Ўзбекистон 7 ойда қанча электромобиль импорт қилгани очиқланди
Ўзбекистон 2024 йилнинг январь июль ойларида хориждан қиймати 156 млн долларга 10 542 та электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
7 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобиль импорт қилган давлатлар:
Хитой – 10 477 та
Гонконг – 14 та
Германия – 11 та
БАА – 10 та
2019 йилда Ўзбекистонга олиб кирилаётган электромобиллар божхона, акциз ва автотранспорт солиқларидан озод қилинган. 2021 йилнинг ноябрида ЙҲХББ электромобиллар учун “яшил” давлат рақамлари беришни бошлади.
Президентнинг 2024 йилдаги қарорига кўра, Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич йилига 500 минг донагача оширилади.
Изоҳ (0)