Фаластин ҳукумати 3 август куни Қуддусда Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир, Кнессет депутатлари гуруҳи ва яҳудий манзилгоҳ аҳолиси томонидан Ал-Ақсо масжидига уюштирилган “бостириб кириш”ни қатъий қоралайди. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидлашича, Бен-Гвир, унга ҳамроҳлик қилган Кнессет депутатлари ва яҳудий манзилгоҳ аҳолиси Ал-Ақсо масжиди ҳудудига зўравонлик билан кириб, у ерда яҳудийларнинг диний маросимларини ўтказган.
“Бен-Гвир ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари “нафақат Фаластинга, балки бутун дунё мусулмонларига қарши очиқдан-очиқ таҳдиддир”, Фаластин Вақф ишлари ва диний ишлар вазирлиги баёнотида.
Идора огоҳлантиришича, “исломий зиёратгоҳлар ҳам исломий, ҳам насроний диний жойлар устидан назорат ўрнатишга интилаётган ўта ўнг қанот Исроил ҳукумати ҳимоясида ҳаракат қилаётган яҳудий манзилгоҳ аҳолиси томонидан кундан-кунга кўпроқ бузғунчиликка учрамоқда”.
“Босқинчи (Исроил) амалдорлари Ал-Ақсо масжиди ҳудудида қилаётган ишлар бу жойнинг муқаддаслигини ва мусулмонларнинг мутлақ диний ҳуқуқларини тўғридан-тўғри бузишдир”, дея таъкидлайди вазирлик.
Ҳукумат халқаро инсон ҳуқуқлари ва диний ташкилотларни “Исроил томонидан давом этаётган қонунбузарликларни, айниқса, Бен-Гвир ва унинг тарафдорларига муқаддас жойни таҳқирлаш учун яшил чироқ берган ўта ўнг ирқчи ҳукуматини тўхтатиш учун чоралар кўришга” чақирган.
Изоҳ (0)