• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Кино баъзи касблар ҳақидаги тасаввурларни бутунлай бузиб кўрсатишини исботловчи ҳолатлар (фото)

    Биз кинода турли касбдаги одамлар мода журналининг муқовасидагига ўхшаб кўринишга ўрганиб қолганмиз: замонавий, нафис ва чиройли кийимларда. Бироқ реал ҳаёт бундай эмас. Баъзан кинематографлар идеал образ яратиб, реал воқеликни анча бўрттириб тасвирлайди. Буларнинг ҳаммаси томошабинда мутлақо нотўғри тасаввур ҳосил бўлишига олиб келади.

    Археологлар

    “Лара Крофт” фильмида археолог Лара вақтни пойга, қароқчилар ва хавфли саргузаштлар билан ўтказадиган жангари қаҳрамон сифатида тасвирланган. Унинг қадди-қомати баланд, кийимлари ўзига ёпишиб турган ва ҳар қандай вазиятда мукаммал пардоз-андозда бўлади.

    Аслида, археологлар кўп вақтларини сермашаққат ишларга: ҳужжатларни ўрганишга, чанг ва ифлос шароитларда қазиш ишларига сарфлайди. Кўпинча монотон ва физик жиҳатдан мураккаб вазифаларга дуч келади.

    Биологлар

    Биологлар организмлар ёки вируслар билан ишлайдиган фильмларда қаҳрамонлар одатда стерил ва визуал жиҳатдан шинам лабораторияларда ишлайди, улар ҳақиқий илмий ускуналардан кўра кўпроқ декорацияга ўхшайдиган турли хил колбалар ва пробиркаларга тўла бўлади. Кўпинча илмий ходимлар сочлари ёйилган ҳолда халат ёки ниқобсиз ишлайди.

    Аслида эса лабораториялар анча оддий бўлиб, хавфсизликнинг қатъий протоколларига риоя қилиш эса олимнинг кундалик ишининг мажбурий элементидир.

    Физик олимлар

    “Бутун дунё ҳам камлик қилади” фильмида актриса Дениз Ричардс кўп вақтини калта шорти ва тор майкада ўтказадиган физик олим доктор Кристмас Жонс ролини ижро этади.

    Бу образ ҳақиқатдан жуда йироқ: физиклар, айниқса тор соҳада ишлайдиган мутахассислар вақтларини махсус ҳимоя кийимлари ва қатъий интизом талаб қилинадиган лабораторияларда ёки мураккаб иншоотларда ўтказади. Ҳақиқий олимлар фильмда кўрсатилганидек дунёни деярли ёлғиз ўзлари қутқариш билан шуғулланмайди, аксинча, улар машаққатли тадқиқотлар ва мураккаб муҳандислик лойиҳалари устида ишлашади.

    Кутубхоначилар

    “Мумиё” фильмида кутубхоначи нафис, замонавий ва жуда жозибадор қиз сифатида тасвирланган. Унинг ташқи кўриниши — жингалак сочлари, нафис кўйлаги ва назокатли ҳаракатлари бу касбнинг романтиклаштирилган образини яратади.

    Аслида кутубхоначилар одатда китобларни тизимлаш, илмий тадқиқот ишлари ва ахборот тақдим этиш билан шуғулланади, уларнинг ташқи кўриниши эса кинематографик қолипларга қараганда анча оддийроқ бўлади.

    Котибалар

    Фильмларда котибалар кўпинча ёш, жозибадор қизлар сифатида тасвирланади. Улар бир вақтнинг ўзида ўнлаб вазифаларни бажараётгандек кўрсатилади: телефонда гаплашиш, жадвал тузиш, ҳужжатлар билан югуриб юриш ва доимо тартибсиз шароитида ишлаш. Уларнинг иш столи одатда қоғозлар билан тўлиб-тошган бўлади, ташқи кўриниши эса ҳар доим бенуқсон: мукаммал пардоз, замонавий кийим ва баланд пошнали туфли.

    Аслида эса котибалик юқори даражадаги диққат-эътибор, тизимлилик ва стрессга чидамлиликни талаб қилади. Бундай тартибсизликка ҳеч ким узоқ вақт дош беролмасди. Доимий югуриб юриш ва зўриқишда ҳар қандай пардоз бузилиб кетарди. Профессионал офислардаги қатъий кийиниш қоидалари эса ҳаддан ташқари ёрқин ёки енгил-елпи кўринишни ман этади.

    Журналистлар

    “Катта шаҳар” сериалида Керри Бредшоу замонавий журналист сифатида тасвирланган. Унинг гардеробида дизайнерлик либослар, жуда қиммат пойабзал ва аксессуарлар бўлади. Журналистлик эса кўпроқ зиёфат ва учрашувлар учун бемалол вақт топиладиган ёқимли севимли машғулот сифатида кўрсатилади.

    Ҳақиқатда эса журналистлар, айниқса, таҳририятларда ишловчилар кўпинча стрессга ва компьютерда узоқ соат ишлашга дуч келишади. Уларнинг кийимлари ҳам одатда қулай ва оддий бўлади.

    Шифокорлар

    Фильм ва сериалларда шифокорлар кўпинча очиқ кийинган, сочлари ёйилган ва ноз-карашмали, замонавий, жозибали аёл сифатида тасвирланади. Бундай образлар одатда бўрттириб кўрсатилади.

    Аслида эса шифокорлар, айниқса, иш билан банд бўлган кунларда, катта иш юкламасига дуч келишади ва шунчалик чарчашадики, ҳатто табассум қилишга ҳам вақт ва куч қолмайди, ноз-карашма ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бундан ташқари, қатъий кийиниш қоидалари ва шифокорлик одоби профессионал муҳитда очиқ кийиниш ёки номақбул хатти-ҳаракатларни истисно қилади.

    10 январ, 19:30   Изоҳ (0)   8963
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг кўп “ўладиган” актёр: машҳур фильмлардаги Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ғайриоддий ҳолатлар

    03.10.2024, 15:40

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Жан-Клод Ван Дамм 64 ёшда: машҳур актёр қайси русумдаги автомобилларни бошқаради? (фото)

    21.10.2024, 14:11

    Бутун дунёни мафтун қилган Болливуднинг энг машҳур 5 нафар актрисаси

    03.11.2024, 14:19

    Барча даврларнинг энг яхши актёри ким экани маълум қилинди 

    07.11.2024, 18:49

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Шер ўргатувчи, иллюзионист, каратэ устаси: кўпчилик билмаган ажойиб истеъдодга эга Голливуд актёрлари

    11.11.2024, 15:57

    “Оскар”мукофотидан воз кечган ва тақдирлаш маросимига келмаган жаҳон юлдузлари

    18.11.2024, 18:15

    Фильм ва сериалларда рол ижро этмай туриб, улардан мўмайгина гонорар олган актёрлар (фото)

    27.11.2024, 15:57

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    Қозоғистонлик киноижодкорлар суратга олган энг яхши учта фильм (трейлер)

    02.12.2024, 16:43

    Ўз амплуасидан чиқа олган: Турли образларни маҳорат билан гавдалантира олишини исботлаган кино юлдузлари (фото)

    13.12.2024, 10:40

    Ҳашамат рамзи: Дунёдаги энг қиммат туфли қандай кўринишда ва у қанчага баҳоланган?

    10.12.2024, 12:25

    “23 йил аввалги ўзимга сен буни, албатта, уддалайсан, деган бўлардим”. Шерон Стоун ҳаётидаги қийин кунларни эслади

    17.12.2024, 18:40

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Геймер бўлиш шарт эмас: видеоўйинлар асосида суратга олинган Голливуд фильмлари

    16.12.2024, 19:25

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Голливуд юлдузи Жим Керри молиявий қийинчиликлар туфайли 30 йил яшаб келган уйини сотди  

    19.12.2024, 10:40

    “Уйда ёлғиз” 35 ёшда: фильм актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд? (фото)

    31.12.2024, 09:34

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.12.2024, 17:55

    Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси унинг соғлиғи борасида мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди

    20.12.2024, 17:58

    Жаҳон киносининг дурдонасига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    29.12.2024, 12:55

    Голливудни фермадаги ҳаётга алишган: “Уйда ёлғиз” фильмидаги Марвин — Дениел Стерн ҳозирда қандай кўринишда?

    29.12.2024, 10:55

    Турк актёри Мурат Йилдирим ва француз актрисаси Ева Грин Мартин Скорсезенинг янги фильмида бирга суратга тушади

    24.12.2024, 16:40

    Янги йил ҳақидаги севимли фильмларда рол ижро этган болакай ва қизалоқлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    2 январ, 08:30

    Америка оммавий ахборот воситалари Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни яширди — WSJ

    3 январ, 20:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.