Миллиардер Илон Маскни қўллаб-қувватлашига қарамай, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ҳамманинг электромобилга эга бўлишига қарши эканини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
“Илон Маск мени қўллаб-қувватлади ва у менинг дўстим... лекин мен ҳамманинг электромобилга эга бўлишига қаршиман”, деди Трамп Чикагодаги чиқиши чоғида.
Нашрнинг қайд этишича, бир неча йил аввал собиқ президент ва тадбиркор ўртасида анча кескин муносабатлар бўлган – улар очиқчасига бир-бирини ҳақорат қилишгача борган. Бироқ ҳозир Трамп ва Маск ўртасидаги муносабатлар яхши.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Маск Трамп Оқ уйга қайтса, унга маслаҳатчи бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)