• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Электромобилларга божларни гибрид автомобилларники билан тенглаштириш керак” — Савдо-саноат палатаси раиси

    Жиззах аккумулятор заводининг техник директори хориждан Ўзбекистонга кириб келаётган аккумуляторлар учун утилизация йиғимини жорий қилишни таклиф қилганди. Унинг таклифи ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ушбу масала атрофлича ўрганиб чиқилганини маълум қилиб, ҳолатга муносабат билдирди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Унга кўра, электромобиллар импорти бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилганда, етакчи хориж давлатларида ички иқтисодиётни ҳимоя қилиш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган электромобилларга қўшимча божлар жорий қилингани ойдинлашган. Хусусан, Жаҳон савдо ташкилотининг аъзоси ҳисобланган ушбу давлатларда нотариф божлар миқдори қуйидагича белгиланган:

    • АҚШда автомобиль нархининг 102,5 фоизини,
    • Европа Иттифоқи давлатларида — 38,1 фоиз,
    • Туркияда 50 фоиз,
    • Бразилияда 2024 йилда 10 фоизгача, 2026 йилдан эса 35 фоизгача.

    Шунингдек, Туркия мисолида кўриш мумкинки, Хитой электромобилларига нисбатан 10 фоиздан 50 фоизгача қўшимча божлар жорий қилинганидан сўнг, BYD компанияси ушбу мамлакатда 1 миллиард долларлик заводини қуриш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Бож тарифларининг нол қийматда сақланиб қолиши Хитой электромобилларининг сифатли хизмат кўрсатиш ва ҳеч қандай кафолатларсиз оммавий равишда мамлакатга кириб келишига сабаб бўлади. Alixpartners консалтинг фирмаси экспертларининг фикрича, 2030 йилга бориб, Хитойда электромобиль ишлаб чиқарувчи 137 та компаниядан фақатгина 19 таси даромадли бизнес сифатида сақланиб қолади.

    Табиийки, қолган банкрот компаниялар ўз электромобилларини божхона божлари йўқ бўлган мамлакатларга олиб киришга уринади. Истеъмолчилар эса маҳаллий шароитларга мос бўлмаган, сифатли хизмат кўрсатиш имконияти йўқ бўлган электромобилларни сотиб олиш орқали катта харажатларга дучор бўлишлари мумкин, дейилади муносабатда.

    Таъкидланишича, бутун дунёда аккумуляторларни қайта ишлаш масаласи долзарб аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда мамлакатда ушбу йўналишда бирон бир лойиҳа мавжуд эмас. Электромобилларга божларни гибрид автомобилларники билан тенглаштириб, аккумуляторларни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларга жамғармалар ташкил этиб, янги технологиялар жалб қилиш керак.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистонга олиб кирилаётган электромобиллар божхона, акциз ва автотранспорт солиқларидан озод қилинган. 2021 йилнинг ноябрида ЙҲХББ электромобиллар учун “яшил” давлат рақамлари беришни бошлади. 

    Президентнинг 2024 йилдаги қарорига кўра, Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич йилига 500 минг донагача оширилади.
    02.08.2024, 09:10   Изоҳ (1)   8544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. shuxratnishonov@gmail.com / 02.08.2024, 19:31

      Aka bita mol oldim shunga xam birorta boj chiqarib bering

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш йилига 500 минг донагача оширилади 

    19.03.2024, 18:20

    Ўзбекистонда электромобиллар импорти учун божларни қайтариш таклиф этилди 

    26.07.2024, 14:46

    БМТ жамғармаси Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишга ёрдам беради 

    02.08.2024, 08:55

    Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси консуллик бўлими вақтинча фуқароларни қабул қилмайди 

    02.08.2024, 08:45

    Тошкентда автобус йўналишлари бўйича қатор ўзгартиришлар киритилди

    02.08.2024, 08:35

    “Дарё” дайжести: 1 августнинг энг муҳим хабарлари 

    01.08.2024, 23:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.