• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Агар отам тирик бўлганида, санъаткор бўлмасдим”. Марҳум актриса Ҳалима Ибрагимованинг сўнгги интервьюси эълон қилинди

    YouTube тармоғида марҳум актриса Ҳалима Ибрагимованинг сўнгги интервьюларидан бири эълон қилинди.

    Фото: Instagram

    — Ҳаёт ҳеч қанақасига феъл-атворимни ўзгартиролмади. Тоғни ўзгартирса бўлади, аммо феъл-атворни ўзгартириб бўлмайди, деб бежиз айтишмаган экан. Шундай бўлишимга одамлар мажбур қилган, деб кўп айтаман. Ҳақиқатан ҳам шундай. Ота-она ўлганидан кейин ҳатто қариндошлар ҳам ўзини четга оларкан. Ёрдам берганлар ҳам бўлди, аммо ҳаммалари ҳақида ундай деёлмайман. Аммо энг алам қилгани — ишинг юришиб кетганидан кейин улар яна атрофингда тўпланишади.

    “Ҳар куни тўйга чиқмайди, қаердан шунча пули бор”, деб кўпчилик қизиқади. Аммо уларнинг ҳеч бири ўтмишимни билишга қизиқмайди. Кичкина сумканинг ичига кичик ёстиқ, тиш чўткаси билан пастани солиб, кунига бор-йўғи бир-икки соат ухлаб, машинанинг ичида ётиб, бозорда савдо қилганман. Мени боримча қабул қилинг. Мен ойнайи жаҳонда бошқача, уйда бошқача инсон эмасман. Қандай кўринсам, шундайман.

    “Агар отам тирик бўлганида, санъаткор бўлмасдим”

    Суҳбат давомида актриса бундан 28 йил аввал вафот этган отасини қуйидагича хотирлаганди.

    Фото: Instagram

    — Отам раҳматли 28 йил аввал вафот этган. Аммо шунча йил ичида бирор марта отамни эсламай яшаган куним бўлмади. Уйимнинг тўрида каттакон портретларда ота-онам қараб туришади. Ҳар куни уларни эслайман. Болаларимни ҳам мозорга олиб бориб, бобо ва бувисининг қабрларини зиёрат қиламиз.

    Агар ота-онам вафот этишмаганида, мен 4-5 та боланинг онаси бўлиб, бугун қуда-андали бўлиб, уйда ўтирадиган аёл бўлардим. Учта институтни тамомлаганман, агар отам тирик бўлганида, санъаткор бўлмасдим.

    “Ҳалиманинг оғзини ёп”

    Актрисанинг “Ўғирланган ниқоб” шоусида иштирок этгани ва иштирокчиларни сенсирагани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.

    Фото: Instagram

    — Бу борада кўп гап эшитганман. Ҳатто устимдан шикоят қилиб, юқори ташкилотларга ҳам ариза ёзишган. “Ҳалиманинг оғзини ёп” дейишган пайтда телеканал раҳбарияти шоу мен борлигим учун интригали бўлаётгани ҳақида айтганди. Иштирокчилардан бирига “мол” деганман, тўғри, чунки у сигир ниқобида саҳнага чиққанди.

    Мен одамларнинг асабига тегмайман, шунчаки ўзимни тутишим, гапиришим шундай. Илгари негативларга эътибор бериб, ҳатто Instagram’даги профил эгаларини ҳам топиб, уришиб-жанжаллашиб юрардим. Ҳозир бундай қилмайман.

    “Безорилик учун судланганман”

    Актриса илк марта бир неча бор судлангани ҳақида гапирганди.

    Фото: Instagram

    — Мен ўзимдан кучсиз одамга тегмайман. Уйдан бир сўм олиб чиқмай, фақат олиб кирадиган одатим бор эди. Қора бозорда ишлаётганимда ҳам пулсиз кетардим. Тушлигим, кунлик харажатимдан ташқари яхшигина фойда ҳам қоларди. “Стоянкачи” ўзгарган, эски ишчилар мени яхши танишарди. Янги ишчи жума куни, машина бозорда одам кўпайган куни пулини кириш олди бермасам “Хизмат кўрсатиб қўйибсан-у”, деб ҳақорат қилди. Нима хизмат кўрсатиб, деб бориб уриб кетганман. У пайтлари камерали телефонлар энди чиққан пайтлари эди, кимдир сёмка қилиб тарқатиб юборган. Мен санъат институтида ўқирдим. Роса шов-шув кўтарилганди. Ўшанда қанд касаллиги қанчалар ёмонлигини тушунганман. Эркакнинг саломатлиги ёмонлашиб, оғзи оқариб, кўпириб кетганди.

    Безорилик қилганим учун жавобгарликка тортилганман, судланганман. Тегмаганга тегмайман, аммо ноҳақ тегинганни соғ қўймайман.

    “Озода Нурсаидовани яхши кўрмайман”

    Бошловчининг “Озода Нурсаидовани яхши кўрасизми?” деган саволига актриса қуйидагича жавоб берганди.

    Фото: Instagram

    — Озодани яхши кўрмайман. Чунки у қувончли кунимда яхши гап гапирмай кетган. Ўғил фарзанд кўрганимда бешик тўйига келиб, микрофонда жуда хунук гаплар гапирганидан кейин кўнглимни синдирган.

    Мен Юлдуз Усмонова билан ишлаб кетганим ғашини келтирган. Примадоннага аввалдан Озода Нурсаидованинг ёнида юриб, қўшиқларини эшитиб, ойлигимни олиб юрганим ҳақида айтганман. Озоданинг нон-тузини еганман, аммо оиламга аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳалима “кўча”, уйда у оддий келин, она ва турмуш ўртоқ. Шахсиятимга аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

    “Юлдуздан қўрққанинг учун ёнида юрибсан”

    Бошловчи “Юлдуз Усмонова хафа қилмайдими?” деган саволига актриса қуйидагича жавоб берганди.

    Фото: Instagram

    — Юлдуз опам тўғрисўзликни яхши кўради. У жуда кўп одамларнинг ичида юрган одам. Унинг миллионлаб мухлиси бор, ҳатто душмани ҳам уни эшитади. Баъзилар “Юлдуздан қўрққанинг учун ёнида юрибсан”, дейишади. Менга одамларнинг гапи қизиқ эмас. Биринчидан, Юлдуз Усмонова олдига ишончли одамни олади, иккинчидан, у Озодадан кетганим учун “кел ёнимга” деган жойи йўқ. Озода билан муносабатларимиз узилганидан 2-3 йил ўтганидан кейин жиянимнинг тўйига Юлдуз Усмоновани чақирганман. У мени Озоданинг синглиси деб ўйларкан. Гаплашиб, бир-биримизни тушунганимиз учун оилавий дўст бўлиб кетганмиз.

    20.12.2024, 15:53   Изоҳ (0)   51381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳалима#қизиқчи#хонанда

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Озода Нурсаидованинг қўлини сўраган Liil Xurramov, муҳокамалар марказидаги Абдулла Қурбонов, неварали бўлган Шукурулло Исроилов

    29.09.2022, 22:35

    Instagram: АҚШдаги осмонўпар бинода рақсга тушган Бунёдбек Саидов, Шукурулло Исроилов хонадонида тўй, синглисини узатган Dili.me

    30.10.2022, 22:41

    «Ўзавтомоторс сизни миниб юрибди». Даврон Кабуловнинг ҳайдовчиларга мурожаати, Аваз Охун Эйфелни «ютди». Instagram янгиликлари

    09.11.2022, 22:22

    Instagram: Умрадан қайтган санъаткорлар, Юлдуз Усмоновадан янги қўшиқ, Паризодадан рақс дарси

    23.11.2022, 22:41

    Instagram: Она бўлган Маржона Мирзаалиева, никоҳланган Интизор Тожибоева, Бухорода минглаб мухлислари қуршовида қолган Райҳон

    08.12.2022, 22:53

    Instagram: Юлдуз Ражабовани туғилган куни билан табриклаган Эмре Кивилжим, Шукрулло Исроилов АҚШда, алла айтган Саида Раметова

    23.12.2022, 22:55

    Севги ёш танламайди: Ўзбек шоу-бизнесидаги ёши орасида катта фарқ бўлган машҳур жуфтликлар (фото)

    03.01.2023, 13:57

    Тан соқчисининг пичоқланишидан тортиб тегажоғликкача: тўйларда ўзбекистонлик хонандалар дуч келадиган аянчли ва кулгили ҳолатлар

    03.01.2023, 18:58

    Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова 

    04.02.2023, 22:58

    Instagram: Ҳалима Ибрагимовага қимматбаҳо машина совға қилган Юлдуз Усмонова, тўйхона очган Дили.ме, АҚШда кўнгилсиз ҳодисага учраган Муниса Ризаева

    19.02.2023, 22:55

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедова иккинчи, блогер Хонзода учинчи марта она бўлди, Ҳалима Ибрагимовага BMW совға қилишди 

    01.12.2023, 22:15

    Instagram: Ҳалима Ибрагимовага, Адҳамбек Йўдошевга Cабриолет совға қилишди, Жаҳонгир Отажонов китоб ёзмоқчи

    09.08.2024, 10:42

    Instagram: Ҳалима Ибрагимова оиласида бешик тўй, “Шарқ” гуруҳи хонандалари ажрашдими? Нигора Каримбоева янги машина харид қилди

    20.08.2024, 10:58

    Instagram: Маълум муддат Дубайда яшайдиган Шаҳзода Муҳаммедова, Америкада концерт берадиган Юлдуз Усмонова, отасини кутаётган Рухшона 

    06.09.2024, 11:45

    Instagram: Синглисига “Гелик” совға қилган Мавлуда Асалхўжаева, 60 ёшли юбилейини нишонлаган Равшан Комилов, Тимур Алихоновнинг тўйидан репортаж

    27.10.2024, 22:15

    Сайловда қатнашган ҳокимлар ва уларнинг оила аъзолари (фото, видео)

    27.10.2024, 22:41

    Instagram: Муниса Ризаева Ўзбекистонга қачон қайтади? Ситора Фармонованинг тўйи яқин, Ҳалима Ибрагимованинг туғилган куни қандай ўтди?  

    31.10.2024, 21:12

    Instagram: Ҳалима Ибрагимова бетоб, Cosmos жамоаси актёри уйланмоқда, Каниза хонадонида байрам

    25.11.2024, 21:31

    Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди

    07.12.2024, 11:13

    “Биринчи операциядан кейин комага тушиб, қайтиб чиққанди”. Юлдуз Усмонова Ҳалима Ибрагимова нима сабабдан вафот этганини айтди (видео)

    07.12.2024, 23:18

    “Сўзида туриш борасида унча-мунча эркакка ўрнак бўларди” — Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани хотирламоқда (фото, видео)

    09.12.2024, 13:15

    Instagram: Наргиза Салмонова оиласида жудолик, Бобур Мансуров янги автомобиль харид қилди, Ҳалима Ибрагимованинг сўнгги интервьюси эълон қилинди

    11.12.2024, 10:30

    Сиз билмаган Ҳалима: қидирувга берилган, фарзанд асраб олган ва бевақт ўлимдан қўрққан актрисани хотирлаймиз (фото, видео)

    12.12.2024, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.