ADM Jizzakh электромобиллар импорти учун божларни қайтаришни таклиф қилди. Бу ҳақда 26 июль куни автомобилсозлик ва электротехника соҳаси тадбиркорлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда автозавод бош директори Дониёр Давлетяров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги автомобиль бозори “ҳаддан ташқари тўйинган ва қизиб кетган”, шунинг учун у жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган автомобиллар импортини тартибга солишни таклиф қилди. Агар автомобиль ишлаб чиқарувчиси 60 дан ортиқ техник талабларга жавоб бериши керак бўлса, унда импорт маҳаллий стандартларга жавоб бермайди.
Шунингдек, ADM Jizzakh бош директори автотранспорт воситаларини расмий дилерлар орқали олиб кириш тартибини тиклаш ташаббуси билан чиқди. Март ойи охирида “Газета.uz” 1 апрелдан автомобиллар импорти тартибининг кучайтирилиши кутилаётгани ҳақида ёзганди. Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори расман эълон қилинмаган.
2019 йилда Ўзбекистонга олиб кирилаётган электромобиллар божхона, акциз ва автотранспорт солиқларидан озод қилинган. 2021 йилнинг ноябрида ЙҲХББ электромобиллар учун “яшил” давлат рақамлари беришни бошлади.
Изоҳ (0)