• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Тунлари ёлғиз эканлигим сезилади”. Актриса Шафоат Раҳматуллаеванинг табассуми ортига яширинган дардлари ҳақида

    Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди. У узоқ йиллар театр ва кино соҳасида фаолият юритган, машҳур бўлса-да, пойтахтга интилмаган саноқли ижодкорлардан бири ҳисобланади.  Актриса фаолияти давомида жуда кўп жиддий ролларни ҳам ижро этган. У ҳамиша табассуми билан атрофдагиларга хуш кайфият улашарди. Аммо шахсий ҳаёти ҳақида бундай деёлмаймиз. 

    “Дадамга артист бўлишим ёқмаган”

    Шафоат Раҳматуллаева 1941 йилнинг 4 январида Қўқон шаҳрида дунёга келган. Отаси Муқаддасхон колхоз раиси, обрў-эътиборли инсон бўлган.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    — Оилада тўртта қиз бўлганмиз, ўғил фарзанд бўлмаган. Отам ниҳоятда қаттиққўл, талабчан инсон эди. Онам иккиси бир-бирини шунчалик ҳурмат қилардики, оиламизда жиддий низолар бўлганини эслолмайман. Тўнғич фарзанд бўлганим учун болаликдан меҳнатга ва касб-ҳунар ўрганишга қизиққанман. Санъаткор бўлиш нияти умуман бўлмаган. Педагогика техникумида ўқиб юрганимда театр актёрлари драма тўгараги ташкил қилган. Кўпчилик қизлар қатори мен ҳам қизиқиб қатнаганман. Дарслардан кейин қизлар билан театрга борардик, актёрларнинг хатти-ҳаракатларини кузатардик.

    Техникумни тугатиш арафасида дадамдан “Театрга ишга кирсам майлими?” деб сўрадим. Аввалига дадам гапимга эътибор бермади, аммо бир куни қаттиқ койиб берди. Қўшимчасига онам ҳам дакки эшитди. “Авлодимдан артист чиқмаган, бу қандай бемаза гап”, деб ўрнидан туриб кетди. Ҳафсалам пир бўлди, деганди актриса.

    “Қиз меники, сиз аралашманг”

    Актриса машҳур “Мафтунингман” фильми синовларидан муваффақиятли ўтгани, аммо отасининг қаршилиги сабаб суратга олиш ишларида қатнаша олмаганини ҳалигача яхши эслайди.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    — Илгари режиссёр ёрдамчилари бутун республика бўйлаб юриб, ёш истеъдодларни изларди. “Мафтунингман” фильми ижодкорлари техникумга келиб, кастинг ўтказган. Директорнинг тавсиясига кўра, учта қиз иштирок этганмиз. Мени Сайёра ролига тасдиқлашган. Чунки мен рол ўйнашдан ташқари, қўшиқ айтиб рақсга тушишни ҳам ёқтирардим. “Кастингдан ўтдинг”, дейишганида хурсанд бўлганман, аммо бу ҳақда ота-онамга айтолмаганман. Бир куни дадамга Қориев деган раҳбар қўнғироқ қилиб, “Муқаддасхон ака, қизингизни кинога сўрашяпти, энди рози бўласиз”, деганида жаҳли чиқиб кетиб, “Қиз меникими ёки сизникими, аралашманг”, деган экан.

    Ўша куни дадам ишдан вақтли қайтди ва мени хонага олиб кириб, “Энди ҳеч қаерда ўқимайди, овқат ва сув ҳам берманглар”, деб яна кўчага чиқиб кетди. Мен ҳам аразлаб кун бўйи туз тотганим йўқ. Дадам кечга яқин уйга қайтиб, олдимга кирди. “Қизим, артистликнинг ўқиши бормикан?” деди. “Ҳа бор, Тошкентда ўқиш керак”, дедим қувониб. “Майли, розиман, фақат ўқиб ўрганинг. Фақат бир шарт билан розилик бераман. Телевизор ва радиога чиқадиган, халқ тан оладиган артист бўлинг. Этагини бошига қоплаб, тўйма-тўй юрадиган артист бўлсангиз, рози эмасман”, деди. Шундан кейин ҳужжатларни тўғрилаб, Тошкентга ўқишга келдим, деганди актриса.

    “Дадамнинг ўлганини айтишмаган”

    Шафоат Раҳматуллаева 1965 йили собиқ Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтида ўқишни тамомлаб, йўлланма асосида Сирдарё театрига ишга юборилади. Актрисага фаолиятини бошлаган илк йиллардаёқ бош роллар насиб этади. Аммо тўрт йилдан сўнг бошига оғир мусибат тушади.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    — Театр жамоаси билан Чимкентга гастролга борадиган бўлдик. У пайтлар гастрол сафарлари 15-20 кун давом этар эди. Гастрол якунланишига бир неча кун қолганида жуда хунук хабар эшитиб қолдим. Аслида уни мендан ташқари ҳамма билар экан. Яъни Қўқондан отамнинг автоҳалокатга учраб, вафот этгани ҳақида хабар келган экан. “У кетса, бош ролни ким ижро этади? Шунча харажат билан бу ерга келганмиз, молиявий зарар кўрамиз”, деб бу хабарни мендан яширишибди. Билган куним Қўқонга кетай, деб раҳбарлардан рухсат сўраганман. Аммо белгиланган сеансдаги спектаклларни ижро этгунимга қадар рухсат беришмаган.

    Қалбим йиғлаб, саҳнада рол ижро этиш қанчалар қийинлигини ўшанда билганман. Қўқонга атлас кўйлакда келганман. Ўшанда дадамнинг 20 кунлик жанозаси экан. Остонада турган амакиларим мен билан гаплашмаган. Ҳамма нафратланган, жуда қўпол муомала қилишган. Ўшанда бувим раҳматли “Бу шўрлик отасининг ўлганини билганида атлас кўйлакда келармиди, уст-бошини алмаштиринглар” деган, деганди актриса.

    “8 йил яшадим, аммо фарзандли бўлмадик”

    Актриса шахсий ҳаёти билан боғлиқ саволларга жавоб беришни истамайди. Чунки бу мавзу у учун ниҳоятда оғриқли. Актриса катта орзу-умидлар билан оила қурган, аммо ўз розилиги билан ҳаммасига якун ясаган.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    — Сирдарё театрида ишлаб юрганимда самарқандлик созанда Эркин Қосимов деган маҳоратли аккордеончи йигит билан танишиб қолганман. У пайтлари дадам раҳматли ҳаёт эди. Мени кўргани келганида театр раҳбари билан гаплашган экан. Директоримиз биз ҳақимизда “Бир-бирига мос-да, тушунади”, деб кўп айтарди. Аввалига дадам бошқа вилоятга турмушга чиқишимга қарши бўлган, кейин раҳбаримизнинг саъй-ҳаракати билан розилик берган. Самарқанднинг Панжакент деган жойига келин бўлиб тушганман, турмуш ўртоғим ҳам яхши инсон эди. Мени ҳурмат қилар, ижодимни қўллаб-қувватларди. Аммо бир кам дунё экан, фарзандимиз чақалоқлик пайтида вафот этди. У билан саккиз йил бирга яшадим, аммо ўртада бола бўлмаганидан кейин кетишга қарор қилдим. “Ёшингиз ўтяпти, бошқа аёлга уйланиб, фарзандли бўлинг”, деб иккита кийимимни олиб, уйдан чиқиб кетганман, деганди актриса.

    “Турмушга чиқолмасдим...”

    Гўзал ва машҳур актрисанинг ошиқлари кўп бўлган. Аммо у оиласидаги вазият сабаб яна турмушга чиқишни истамаган.

    Фото: Скрин

    — Оила қуриш таклифи кўп бўлди. Аммо дадам раҳматлидан кейин роппа-роса бир йил ўтиб, 33 ёшли синглим ҳам вафот этди. Унинг тўртта кетма-кет туғилган фарзанди бор эди. Кичкина боласи эндигина бир ёшга тўлганди. Куёвимиз “Тўртта болани онасиз катта қилолмайман, сизлар билан яшасин”, деди. Сингилларимнинг бири институтда, кенжаси эса мактабда ўқирди. Онам эса умр бўйи уй ишлари билан овора бўлиб, кўчага чиқмаган аёл. Хуллас, оилани кимдир боқиши керак эди. Шу боис турмушга чиқмай жиянларим, сингилларим ва онам учун ишлашга қарор қилдим. Агар оила қурсам, уларга эътибор беролмай қолишим мумкин эди, деганди актриса.

    “Турмуш ўртоғим қизини менга бермоқчи бўлди”

    Шафоат Раҳматуллаева ажрашганидан сўнг анча йил ўтиб, собиқ турмуш ўртоғи фарзандларидан бирини бериш таклифи билан ёнига келгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Скрин

    — Ажрашганимиздан анча йиллар ўтиб, турмуш ўртоғим билан учрашдик. У тўртта болали бўлганини айтди. Ёнида тахминан 3-4 ёшлардаги ширингина қизалоқ бор эди. “Шафоат, шу қизимни сенга бераман, ёлғиз яшама. Сен ҳам бахтга лойиқ аёлсан”, деди. “Йўқ, фарзандингиз ўзингиз билан қолсин. Ҳамма бола ўз ота-онаси билан яшагани яхши”, деб таклифини рад этдим. Ҳамма нарса ниятга боғлиқ экан. Ўшанда у инсон “Буларнинг тўйини кўраманми йўқми, ёшим ҳам улғайиб қолди”, деганди. Орадан кўп ўтмай унинг вафот этгани ҳақида эшитдим. Унга болаларининг тўйини кўриш насиб этмади, аммо кундошим мени қизларининг тўйига чақирди. Бориб дуо қилдим. Ажрашиш менга қанчалик оғир бўлмасин, кимнингдир бахтли бўлишига ва дунёдан армонсиз ўтишига сабабчи бўлдим, деб хурсанд бўламан, деганди актриса.

    “Унвонни сиз олиб, мени тинч қўйинг”

    Актриса шахсий ҳаётидаги муваффақиятсизликдан сўнг бор эътиборини ижодга қаратади. 1992 йили унга Ўзбекистон халқ артисти унвони берилади. Аммо унинг унвонга лойиқ кўрилиши баъзи ҳамкасбларига ёқмайди.

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    — 1980 йили хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирлангандим. 1992 йили Халқ артистлигига номзодимни қўйишди. Менда унвонга интилиш бўлмаган, чунки бирор марта унвон беринглар, деб сўраган одам эмасман. Театримизда хизмат кўрсатган артист унвонини олган актёр бор эди. Номзодимнинг қўйилиши у кишига ёқмай, раҳбарларга эътироз билдирган экан. Ҳатто республика раҳбарлари билан ўтган мажлисда ҳам “Мен хизмат кўрсатган артист унвонини 1969 йили олганман, Шафоатдан кўпроқ мен муносибман”, деган экан.

    Бу гапдан кейин ҳужжатларимни Тошкентдан қайтаришган. Театрдаги гап-сўзлар сабаб мени ишга чақиришди. Ўшанда оёғим синиб, уйда даволанаётган эдим. Мажлисга келиб, “Бўлди, унвонни сиз олинг, менга ортиқча гап-сўз керак эмас, ўзи оёғим оғрияпти”, деганман. Аммо 1992 йилнинг 28 августида “Суюнчи беринг, сиз Халқ артисти бўлдингиз”, дейишди. Ўшанда саҳнада ўша инсондан ташқари ҳамма ҳамкасбларим табриклади. Фақатгина у киши терс ортига ўгирилиб кетганди. Афсуски, ундан кейин ҳам унга Халқ артисти унвони насиб этмади, деганди актриса.

    “Тунда ёлғизлигим сезилади”

    Актриса фаолияти давомида кўплаб фильм ва спектаклларда роллар ижро этди. Ҳозир ҳам театрда фаолият юритади. Унга театр ёнидаги Санъаткорлар уйидан хонадон беришган. Аммо актриса тунлари ўзини ёлғиз ҳис қилиши, баъзида ёлғиз яшаганига ачиниши ҳақида гапирди.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    — Кундузи ёлғиз эканлигим сезилмайди. Пиёда юриб театрга чиқаман, ёшлар билан учрашаман. Ҳурматимни ҳамиша жойига қўйишади. Аммо уйга қайтганимда мени ҳеч ким кутиб олмайди. Тунлари ёлғизлигимни ҳис қиламан. Баъзан нега оила қурмаганим, яна фарзандли бўлишга уринмаганим ҳақида ўйлайман, афсусланаман. Аммо афсусланишдан нима фойда? Барибир ўтган умрни ортга қайтариб бўлмайди-ку.

    Карантин даврида коронавирусга чалиндим. Касаллик ўпкамнинг 75 фоизига тарқаганини айтишди. Бир неча кун жонлантириш бўлимида даволандим. Шифокорлар яхши қаради, бир ўлимнинг оғзидан қайтариб олишди. Ўшанда шахсий ҳаёт ҳақида ҳам кўп ўйладим. Инсоннинг тақдири она қорнида эканлигида ёзилар экан. Демак, бефарзанд ўтиш менинг пешонамга битилган, афсуслангандан фойда йўқ, деганди актриса Шафоат Раҳматуллаева.

    Аввалроқ хонанда Манзура “Севгинатор” фильмида қайнонаси ролини ижро этган актриса Шафоат Раҳматуллаева айни пайтда шифохонанинг реанимация бўлимида эканини айтиб, кузатувчиларидан дуо сўраган эди.

    24.12.2024, 13:50   Изоҳ (0)   32549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шафоат Раҳматуллаева#актриса#кино#театр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Элпарвар» фильми учун Хивада катта қишлоқ қурилади

    12.05.2018, 13:45

    Тошкентда «Элпарвар» тарихий фильми тақдимоти ўтказилди

    28.12.2018, 23:55

    «Элпарвар» тарихий фильмининг премьера куни маълум бўлди (фото ва видео)

    15.03.2019, 14:13

    «Элпарвар» тарихий фильмининг дабдабали премьераси бўлиб ўтди (фото ва видео)

    20.03.2019, 18:05

    Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева оғир аҳволда шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди

    26.10.2020, 12:46

    «Масхарабоз» фильмидаги актёр Эргаш Мўминов нега экранларда кўринмай қолди? (фото)

    10.12.2021, 18:40

    Убайдулла Омон, Шафоат Раҳматуллаева, Жаноб Расул ва Тошкентда яшамай, санъатда муваффақиятга эришган бошқа машҳурлар (фото)

    10.01.2022, 14:40

    Дилноза Кубаеванинг укаси, Севара Назархоннинг холаваччаси: қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек санъаткорлари (фото)

    09.04.2022, 16:35

    Ижоддан бахт топган, аммо шахсий ҳаётда омади кулмаган ва фарзандли бўлолмаган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    07.12.2022, 15:04

    Ҳечдан кўра кеч яхши: 40 ёшдан кейин машҳурликка эришган ўзбек санъат вакиллари (фото)

    14.07.2023, 11:36

    “Фарзандсиз ўтиш пешонамга ёзилган экан”. Отасининг таъзиясида саҳнада рол ижро этган ва бир ўлимдан қолган актриса Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда (фото, видео)

    05.01.2024, 16:35

    Instagram: Шафоат Раҳматуллаева реанимацияда, Нилуфар Усмонова ўғлини қачон уйлантиради? Индира Мифтаҳовага қайнонаси BYD совға қилди

    20.12.2024, 12:15

    Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди

    24.12.2024, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Систит — бу уят эмас!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турли мамлакатлар ҳақида йўл кўрсаткичлардан ҳам кўпроқ сўзлайдиган суратлар

    Саёҳат | 3 июн, 14:05

    Россия Украинага урушни 2 хил йўл билан тўхтатишни таклиф қилди 

    Дунё | 3 июн, 14:00

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44

    “Ота-оналик — болалигингда ёнингда кўришни истаган катта одам бўлиш имкониятидир”. Миллиардерлар фарзандларини қандай тарбийлайди?

    Лайфстайл | 3 июн, 13:28

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    Саломатлик | 3 июн, 13:20

    Умри аянчли якунланган машҳур фотографнинг Ўзбекистон ҳақидаги фотолари

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:17

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    Дунё | 3 июн, 13:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.