• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Карьерасининг чўққисида кинодан кетган, ҳозирда осойишта ҳаёт кечираётган “Қор маликаси” — Наталья Климованинг тақдири қандай кечди?

    Наталья Климова ўзининг қисқа муддатли кино фаолияти давомида атиги 10 та фильмда рол ўйнаган. Унинг “Қорқиз”, “Қор маликаси” ва бошқа фильмлардаги ажойиб роллари томошабинлар хотирасида абадий сақланиб қолади.

    Ижодининг бошланиши

    Наталя Климова (қизлик фамилияси — Малкина) 1938 йилда туғилган. Мактабни тугатгач, қурилиш институтига ўқишга киради. Бироқ биринчи курсдан сўнг у актриса бўлишни хоҳлаётганини тушунади. У ҳужжатларини МХАТ мактаб-студиясига топшириб, барча имтиҳонлардан ўтади. 1963 йилда Наталя ўқишни тугатади — шу йили “Ибтидо ва интиҳо” фильмида ўзининг биринчи ва шу билан бирга асосий ролини ўйнайди.

    Оташин муҳаббат

    Бир мунча вақт актриса “Замондош” театрида ишлаган, аммо ўзи ҳаётининг ўша даврини эслашни ёқтирмайди. Наталя Ивановна шундай дейди: “Замондош” даҳшатли жой эди — худди бўрихона, унда актёрлар бир-бирини ғажиб ташлашарди. У ерда нафрат ва ҳасад ҳукмронлик қиларди”. У ерда фақат Владимир Заманский билан бирга ишлаш ёқарди холос.

    Ўша вақтларда Владимирнинг яшайдиган жойи йўқ эди, шунинг учун у театр омборхонасида тунаб юради. Бир куни Наталя Заманский совқотганини ўйлаб, унга қўлқоп олиб келади, актёр қиздан жуда миннатдор эди, лекин эвазига ҳеч нарса таклиф қила олмайди. Гарчанд Климованинг эътироф этишича, улар бир кўришдаёқ севиб қолмаган бўлсалар-да, уларнинг ишқий муносабатлари шу тариқа бошланади.

    4-курсда актриса ҳомиладор бўлиб қолади, лекин аборт қилдиради, кейинчалик бу ишидан жуда афсусланади. Наталя Ивановна: “Аҳмоқлик қилдим...” дер, Заманский эса кўзлари жиққа ёшга тўлган ҳолда: “Худбинлик...” дейди.

    1962 йилда яшаш жойи бўлмаса-да, ёшлар турмуш қуради. Айтганча, актрисанинг эри ундан 12 ёш катта, аммо ёшдаги бундай фарқ актёрларнинг шахсий бахтини қуришига тўсқинлик қилмайди.

    Наталя Климованинг юлдузлик даври

    Кинодаги дебютидан бир йил ўтгач, Наталя “Ўртоқ Арсений” фильмида рол ижро этади. 1965 йилда у “Муҳандис Гариннинг гиперболоиди” фильмида Зоя Монроз образини яратади, бироқ бу рол на томошабинлар, на танқидчилар томонидан ижобий баҳоланади. Шунга қарамай, фильмнинг ўзи Триэстдаги Италия кинофестивалида мукофотга сазовор бўлади.

    1966 йил актриса учун чинакам шуҳрат келтирган йил бўлади. Ўша пайтда у экранларда айнан шу номдаги фильмда Қор маликаси ролида намоён бўлади. Айтиш жоизки, бугунги кунда ҳам томошабинлар бу фильмни завқ билан томоша қилишади.

    Шундан сўнг эркаклар Наталяга ҳаддан ташқари кўп эътибор бера бошлашади. Бундан жаҳли чиққан эри хотинини рашк қилиб, жанжал чиқаради. 1970 йилларнинг ўрталарида Климова Заманскийни ташлаб, Игор Климовга турмушга чиқади. Бироқ 2 йил ўтгач, собиқ эри Владимир билан ярашади, аммо иккинчи эрининг фамилиясида қолади.

    Оғир касаллик

    Наталя Ивановна иштирокидаги сўнгги фильм 1970 йилда чиқди, шундан сўнг у суратга тушишни тўхтатади. Актриса театрдан ҳам кетади. Бироқ буларнинг барчаси Климованинг ўз ихтиёри билан содир бўлмайди, чунки ўша даврда унга сил ташхиси қўйилганди, бу эса узоқ муддатли даволанишни талаб қиларди. Аёл ташқи дунёдан бутунлай ажралиб, ўзига келгунча эри фаол ишлашда давом этади ва 1989 йилда Халқ артисти унвонини олади.

    90 йилларнинг бошига келиб актриса бутунлай соғаяди. Аслида Климова касаллиги туфайли кино ва театрдан воз кечганидан миннатдор эди, чунки Наталя кўпинча нотўғри йўл танлаганидан афсусланарди.

    Шаҳардан кўчиб кейиш ва осойишта ҳаёт

    Охир-оқибат эр-хотин катта шаҳар ташвишларидан чарчаганликларини тушуниб, Муромга кўчиб ўтишади. У ердан 1998 йилда улар илгари ҳаммом бўлган ҳовли сотиб олиб, ҳаётларини йўлга қўйишади. Улар боғга олма ва олча экиб, сабзавот етиштириш билан шуғулланишди.

    Актёрлар шахсий ҳаётларини овоза қилмасликни афзал кўради. Климова ҳозирда жуда заиф бўлиб қолган эрига қарайди. “Мен тирикман, чунки мени Наталя Ивановна судраб юрибди” деб тан олади Заманский. Муромда бу жуфтликка катта ҳурмат билан муносабатда бўлишади ва ҳар доим уларга ёрдам беришга тайёр туришади.

    Наталя Ивановна ўзининг актрисалик фаолиятини эслашни ёқтирмайди. Климованинг фикрича, актёрлик касбида одам кўп нарсадан воз кечишга ва ҳатто ўз табиатига умуман тўғри келмайдиган йўл тутишга мажбур бўлади.

    Эр-хотин жуда камтарона ҳаёт кечиради, аммо ҳамма нарса етарли эканлигини таъкидлашади. Бу йил Наталя Ивановна 86 ёшга, Владимир Петрович эса 98 ёшга тўлди. Актриса турмуш ўртоғини йўқотишдан жуда қўрқади — “Ёлғиз қолишим мумкинлиги ҳақидаги фикр мен учун чидаб бўлмас даражада оғир”. дейди у.

    03.10.2024, 09:55   Изоҳ (0)   27989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қор маликаси#совет актёрлари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Қор маликаси» Янги йил мюзикли намойиш этилади

    28.11.2016, 11:15

    «Қор маликаси»: Янги йилга эртак билан

    19.12.2017, 11:00

    «Аёз бобо», «Қор маликаси» каби машҳур фильмлардаги актёр болаларнинг ҳозирги кўриниши (фото)

    11.09.2020, 14:34

    «Қор маликаси» 55 ёшда: Фильмдаги Герда, Кай ва қароқчи қизнинг тақдири қандай кечди?

    01.12.2021, 21:38

    Instagram: Ўзи тарқатган миш-мишга изоҳ берган Шароф Муқимов, «Қалпоқ»чилардан «Қор маликаси» фильмига пародия, турмуш ўртоғининг суратини кўрсатган Зарина Низомид...

    27.12.2021, 22:59

    Суратга олиш жараёнида қаҳрамонларидан кам бўлмаган синовлардан ўтган машҳур совет актёрлари (фото)

    22.12.2022, 10:24

    Касаллик, театр, бевақт ўлим: «Қор маликаси» эртак-фильми актёрларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    04.01.2023, 18:30

    Машҳур образлари учун кам ҳақ тўланган совет актёрлари  

    12.02.2023, 15:23

    “Аёз бобо”, “Қор маликаси” каби машҳур фильмлардаги актёр болалар ҳозир қандай кўринишда? (фото) 

    11.12.2023, 12:30

    Жаҳон киносининг марваридига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    12.12.2023, 09:18

    Елим, бўёқ, ҳатто бензин: грим туфайли ташқи кўринишига зарар етган совет актёрлари (фото)

    07.03.2024, 11:50

    Машҳурлик олиб келган образларини ёқтирмаган совет актёрлари (фото)

    16.04.2024, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.