• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Қор маликаси” эртак-фильми актёрларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    “Қор маликаси” — кўпчиликнинг болаликдан севиб томоша қилган эртак-фильми. Унда рол ўйнаганларнинг барчаси премерадан сўнг машҳурликка эришди. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам актёрлик фаолиятини давом эттирмади. “Новий очаг” нашри кимларнинг ҳаёти бутунлай бошқача йўналишда кетгани ҳақида маълумот беради.

    Foto: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Қор маликаси — Наталя Климова

    Foto: “Фильм.ru”

    Фото: “Фильм.ру”

    Наталя Климованинг гўзаллиги уни Қор маликасидан аввалроқ юлдузга айлантирганди: актриса аллақачон “Қорқиз” ва “Урал эртаклари” фильмларидаги роллари билан танилган. Унинг кайрераси жуда яхши ривожланди. Аммо бир мунча вақт ўтгач, Наталяга сил касаллиги ташхиси қўйилди. У турмуш тарзини тубдан ўзгартирди. Турмуш ўртоғи, актёр Владимир Заманский билан бирга пойтахтдан Муром шаҳрига кўчиб ўтди. Жуфтлик камтарона уйда яшайди, черковга боради ва шовқин-сурондан узоқда ўзини жуда бахтли ҳис қилади.

    Карьерасининг чўққисида кинодан кетган, ҳозирда осойишта ҳаёт кечираётган “Қор маликаси” — Наталя Климованинг тақдири қандай кечди?

    Герда — Елена Проклова

    Foto: “Фильм.ru”

    Фото: “Фильм.ру”

    Ўн уч ёшли Лена Прокловага “Қор маликаси”даги иштирок ҳақиқий эртакка айланган. Бугун у шаҳар бўйлаб ҳақиқий аравада суратга олиш жойига қандай олиб борилганини, ўша пайтда ўзини қандай бахтли ҳис қилганини яхши хотиралар билан эслайди. Герда учун бир нечта либослар тикилган ва улар қизга совға қилинган. Проклованинг карьераси, эҳтимол, бошқаларга қараганда муваффақиятли ривожланди: унинг ҳисобида ўнлаб машҳур фильмлар бор, реалити-шоуда иштирок этди. Эртак фильми чиққанидан 40 йил ўтгач, унга яна “Қор маликаси” фильмида ўйнаш таклиф қилинди, фақат Герда эмас, бош қаҳрамон — Қор маликасини. Александр Абдулов эски эртак асосида замонавий фильм суратга олмоқчи эди. Афсуски, у режаларини амалга оширишга улгурмай оламдан ўтди.

    Кай (Кей) — Вячеслав Сюпа

    Foto: “Фильм.ru”

    Фото: “Фильм.ру”

    Кай ролини ўйнаган 10 ёшли Вячеслав Сюпа бир зумда машҳур жажжи актёрига айланди: минглаб қизлар уни севиб қолди, онаси ўғлига йўлланган хатларни яширинча йиғди. Аммо у боласини бундай машҳурликка дош бера олмаслигидан ва “юлдузлик касали”га чалинишдан қўрқарди. У бу мактубларни ўғли 40 ёшга тўлганида берди. Фильмнинг катта муваффақиятига қарамай, Вячеслав актёрлик фаолиятини давом эттирмади. У яна бир қанча фильмларда суратга тушган. Кейин эса режиссёрлик касбини эгаллаб, бутун умр театрда ишлади. Красноярск опера ва балет театрида Сюпа 40 дан ортиқ спектаклларни саҳналаштирди.

    Кичкина қароқчи — Эра Зиганшина

    Foto: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Атаман аёлнинг қизини 21 ёшли Эра Зиганшина ижро этган. Бу унинг дебют роли эди. Актрисанинг сўзларига кўра, унга экрандаги кўриниши ҳақиқатан ҳам ёқмаган. Зиганшина кинони унчалик ёқтирмади — у театр саҳнасида яшашни хоҳлади. Аммо 2000 йилларнинг бошида актриса яна экранга қайтди ва кўплаб фильм ҳамда сериалларда рол ўйнади. Бироқ театр унинг ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга: у Москвада яшаса-да, вақти-вақти билан Санкт-Петербург Александринский театрининг спектаклларида қатнашади.

    Малика — Ирина Губанова

    Foto: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ирина Губанова “Қор маликаси”дан кейин ҳам муваффақиятли ҳаракат қилишни давом эттирди: томошабинлар уни “Самовий қалдирғочлар” мусиқий фильмидаги роли орқали эслайди. 90 йилларда у хорижий фильмларни фаол равишда иштирок этди. Афсуски, актриса атиги 60 йил яшади: у 2000 йилда оғир пневмониядан кейин вафот этди.

    Эртакчи — Валерий Никитенко

    Foto: Pinterest

    Фото: Pinterest

    “Қор маликаси” фильмидан кейин Валерий Никитенко бошқа фильмларда ҳам суратга тушди. У дубляж соҳасида ҳам ўзини синаб кўрди. Санкт-Петербургдаги Комедия театри эртакчининг иккинчи уйига айланди. Валерий Никитенко бутун умри давомида у ерда ишлади. Унинг овози радиода тез-тез янграйди, актёр ҳозирда 84 ёшда.

    Бувиси — Евгения Мелникова

    Foto: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Евгения Мелникова Любов Орлова билан бирга “Цирк” фильмида иштирок этди, “Характерли қизлар” сценарийси у учун махсус ёзилганди, аммо у ҳомиладорлигини билгач рол ўйнашдан қатъиян бош тортди: бола учун муҳимроқ эди. Унинг ўрнига эса Валентина Серова фильмда иштирок этди ва юлдузга айланди. Актрисанинг ижодида ўнлаб фильмлар бор, лекин у кўпроқ оналар ва бувилар ролини ўйнар эди. Евгения Константиновна узоқ умр кўрди, у 2001 йилда 93 ёшида вафот этди.

    Сиёҳдон — Вера Титова

    Foto: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Сиёҳдон ролини ижро этган Вера Титова бошқа роллари билан томошабинларга яхши таниш. Актриса “Қорқиз”да Зарянанинг онаси, “Очиқ китоб”да Агаша ва “Маша ва Витянинг янги йил саргузаштлари” фильмида Печканинг ролини  ўйнаган. Вера Титова 2006 йилда 77 ёшида вафот этган.

    31.12.2024, 13:45   Изоҳ (0)   30664
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Қор маликаси»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ва Самарқандда болалар учун немис киноси намойиш этилади

    09.04.2015, 18:12

    Тошкент ва Самарқандда болалар ва ёшлар учун немис киноси фестивали ташкил этилади

    27.04.2015, 15:35

    Янги йилда кўриш тавсия қилинадиган 100 та фильм (фото)

    31.12.2019, 18:14

    Маколей Калкин ва Барбара Брильска: Янги йилда ҳамма севиб томоша қиладиган фильмлар қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    03.01.2022, 16:42

    Касаллик, театр, бевақт ўлим: «Қор маликаси» эртак-фильми актёрларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    04.01.2023, 18:30

    «Анорбанк» ҳомийлигида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун янги йил шоуси ташкил этилди

    10.01.2023, 09:00

    Буюк япон режиссёри Хаяо Миязакининг сўнгги фильми: “Бола ва қуш” анимеси нима ҳақида ва уни кимлар кўрмаслиги керак?

    15.09.2023, 11:08

    “Барча даврларнинг энг яхши анимацион фильми”: Ўз даврида чет давлатларда ҳам хитга айланган совет мультфильмлари (фото)

    06.10.2023, 17:00

    “Аёз бобо”, “Қор маликаси” каби машҳур фильмлардаги актёр болалар ҳозир қандай кўринишда? (фото) 

    11.12.2023, 12:30

    Жаҳон киносининг марваридига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    12.12.2023, 09:18

    Оилавий томоша қилиш учун Янги йил ҳақидаги қизиқарли мультфильмлар (видео)

    30.12.2023, 14:59

    Шумтака Карлсон, итоаткор Настенька, фирибгар тулки: болаларга ёмон ўрнак бўладиган машҳур эртак қаҳрамонлари

    28.02.2024, 15:50

    Дунё мамлакатларида турлича ижро этилган машҳур эртак қаҳрамонлари (фото) 

    02.04.2024, 16:36

    Турк сериалларидаги актёрлик маҳоратида бош қаҳрамонлардан қолишмайдиган иккинчи даражали жуфтликлар (фото)

    08.05.2024, 12:50

    Карьерасининг чўққисида кинодан кетган, ҳозирда осойишта ҳаёт кечираётган “Қор маликаси” — Наталья Климованинг тақдири қандай кечди?

    03.10.2024, 09:55

    “Союзмультфильм” фондидан: Янги йилда болалар билан томоша қилиш учун самимий мультфильмлар (видео)

    03.12.2024, 16:55

    Алиса Фрейндлих 90 ёшда: уруш даҳшатларини бошдан кечирган, Ленинград қамалидан омон қолган актрисанинг муваффақият ҳикояси

    10.12.2024, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳатто зўравонлик саҳналари бўлса ҳам видеоўйинлар стрессни камайтиради — тадқиқот

    Лайфстайл | 27 июн, 15:05

    Рим папаси халқаро ҳуқуқни “шармандали” деб атади

    Дунё | 27 июн, 14:55

    “Барселона” футболчисини сотувга қўйди

    Спорт | 27 июн, 14:53

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    Кино | 27 июн, 14:39

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 14:15

    Трамп Эронга 30 млрд долларлик ядровий таклиф бермоқчи — CNN

    Дунё | 27 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.