• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ичинг йиғлаётганида бошқаларни кулдириш жуда қийин”. Яқин инсони вафот этган кунда концерт ва тўйга чиққан санъаткорлар

    Одатда санъаткорлар мухлислар қувончига шерик бўлишади. Мухлислар ҳам севимли ижодкоридан фақат позитив кайфият кутишади. Аммо машҳурлар ҳам ҳамма қатори оддий инсон. Уларнинг ҳам ўзига яраша ташвишлари, дардлари бор. Қуйида сизга ҳаётида оғир жудоликка учраганига қарамай, кулиб халқ хизматида бўлишга мажбур бўлган санъаткорлар ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

    Хосият Ҳусанова онаси вафот этганини Самарқанддаги тўйда эшитган

    Фото: Instagram / @xosiyat_xusanova

    Актриса Хосият Ҳусанова онаси вафот этганини Самарқанддаги тўйда эшитгани ва шошиб Андижондаги ота ҳовлисига келгани ҳақида сўзлаб берди.

    — Онам кетма-кет инфаркт ва инсультга чалиниб, даволангач, аҳволи бир оз яхшиланганди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна хасталик қайталади. Онамни кўргани борсам, “Мен ўламан, тайёр тур. Фақат бир илтимос ўлганимдан кейин ҳам уйимга келиб, жигарларингни тўплаб Қуръон тиловат қилгин. Кейин яқинларингга берадиган моддий ёрдамингни тўхтатмагин”, деди. Аксига олиб эртанги спектаклда иштирок этишим керак эди, дублёрларим эса ўрнимга чиқишга вақтлари йўқлигини айтишган. Бунинг устига ўша вақт театрдан тинмай қўнғироқ қилишди. Ўшанда онам “Қачон ўлишим номаълум, ишдан қолма”, деб пойтахтга кетишимга кўндирди.

    Спектаклда рол ўйнаб, эртаси куни тонгда Самарқанддаги тўйга кетганман. Тўй авжида, бирор хабар келса деб телефонимни қўлимдан қўймайман. Шу пайт уйдан қўнғироқ бўлди ва онам омонатини топширганини айтишди. Микрофонни ёрдамчи ҳофизга бериб, ичкари хонага кирдим ва чуқур нафас олдим. Ортимдан тўй эгалари кириб, нима бўлганини сўрашди. Онам ўлганини билишгач, тўйни тугатмасдан кетишимга рухсат беришди. Ҳақ олмайман, дейишимга қарамай, пулни машина эшигидан ташлаб “Сизнинг ҳаққингиз, биз розимиз”, дейишганди. Самарқанддан Андижонга келгунча ичимдан нималар ўтганини тасвирлаб беролмайман, дейди актриса.

    Ҳосила Раҳимова отасидан жудо бўлганидан кўп ўтмай, концерт берган

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимованинг отаси Иброҳим ҳожи 2006 йилнинг 10 март санасида вафот этган. Хонанда орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, “Халқлар дўстлиги” санъат саройида янги концерт дастурини намойиш этган.

    — Отамнинг ўлими оиламиз учун оғир зарба бўлган. Кўнглимга ҳеч нима сиғмайдиган аҳволда бўлсам ҳам байрам дастурларида иштирок этишга мажбур бўлганман. Энг ёмони, яккахон концерт дастуримга ҳам ҳеч қанча вақт қолмаганди. Уни ортга сурсаммикан, деб ўйладим, аммо атрофимдаги инсонлар кўнишмади. Кўнглимга қил сиғмайдиган пайтда концертда қўшиқ айтиб куйлаганман. Ота ҳақидаги қўшиқни айтганимда бутун зал йиғлаган, аммо саҳна этикасига хилоф иш қилмаслик учун ўзимни қўлга олганман. Саҳнада кулиб, концертдан кейин роса йиғлаганман, дейди хонанда.

    Отабек Мирзахолов: “Отам вафот этганида концертда чиқиш қилишга Жаҳонгир Позилжонов кўндирган”

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    “Браво” жамоасининг аъзоси Отабек Мирзахолов учун 2018 йилги концерт жуда қийин кечган. Чунки концерт бошланишидан бир кун аввал Отабекнинг падари бузруквори вафот этган.

    — У кунларни эслаш мен учун жуда оғир. Концертга тайёргарлик авжида эди, 10 сентябрь куни тонгда отам вафот этди. Йиғлаб туриб, одамларни кулдириш осон эмас. Шу боис концертга чиқмайман, дедим. Аммо бир кун қолганда концерт режасини ўзгартириш ҳамкасбларим учун ноқулайлик туғдиришини ҳам яхши билардим.

    Ўшанда устозим Жаҳонгир Позилжонов келиб, онам билан узоқ суҳбатлашганди. Кейин мени чақиришди. Ўшанда қабристондан эндигина қайтгандим. Хуллас, улар менга бу вазиятда ўзимни қўлга олишим кераклигини ва кўплаб санъаткорларнинг бошига худди шундай мусибат тушганини айтишди. Кечга яқин устозим ҳамроҳлигида Тошкентга йўл олдик. Ўша йилги концерт дастуридаги иштироким ниҳоятда қийин кечганди, дейди Отабек Мирзахолов.

    Мавлуда Асалхўжаева: “Отам уларга атаб айтган қўшиғимни эшитишга улгурмаган”

    Фото: Instagram / @mavludauz

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг отаси Абдураҳмон ҳофиз ҳам қизининг яккахон концерт дастури куни вафот этган.

    — У кун саҳнага чиқишим жуда оғир кечган. Энг алам қилгани ўша йилги дастурда илк марта отамга бағишлаб қўшиқ айтишни режалаштиргандим. Бир кун аввал укаларим “Қўшиқни дадамга айтиб беринг” дейишганда “Йўқ, эртага концертда эшитадилар”, дегандим. Дадам концерт учун атайин Тошкентга келганди. “Неча кун бўласиз” деганимда “Концертининг беш кунида ҳам ёнингда бўламан” деганди. Афсуски, концертнинг илк кунида — эрта тонгда жонлари узилди.

    Концертни қолдиришнинг иложи бўлмагани учун кўзларим шишиб, катта саҳнага чиқишга мажбур бўлганман. Айниқса, отамга бағишланган қўшиқни айтганимда бутун зал йиғлаганди. Энг қизиғи, илк концерт кунида кўриниш берган капалак концертнинг бешинчи кунига қадар учиб кетмаган. Армоним ҳақида кўп сўрашади — мен ўша йилги концертда халққа отамни таништириб, унга аталган қўшиқни айтишни режа қилгандим. Афсуски, бу менга ушалмас армон бўлиб қолди. Улғайганимда етим бўлиб қолдим, дейди хонанда.

    Шукурулло Исроилов: “Онам вафот этганини тўйда эшитдим”

    Фото: Instagram /@shukurullo_isroilovoriginal

    Икки ёшида отасидан айрилган қизиқчи Шукурулло Исроилов 2015 йилда онасидан ҳам айрилди. Ўша куни у Бухорода тўйда эди.

    — 2015 йили 27 март куни онам раҳматли 80 ёшни қаршилаганди. Онамни санаторийга даволатгани ётқизгандим, аммо эрталаб у ерга бориб табрикладим. Тандир гўшт ва ширинликлар буюртма қилиб, дастурхон ёздик. Аммо узоқ қололмадим. Чунки шу куни кечқурун Бухорода тўйим бор эди. Тўй қизиган пайтда “Онангиз вафот этди” деган совуқ хабар келди. Амаллаб тўйни тугатиб, Тошкентга қайтдим. 28 март куни пешинда онамга жаноза намози ўқилди. Ўша куни “Мирзо” театрининг навбатдаги концертига старт бериларди. Мирзабек аканинг олдига келиб, концертда чиқолмаслигимни айтдим. Ҳамманинг боши қотган бир неча соатдан кейин концерт, саҳналарнинг барчаси бир-бирига узвий боғлиқ.

    Томошани қолдирайлик десак, чипталар тўлиқ сотилган. Шунда устозлар менга қанчалик оғир бўлса ҳам, концертда чиқишим кераклигини айтишди. Концерт бошланди, одамлар куламан деб келган мен эса ич-ичимдан йиғлайман. Аммо мухлисларга мусибатда эканимни билдирганим йўқ. Аммо Мирзабек ака концерт сўнгида “Шукурулло бугун онасидан айрилди, аммо сизларни ҳурмат қилиб концертга келди” деганда бутун зал қарсак чалганди, дейди Шукурулло Исроилов.

    Дилшод Мусабеков: “Йиғлаб туриб, одамларни кулдириш қийин”

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    “Дизайн” кулги жамоасининг аъзоси Дилшодбек Мусабеков 2012 йил отаси вафот этган куннинг эртасига концерт дастурида иштирок этишига тўғри келган. Афсуски, касб масъулияти сабаб у дардини ичга ютиб, халқни кулдиришга мажбур бўлган.

    — Дадамни йўқотиш жуда оғир бўлган. Эртаси куни концерт бўлиши керак, аммо кўнглимга қил ҳам сиғмайдиган ҳолатда эдим. Жамоадаги йигитлар келиб “Истасангиз, концертни қолдирамиз. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди, хавотир олманг” дейишди. Чунки уларнинг ҳам аҳволи у қадар яхши эмасди. Биз аввалдан оилавий дўст бўлганимиз учун бир-биримизнинг қувонч-у, ғамимизга шерик эдик. Шунда онам нима бўлган тақдирда ҳам саҳнага чиқишиб кераклигини ва белгиланган концертни қолдиришга ҳаққим йўқлигини тушунтирди. Хўп, деб концертда иштирок этдим. Йиғлаб туриб одамларни кулдириш нақадар оғир эканини ўшанда билганман, дейди Дилшодбек Мусабеков.

    Юлдуз Усмонова: “Тўйга чиқиб кетаётганимда акам вафот этгани  ҳақида хабар келган”

    Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова касб масъулияти сабаб катта акаси вафот этганда, тўйлар сабаб жанозага кечикиб боргани ҳақида сўзлаб берганди.

    — Кийиниб, тўйга чиқиб кетяпман “акангиз вафот этди”, деган хабар келди, қотиб қолдим. Нима бўлган тақдирда ҳам ишимни тугатишим кераклигини ҳис қилиб, хизматимни кўнгилдагидек адо қилганман. Фақат охирги тўйдаги сўнгги қўшиқни айтаётганимда йиғлаб юборганман. Унгача мухлисларни дардимга шерик қилишни истамаганман. Жанозага бир оз кечикиб бўлса-да, етиб борганман. Чунки бизда ҳозирги баъзи хонандаларда йўқ касб масъулияти бор. Санъаткор бундай вазиятларга ҳамиша тайёр бўлиши керак, дейди Юлдуз Усмонова.

    30.12.2024, 12:14   Изоҳ (0)   58965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #шоу-бизнес

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    20 йил ва ундан кўпроқ давом этган турмуши ажрим билан якунланган машҳурлар (фото)

    19.12.2024, 15:40

    Қизиқчи Маҳфуза Шербоева узоқ йиллик ижара қийинчиликларидан сўнг Тошкентдан иккита уй олгани ҳақида гапирди

    23.12.2024, 13:55

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Ҳинд киносининг энг пазанда актрисалари (фото)

    19.12.2024, 16:53

    Қиёфадош актрисалар: ташқи жиҳатдан жуда ўхшаш бўлган турк сериали юлдузлари

    20.12.2024, 10:40

    Исмлари кўпчиликка маълум бўлмаган, аммо маҳсулотлари ҳамма жойда ишлатиладиган энг бадавлат одамлар

    19.12.2024, 17:37

    “Агар отам тирик бўлганида, санъаткор бўлмасдим”. Марҳум актриса Ҳалима Ибрагимованинг сўнгги интервьюси эълон қилинди

    20.12.2024, 15:53

    Instagram: Шафоат Раҳматуллаева реанимацияда, Нилуфар Усмонова ўғлини қачон уйлантиради? Индира Мифтаҳовага қайнонаси BYD совға қилди

    20.12.2024, 12:15

    Пластик жарроҳлик орқали юз тузилишини ўзгартирган Болливуд актрисалари (фото)

    20.12.2024, 16:54

    Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси унинг соғлиғи борасида мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди

    20.12.2024, 17:58

    Режиссёр Кристофер Нолан Британия қироли томонидан рицарлик унвони билан тақдирланди (видео)

    23.12.2024, 11:35

    Бурак Ўзчивит Туркияда Янги йил қандай нишонланиши ҳақида сўзлаб берди

    23.12.2024, 09:55

    Дунёнинг энг бадавлат ютубери Mr.Beast Миср пирамидаларини ижарага олди

    23.12.2024, 14:42

    Турк актёри Мурат Йилдирим ва француз актрисаси Ева Грин Мартин Скорсезенинг янги фильмида бирга суратга тушади

    24.12.2024, 16:40

    Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди

    24.12.2024, 09:40

    Instagram: Рафиқасининг туғилган кунини нишонлаган Тоҳир Содиқов, имижини ўзгартирган Асал Шодиева, Умида Мирҳамидова оиласида хурсандчилик

    24.12.2024, 11:25

    “Тунлари ёлғиз эканлигим сезилади”. Актриса Шафоат Раҳматуллаеванинг табассуми ортига яширинган дардлари ҳақида 

    24.12.2024, 13:50

    Женнифер Лопеснинг ёшлик сири: хонанда гўзаллигини сақлаб қолиш учун қандай нонушта қилади?

    25.12.2024, 09:50

    Бурак Ўзчивит 40 ёшда: ажойиб умр йўлдош ва меҳрибон ота, фотограф ва коллексионер ҳақида нималар маълум?

    24.12.2024, 18:58

    Клиник ўлим, ўзагартирилган исм ва “бомж стайл”. Осиёнинг энг машҳур 15 хонандаси рўйхатига кирган Севара Назархон 48 ёшда (фото, видео)

    25.12.2024, 12:55

    “Уйда ёлғиз” фильми юлдузи Маколей Калкин Ким Кардашьяннинг янги клипида суратга тушди

    25.12.2024, 10:45

    Instagram: Ўғлини мухлисларига кўрсатган Муниса Ризаева, қизини узатган Масрур Усмонов, қўлини жароҳатлаган Райҳон Уласенова

    25.12.2024, 11:55

    “Тахтлар ўйини” финалига 5 йил тўлди: сериал қаҳрамонлари ҳозир қаерда ва нималар билан банд?

    25.12.2024, 15:39

    Хонанда Тейлор Свифт оғир касал мухлисасига 5 минг долларлик кўйлак совға қилди (видео)

    25.12.2024, 13:30

    Тўрт тилда сўзлаша оладиган, турк актёри қалбини забт этган ва давосиз касалликдан азият чекадиган Юлдуз Ражабова 35 ёшда (фото, видео)

    26.12.2024, 11:55

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    Instagram: Ота-онасига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Раъно Шодиева, Porsche'сида ЙТҲга учраган Dili.mе, Дилнознинг тўйи қачон?  

    26.12.2024, 12:50

    “Уйда ёлғиз” фильмидаги энг катта сир фош бўлди: Маккалистерлар оиласи бошлиғи ким бўлиб ишлаган?

    26.12.2024, 14:48

    “Нимани мақтансангиз, ўша нарсангиздан айриласиз”. Ситора Фармонова турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳамда қаерда яшаётгани ҳақида  

    26.12.2024, 15:53

    “Менга шунча йил тақиқ қўйдинглар, индамадим. Болаларда нима айб?”. Ботир Қодиров Жўраевлар оиласига мурожаат қилди (видео)

    26.12.2024, 16:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз



    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди 

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.