЭХ 2025#Арслон 8х8#Тўфон#Лочин#Арслон 6х6
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. / 26 феврал, 21:27

      Texnikalarni birdan armiya safiga qabul qilish noto’g’ri qaror deb o’ylayman. Arslon 8x8 zamonaviy jangavor mashinalar singari bosbqariladigan tankka qarshi raketa otish qobiliyatiga ega emas. Undan tashqari To’fon 155mm artilleriya tizimi shu tipdagi CAESAR, ATMOS kabi tizimlardan texnologiya bo’yicha ancha ortda ekanligi ko’rinib turibdi.

      Avvalo ARSLONlarning yanada takomillashtirilgan ARSLON II variantlari, To’fon II kabi variantlari ishlab chiqilishi, mudofaa tizimlari tomonidan chuqur sinovdan o’tkazilishi kerak.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган икки болани ток урди 

    Ўзбекистон | 16 май, 00:05

    Орол денгизи тубида юқори даражадаги шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди

    Ўзбекистон | 15 май, 23:50

    “Қатар АҚШдан 42 млрд долларлик қурол-яроғ ва техника харид қилади” — Трамп

    Дунё | 15 май, 23:40

    Олимлар узоқ уйқунинг кутилмаган зарарини аниқлади

    Дунё | 15 май, 23:20

    Муносиб қаршилик, ўйинда бурилиш ва “плей-офф” босқичига йўл: “Навбаҳор” ва “ФарДУ” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 15 май, 23:15

    Фарғонада 213 млн сўмлик бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилинди

    Ўзбекистон | 15 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 15 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 15 май, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.