• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги мактаб ўқувчиларида сил аниқланди: бу қанчалик хавфли?

    Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги мактабнинг икки нафар ўқувчисида сил касаллиги аниқланган ва ҳозир улар Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасида даволанмоқда. Шунингдек, 3 нафар ўқувчи ва 1 нафар ўқитувчида касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.

    Бемор билан мулоқотда бўлган 22 нафар ўқувчи ва мактабнинг 30 нафар ўқитувчиси ва оила аъзолари рентгенография, диаскин тест текширувларидан ўтган. Улар орасида касалликни юқтириб олганлар аниқланмаган. Амалдаги тартибга кўра уларда 6 ойдан сўнг қайта текширув ўтказилиши режалаштирилган.

    Фото: Интернет

    Хўш, ён-атрофимизда юрган ва ўзининг силга чалинганидан бехабар беморлар билан мулоқотда бўлиш қанчалик хавфли? Автобусда, метрода бемор билан ёнма-ён кетганларга касаллик юқадими? Сил юқишидан ҳимояланиш йўллари борми? “Дарё” шу ва бошқа саволларга жавобларни бир мақолада жамлади.

    Сил қандай хасталик?

    Сил — ер юзида энг кўп тарқалган юқумли ва сурункали инфекцион хасталик бўлиб, у касаллик таёқчаларининг организмга тушиши оқибатида ривожланади. Хасталик гранулёматоз реакциянинг бошланиши ва организм турли системаларининг зарарланиши, ҳар хил клиник аломатлари ва патологанатомик кўринишлар билан кечади.

    Сил таёқчаси даставвал ўпкани зарарлайди. Айрим ҳолларда мия ва мия қобиғи, суяк, бўғин, жинсий аъзолар, кўз, ичак ва бошқа аъзолар сили ҳам кузатилади.

    Иллюстрация: “Дарё” / Дилзода Ҳамиджонова

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга кўра, яқин 20 йил ичида яна 200 миллион киши мазкур хавфли хасталикка чалиниши, 70 миллион киши эса бу дард туфайли ҳаётдан кўз юмиши мумкин. Беморларнинг 75 фоизини 20-40 ёшдаги кишилар, яъни меҳнатга лаёқатли эркаклар ва туғиш ёшидаги аёлларни ташкил қилади.

    Замонавий тиббиёт аксарият сил касалликларини даволаш имконига эга. Агар касалликни аниқлаш ва даволаш тўғри, қатъий назорат остида ва тўхтатиб қўйилмасдан олиб борилса, бемор, албатта, соғайиб кетади.

    Касаллик белгилари

    Силга чалинган инсонларда энг биринчи галда йўтал кузатилади. Шу билан бирга, қувватсизлик, кўп терлаш, кўкрак қафасида оғриқ, иштаҳа пасайиши, озиб кетиш, тез чарчаш каби ҳолатлар ҳам беморни безовта қилиши мумкин.

    Иллюстрация: “Дарё” / Дилзода Ҳамиджонова

    Бундай дард билан оғриган одамлар кўпинча силнинг дастлабки белгиларига эътибор қилавермайди ва шифокорга мурожаат этмасдан ўзи мустақил даволанишга уринади. Бироқ кейинчалик бу белгилар зўрайиб, бемор қон аралаш балғам туфлай бошлайди. Бу эса хасталик анча кучайиб кетганидан далолат беради.

    Юқорида таъкидлаганимиздек, доимий йўтал — силга хос аниқ белгидир. Агар йўтал икки ҳафтадан кўпроққа чўзилса, у ҳолда бемор дарҳол тиббий муассасага мурожаат этиши ва сил касаллигини аниқлашга доир кўрикка жалб этилиши лозим.

    Сил одамларга қандай юқади?

    Мазкур хавфли касаллик. Вирус даставвал касалланган кишиларнинг ўпкасида ривожланади ва кўпаяди. Бунда яллиғланиш юз беради, кейинчалик тўқима зарарлана бошлайди, парчаланиш участкалари коваклар (каверналар) пайдо бўлади.

    Бу ерда миллионлаб бактериялар тўпланади. Бемор йўталганда, акса урганда, гаплашганда сил бактериялари ҳавога ажралиб чиқади. Бактериялар ҳавода бир неча соатгача сақланиши мумкин.

    Агар очиқ (юқумли) шаклдаги сил билан касалланган бемор шамоллатилмаган хона (квартира, иш жойи, касалхона палатаси, транспорт)да узоқ вақт ўтказган бўлса, шу ердаги ҳавода айланиб юрган бактерияларнинг сони шунчалик кўпайиб кетадики, улар бошқа кишиларнинг нафас йўлларига осонликча ўтади. Бу силни юқтиришнинг асосий йўли бўлиб, ҳаво-томчи усули деб аталади.

    Иллюстрация: “Дарё” / Дилзода Ҳамиджонова

    Демак, ҳеч ким сил таёқчаларининг юқишидан ҳимояланган эмас. Силни ҳар қандай ёшда ҳам юқтириш мумкин, айниқса, болалар ва камқувват катталар учун касаллик жиддий хавф туғдиради.

    Бемор билан мулоқот қилганлар силга чалинадими?

    Бактерия соғлом одамга ўтгач, ўпка ва бошқа аъзоларга тушган сил таёқчалари соғлом тўқималардан алоҳида ажралиб чиқиб, улар атрофида зич қобиқ (капсула) пайдо бўлади. Касаллик ташувчилар унинг асл манбаи бўлмайди, яъни дардни юқтириш ҳали бемор бўлиш, дегани эмас.

    Маълумотларга кўра, сил бактерияларини юқтирган 90-95 фоиз инсонлар ҳаёти давомида бирор марта ҳам сил билан касалланмайди. 5-10 фоизида эса сил бактериялари одам танасида ўз вақтини кутиб ётади. Фақат иммунитет пасайгандагина улар ишга киришади ва организмни касаллайди.
    Иллюстрация: “Дарё” / Дилзода Ҳамиджонова

    Айрим ҳолларда, агар организмнинг ҳимоя кучи кучли бўлса ёки бемор билан узоқ вақт мулоқот қилинмаса, ўпкага тушган бактериялар организм ҳужайралари томонидан зарарсизлантирилади ва касаллик юқмайди.

    Касалликка қандай қилиб аниқ ташхис қўйиш мумкин?

    Балғамнинг микроскопик текширувини ўтказиш силга ташхис қўйишнинг энг ишончли ва мураккаб бўлмаган усули саналади. Бунинг учун тиббиёт ходими назоратида эрталабки балғам йиғилади. Йўталдан ажралган модданинг икки кун давомида йиғилган муайян миқдори текширилади.

    Шунингдек, силни флюорография ва рентгенографиядаги тасвир орқали ҳам аниқлаш мумкин. Бироқ бу усуллар ҳар доим ҳам касалликни аниқлашга ёрдам бермайди.

    Шу билан бирга, туберкулин синамаси, яъни “манту” реакцияси орқали ҳам хасталикка ташхис қўйиш мумкин. Мазкур усул зарарсиз, аммо унинг аниқлик даражаси ҳам у қадар юқори эмас.

    Беморларнинг тўлиқ тузалиши қанча вақт олади?

    Касаликка чалинган беморлар асосан силга қарши диспансерлар орқали даволанади. Агар бемор касаллик ҳаддан ортиқ зўрайиб кетганидан кейин шифокорга мурожаат қилган бўлса, даво муолажалари махсус шифохоналарда олиб борилади.

    Шифохоналарда, албатта, рентгенологик, клиник, биокимёвий, бактериологик лабораториялар мавжуд. Вилоят ва Республика тасарруфидаги шифохоналарда эса иммунологик, морфологик, радиологик текшириш бўлимлари ташкил этилган. Қолаверса, шифо масканларида сил беморларига берилаётган озиқ-овқатлар сифати ва режасига алоҳида эътибор берилади.

    Иллюстрация: “Дарё” / Дилзода Ҳамиджонова

    Сил беморларини даволашнинг иккинчи босқичи, оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда силга қарши санаторийларда ўтказилади. Шуни алоҳида айтиш лозимки, силга чалинган бемор шифокорларнинг доимий назоратида бўлиши, айниқса, тиббиёт ходимлари беморнинг дори қабул қилиш жараёнларини доимий равишда кузатиб туриши керак. Бу эса даволанишнинг муваффақиятли боришини таъминловчи энг асосий шартдир.

    Касалликни даволаш учун камида 6-8 ой муддат керак. Фақат шундагина барча сил бактерияларини бутунлай йўқотиш мумкин. Сил назоратсиз, нотўғри даволанганда, у сурункали шаклга, баъзи ҳолларда тузалмайдиган касалликка айланади. Шу боис, бемор даволаниш жараёнларига жиддий эътибор қаратиши, шифокорларнинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиши зарур.

    Касалликдан қандай ҳимояланиш мумкин?

    Врач-фтизиатр Мавжуда Усманованинг айтишича, соғлом ҳаёт тарзи, одатий гигиена қоидалари, қулай яшаш шароити касалликдан ҳимояланишга ёрдам беради.

    Фото: “Дарё”

    Ҳаммага одат бўлиб улгурган уйга киришингиз билан қўлларни ювиш, хоналарни шамоллатиш, бадантарбия қилиш ва қоматни сақлаш.

    Силга қарши БСЖ вакцинаси (эмлаш) мавжуд. У инфекция юқишидан ҳимоя қилмайди, лекин мураккаб ҳолатларга қаршилик қилишда ёрдам беради. Хусусан, у сил менингитининг ривожланишига йўл қўймайди.

    Эмлаш — оғир вазиятларнинг олдини олувчи энг яхши усул, дейди мутахассис.

    Шунингдек, қуйидаги профилактик тадбирлар ҳам тавсия этилади:

    • сил касаллигини аниқлаш ва даволаш хизматлари бепул амалга оширилади;
    • сил узоқ давом этадиган касаллик бўлиб, даволаш 6-8 ой муддатни талаб этади. Бу муддат давомида шифокор тавсия этган дориларни қабул қилишда танаффусга мутлақо йўл қўймаслик керак.
    • силга қарши эмлаш (БСЖ) туғруқхонада чақалоқни эмлатиш;
    • эмлашнинг таъсири 5-7 йилдан кейин камайшини эътиборга олган ҳолда, ҳар йили бир маротаба шифокор кўригидан ўтиб туриш;
    • яшаш хоналарни тез-тез шамоллатиш;
    • хоналарга қуёш нури тушиб туришини таъминлаш;
    • хоналар, жиҳозларнинг чангини нам латта билан артиш;
    • ўрин-кўрпа, ёстиқ каби ювиш қийин бўлган буюмларни офтобга қўйиш;
    • кашандалик, ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик каби иллатларни шаклланишига йўл қўймаслик керак.

    Ўлим кўрсатгичи

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича эълон қилган янги ҳисоботида дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари кескин ошган.

    Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

    2023 йилда сил юқумли касалликлардан ўлим ҳолатларининг асосий омилига айланиб, бу борада COVID-19 ни ортда қолдирди. Ўтган йили тубуркулёз оқибатида 1,25 миллион киши ҳаётдан кўз юмган ва бу кўрсаткич ундан аввалги йилга нисбатан бир оз камайган бўлса-да, беморлар сони тахминан 10,8 миллион нафарга ошган, дейилади ҳисоботда.

    Энг кўп касалланиш ҳолатлари Ҳиндистон (26 фоиз), Индонезия (10 фоиз), Хитой (6,8 фоиз), Филиппин (6,8 фоиз) ва Покистон (6,3 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.

    ЖССТ хулосасига кўра, дунё бўйлаб туберкулёзнинг дориларга чидамли турлари кенг тарқалиши “инқироз омили”дир. Ўз навбатида, ташкилот мазкур юқумли касалликнинг ривожланиш хавфини оширадиган беш асосий омилни келтириб ўтди.

    Булар — тўйиб овқатланмаслик, ОИВ инфекцияси, спиртли ичимликлар асоратлари билан боғлиқ касалликлар, чекиш ва қандли диабет.

    Ўзбекистонда туберкулёзни даволаш самарадорлиги кейинги йилларда 90 фоизга етказилган. Туберкулёз билан касалланиш даражаси 1,5-2 баробар, ўлим ҳолатлари 6-8 баробар камайган.

    Сил болалар учун қанчалик хавфли?

    Дунёда ҳар йили сил касаллигидан 1,4 миллиондан ортиқ одам вафот этади. Энг ёмони, хасталик эрта босқичда аниқланмаса, бемор йил давомида 10-15 кишига бу хавфли инфекцияни юқтириши мумкин.

    Фото: “Дарё”

    Шу сабабли ЖССТ 2035 йилгача туберкулёздан ўлим кўрсаткичларини 95 фоизга камайтиришга доир стратегик мақсадни қабул қилган.

    Ташкилот болалар ва ўсмирлар ўртасида мазкур хасталикни аниқлаш ва даволашга доир тавсиялар берган:

    • диагностик тестлар қамровини кенгайтириш ва бу жараёнда каминвазив усулларни кўпроқ қўллаш зарур;
    • болалар ва ўсмирларда сил касаллигини аниқлаш учун дастлабки тест сифатида молекуляр экспресс-диагностикадан фойдаланиш лозим;
    • сил касаллигининг дориларга чидамлилиги юқори бўлмаган турлари билан оғриган болалар ва ўсмирларни даволаш муддатини олти ойдан тўрт ойга, сил менингити муолажаси давомийлигини эса 12 ойдан олти ойга қисқартириш мақсадга мувофиқ;
    • силнинг дори воситаларига чидамли турига қарши иккита янги препарат (бедаквилин ва деламанид) энди барча ёшдаги болаларда фойдаланиш учун тавсия этилади;
    • болалар ва ўсмирларга ўз яшаш манзилларига яқин ҳудудда сил касаллигидан даволаниш ва тиббий профилактикадан фойдаланиш имкониятини яратиш лозим.

    Силнинг дориларга чидамли турини даволаш бўйича ЖССТ қўлланмасида:

    • туберкулёзнинг дори воситаларига чидамли тури билан хасталанган 12 ва ундан катта ёшдаги беморларга рифапентин, изониазид, пиразинамид ва моксифлоксацин препаратларидан иборат 4 ойлик муолажа схемаси буюрилиши мумкин;
    • туберкулёзнинг енгил формаси билан оғриган 3 ойликдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга 4 ойлик даволаш режими қўлланилиши лозим;
    • Шу пайтгача амал қилиб келган 6 ойлик муолажа курси ҳам муқобил вариант сифатида қолдирилади.

    ЖССТнинг дориларга чидамли бўлган сил касаллигини даволаш бўйича аввалги кўрсатмалари изониазид, рифампицин, этамбутол ва пиразинамиддан иборат 6 ойлик режимни ўз ичига олган. Ўтган даврда ушбу схема беморларнинг 85 фоизида самара бериши тасдиқланган.

    25 январ, 20:09   Изоҳ (0)   8221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #сил#мактаб#ўқувчи#Тошкент#шифохона#ўқувчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Жамият бизни ўзига ўгай санайди». Шифокор айби сабаб эшитиш қобилиятини йўқотган Тошкентдаги дизайнер билан суҳбат

    07.10.2021, 08:21

    «Ғарб виждони». Ўз санъатидан ташқарида яшай олмаган буюк ёзувчи Альбер Камю тақдири

    07.11.2021, 15:49

    Ўзбекистондаги ўқитувчилар ва шифокорларнинг неча фоизи коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди

    06.11.2021, 22:54

    «Бахт азоблар орқали сотиб олинади». Ишонч ва муҳаббатни ҳаётий мезонга айлантирган адиб Фёдор Достоевский

    12.11.2021, 14:24

    Ўзбекистонда «тонировка»нинг тақиқланиши, Шаҳрисабзнинг 1962 йилги миллионери, Андижон тарихидаги энг вайронкор иккинчи зилзила. Ўзбек матбуоти 20 майда нималар ҳа...

    20.05.2022, 07:30

    АҚШ Ўзбекистон қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш учун 2,4 млн доллар ажратади

    01.06.2022, 15:59

    Бедана тухумининг саломатлик учун фойдаси беқиёс, зараричи? 

    25.06.2023, 16:08

    “Ножўя таклифлар сабаб кўп роллар насиб этмаган” — Замира Бешимова исталган йўл билан машҳурликка эришмоқчи бўлган актрисалар ҳақида гапирди (видео)

    29.08.2023, 11:02

    “Бировнинг бўғзини кесган болам эмас”: Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди

    23.04.2024, 12:59

    Мафтункор Голливуд юлдузлари ва уларнинг қизлари (фото) 

    27.08.2024, 12:40

    5 сентябрдан 3 октябргача Тошкентда совуқ сув навбатма-навбат вақтинча ўчирилади

    22.08.2024, 18:59

    Карьерасининг чўққисида кинодан кетган, ҳозирда осойишта ҳаёт кечираётган “Қор маликаси” — Наталья Климованинг тақдири қандай кечди?

    03.10.2024, 09:55

    Қотил ва фирибгарлар орамизда: ҳаёти машҳур фильмларга асос бўлган 4 нафар жиноятчи ҳозирда қандай яшайди?

    19.11.2024, 11:35

    Стресс ва депрессия “ўчоғи”га айланиб қолган шаҳар: Тошкент ҳавоси ифлосланишининг сабаб ва оқибатлари

    30.11.2024, 11:05

    Ўзбекистонда Жанубий Корея модели асосида оилавий зўравонлик қурбонларига тез ёрдам кўрсатиш марказлари жорий этилиши мумкин

    22.12.2024, 19:05

    Оғир хасталикка чалинган, актриса бўлганидан афсусланган “Қор маликаси” — Наталя Климованинг тақдири қандай кечди?

    3 январ, 12:42

    “Қор маликаси” эртак-фильми актёрларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    31.12.2024, 13:45

    Ўзбекистонда намойиш этилган илк корейс сериали — “Қалбим чечаги” сериали актёрлари ҳаёти қандай кечган? (фото, видео)

    2 январ, 10:30

    Уй юмушларини бажаришда соғлиқ учун хавфли бўлган 6 та хатолик

    24 январ, 21:00

    Тошкент мактабларида сил касаллиги тарқалгани айтилмоқда. Расмийлар муносабат билдирди

    24 январ, 11:34

    Тошкент мактабларида тарқалган сил касали, Самарқандда тез ёрдам машинасини чорраҳада кутишга мажбур қилган ЙПХ ходими, Тошкент вилоятида ис газидан вафот этган аё...

    24 январ, 23:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган шахс Россияда ушланди

    Ўзбекистон | 16 май, 09:50

    “Толибон” Афғонистондаги ягона киностудияни ёпди

    Афгонистон | 16 май, 09:43

    Forbes. Сўнгги бир йил ичида энг кўп даромад қилган спортчилар номи маълум бўлди (топ-10)

    Спорт | 16 май, 09:30

    Ла Лига. “Барселона” Испанияда мавсум чемпионига айланди

    Спорт | 16 май, 09:00

    Нима учун пиёз кўзларни ёшлатади ва бунга қарши қандай самарали ечимлар бор?

    Аёллар саҳифаси | 16 май, 08:59

    Тошкентда содир бўлган йирик ёнғин қарийб 3 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 16 май, 08:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.