• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Қишлоқда ўтган болалик, “Муҳташам юз йил”даги рол ва Афра Сарачўғли билан ишқий муносабатлар. “Қўрғон сирлари” юлдузи Мерт Рамазон Демир 27 ёшда (фото)

    Ёш бўлишига қарамай нафақат ватани Туркияда, балки бошқа давлатларда ҳам машҳурликка эришган актёр Мерт Рамазон Демир жорий йил 28 январь куни 27 ёшни қарши олди. Қуйида “Қўрғон сирлари”даги Ферит Корҳан образи орқали   миллионлаб томошабинлар ва мухлисларга эга турк юлдузи ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

    Фото: Дзен

    1. Кўп фарзандли оила

    Мерт Рамазон Демир тадбиркорлар оиласида туғилган, унинг отаси Туркиянинг Шиле вилоятида ҳунарманд ва савдогар бўлган. Бўлажак актёрнинг онаси уй бекаси бўлган ва болалар тарбияси билан шуғулланган. Мерт Рамазон беш нафар ўғилнинг кенжаси. Шунингдек, ундан кейин оиладаги ягона қиз фарзанд — синглиси Зейнер дунёга келган.Мертнинг болалиги Шиле вилоятининг кичик қишлоғида ўтган. 

    Демирнинг ота-онаси қийин кунларни бошдан кечирган, оила доимо пулсизликдан қийналган, лекин оила аъзолари ўртасидаги илиқ ва ишончли муносабатлар уларга ҳар доим барча тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам берган.

    Фото: Haberler

    Мерт мактаб даврини Истанбулдан 50 километр узоқликда ўтказган, талабалик йилларида эса доим ҳам уй-жой тўлови учун маблағ топа олмаган, шу сабабли актёр эришган барча ютуқлари унинг узоқ меҳнат самараси ҳисобланади.

    2. Спортга ва лукум бўлган иштиёқ

    Фото: Instagram

    Мерт мактаб йилларида футбол ва баскетболга меҳр қўйган ҳамда профессионал спортчи бўлишни орзу қилган. Унинг жисмонан бақувват кўриниши “Муҳташам юз йил: Кўсем империяси” тарихий сериалини суратга олиш пайтида ёрдам берган. У ерда актёрлар бир ҳафта давомида суратга олиш учун жиддий тайёргарлик кўрган: улар машғулотлар лагерида яшаб, от миниш, қиличбозлик каби кўникмаларни ўрганган.

    Фото: Haberler

    Мерт Рамазон бу вақтда спортни тарк этмади, ҳатто қўшимча тарзда бокс, сузиш ва стол тенниси билан ҳам шуғуллана бошлаган.

    Бундан ташқари, Мерт Рамазон ширинликларни жуда яхши кўра, айниқса Туркиянинг раҳат лукумисиз ҳаётини тасаввур эта олмайди. Бу ҳақда актёрнинг ўзи интервьюлардан бирида тан олган.

    3. Кинога муҳаббат пайдо бўлиши

    Фото: Дзен

    Инглиз драматурги Уилям Шекспирнинг песаси 17 ёшли Мертни шу қадар ҳайратда қолдирдики, у актёрлик касбига қизиқа бошлади. Унинг сўзларига кўра, айнан Ҳамлет образи Мерт ўзида синаб кўрган биринчи рол бўлган:

    “Ўшанда 17 ёшда эдим — акам билан яшардим, у Денизлидаги коллежда ўқирди. Мен “Ҳамлет” песасига тайёрланаётган эдим. Ўша лаҳзани эслаганимда, менга жуда ажойиб туюлади. Театрга жуда қизиқиб қолганман: бу ҳаётимдаги биринчи ролим эди”, дейди у.

    Шу пайтдан бошлаб ёш спортчи ижодкорликка қизиқиб қолди, сўнг Диалог Леcтуре Communication мактабида актёрлик бўйича ўқиди. Кейин Мишел Даннернинг Истанбул студиясига топширди. Шу йилларда бўлажак актёр турли кастингларда қатнаша бошлади.

    4. “Устоз” сериали ва безорилик

    “Устоз” фильмидан лавҳа

    Кўп ўтмай у “Фазилат хоним ва унинг қизлари” телесериалида кичик рол ўйнади. Ушбу лойиҳанинг суратга олиш ишлари тугагандан сўнг, Мерт ниҳоят актёрлик унинг тақдири эканлигига амин бўлди. Ўша пайтда “Устоз” телесериалидаги роли унга катта шуҳрат келтиради. Мактабдаги безорилик мавзусига тўхталган ушбу сериалда актёр Атеш ролини ижро этди. Қизиғи шундаки, мактабда ёш Мерт рамазоннинг синфдошлари уни қалин қошлари учун масхара қилишган, шунинг учун йигит жуда уятчан бўлиб улғайган.

    Шундан сўнг Мерт Рамазоннинг актёрлик карьераси тезлик билан ривожлана бошлади. У мунтазам равишда янги лойиҳаларга чақирилади, машҳур брендлар ҳам унга бир неча миллион долларлик реклама шартномаларини имзолашни таклиф қилди.

    “Мен сенман” фильмидан лавҳа

    Бу орада у “Усмонли империясининг юксалиши”, “Шоҳморон”, “Ўлиш вақти эмас”, “Яланғоч”, “Мен сенман”, “Овозингда муҳаббат бор” каби фильмларда рол ўйнади.  

    5. “23” ва бошқа татуировкалар

    Фото: Дзен

    Мерт Рамазон Демирнинг бир нечта кичик татуировкалари бор. Масалан, унинг оёғида 701 рақами туширилган. Актёрнинг сўзларига кўра, бу меҳмонхона номери бўлиб, у ерда ҳаётидаги муҳим воқеа содир бўлган. “То тҳе wондер” ибораси эса актёрнинг билагида туширилган.

    Яқинда эса актёрнинг қўлида яна бир татуировка — “23” сони пайдо бўлди. Мухлисларнинг тахминига кўра, у актёрнинг қаллиғига боғлиқ рақам бўлиб,илк учрашув ёки келажакдаги тўй санасини билдириши мумкин.

    6. Шахсий ҳаёт

    Фото: Instagram

    Мертнинг биринчи муҳаббати Айса исмли қиз бўлган, аммо уларнинг муносабати актёр Истанбулга кўчиб ўтганидан сўнг ниҳоясига етган.

    “Қўрғон сирлари” фильмини суратга олиш пайтида, ҳали машҳур бўлмасидан олдин, актёрнинг шахсий ҳаёти ҳақида ишончли маълумотлар йўқ эди. Сўнг 2023 йилда Демир ва унинг ҳамкасби Афра Сарачоғли ўртасида ишқий муносабат бўлганлиги ҳақида миш-миш пайдо бўлди. Бир неча ой ўтгач, турк оммавий ахборот воситалари ҳатто уларнинг биргаликдаги таътилининг ёрқин фотосуратларини ҳам чоп этди.

    Дарҳақиқат, актёрлар аввалроқ таниш бўлган, улар “Ўқитувчи” ва “Фазилат хоним қизлари” лойиҳаларида бирга ишлашган.

    2023 йилнинг қишида Афра Мерт билан ўртасида ҳеч нарса йўқлигини айтди. Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари уларнинг ажралиши ҳақидаги хабарлар билан том маънода “портлади”.

    Фото: Дзен

    Бироқ Мерт Рамазон ва Арфанинг 2025 йил январь ойида Португалияда бирга дам олгани уларнинг унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларни янада кучайтирди. Айрим оммавий ахборот воситалари эса юлдузли жуфтлик тўйга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар бермоқда.

    29 январ, 14:29   Изоҳ (0)   100047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Турк#Мерт Рамазон Демир#актёр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк юлдузлари билан шахсан таниш бўлган Голливуд актёрлари 

    24.07.2024, 10:20

    Турк киноси юлдузларининг ота-онаси қандай кўринишда? (фото) 

    29.07.2024, 15:36

    “Қўрғон сирлари” юлдузлари Берил Позам ва Эрсин Арижи турмуш қурди (фото)

    21.08.2024, 09:25

    “Қўрғон сирлари”га қўшилган янги актрисалар, Афра билан ажрашганини айтган Мерт, турмуш қураётган юлдузлар — турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар

    09.09.2024, 12:30

    Турк актёр ва актрисаларини бутун дунёга машҳур қилган образлар (фото)

    16.09.2024, 13:44

    Пинар Дениз ва Каан Йилдирим турмуш қурди, Афра ва Мерт яна ярашди: Турк актёрлари ҳаётида нима гап?

    20.09.2024, 17:10

    Ҳанде Эрчел янги лойиҳага қўл урди, “Қўрғон сирлари” суратга олинаётган уй сотувга қўйилди: турк киноси янгиликлари

    24.09.2024, 13:43

    “Қўрғон сирлари” томошабинларининг эътиборини сериал сюжетидан кўра кўпроқ жалб этган можаролар  

    02.10.2024, 15:54

    “Қўрғон сирлари” сериали учинчи мавсумда тугайди, Элчин Сангуни судга беришди. Турк кино юлдузлари ҳаётидан янгиликлар

    10.10.2024, 18:24

    Отаси ташлаб кетган, пахлава сотувчи бўлишни орзу қилган, нефть магнатининг ўғли бўлган: турк кино юлдузларининг муваффақият тарихи

    21.10.2024, 09:20

    “Қўрғон сирлари”нинг учинчи мавсумида сериал ижодкорлари томонидан йўл қўйилган мантиқсизликлар

    21.10.2024, 17:24

    Афра Сарачўғлу 27 ёшда: отаси ташлаб кетган, университетни битиролмаган ва онаси туфайли машҳур бўлган севимли актрисангиз ҳақида қизиқарли фактлар

    03.12.2024, 14:53

    Афра ва Мерт Янги йилни бирга нишонлади, “Қизил шарбат” жамоасига янги актрисалар қўшилди: турк киноси янгиликлари

    7 январ, 14:37

    Турк бозорларида ҳақиқийсидан фарқ қилмайдиган қалбаки тилла пайдо бўлди 

    17 январ, 23:24

    Instagram: Учинчи марта ота бўлган Сардор Мамадалиев, туғилган кунини нишонлаган Марям Тиллаева, Юлдуз Турдиева хонадонида байрам

    20 январ, 10:36

    Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: 10 киши ҳалок бўлди (видео)

    21 январ, 13:03

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48

    Туркиядаги ёнғин қурбонлари сони 80 га етди (видео)

    22 январ, 09:17

    Бутун дунё уларни тан олмоқда: Туркиянинг энг машҳур актёрлари

    23 январ, 14:20

    Instagram: Таиландда кўнгилсиз ҳодисага учраган Райҳон, Ҳамдам Собиров билан ярашиб олган Фарруҳ Раимов, шифохонадан уйига қайтган Саиф Али Хон

    22 январ, 11:19

    Фаҳрие Эвжен ва Пелин Карахан фентези жанридаги янги фильмда суратга тушди (трейлер) 

    27 январ, 18:35

    Туркияда ўзбекистонлик террорчи 40 та умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    23 январ, 12:34

    Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ОТМлар рўйхати тасдиқланди

    24 январ, 14:56

    Туркияда 79 киши ўлган меҳмонхонанинг эгаси жавобгарликни ходимларига юклади

    26 январ, 17:29

    Туркиядаги яна бир меҳмонхонада ёнғин чиқди (видео)

    28 январ, 08:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.