• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Қашқадарё

    “Прокурорнинг айтганини қилмагани учун шу тарзда жазоланяпти”. Қамаши прокурори тадбиркорга адолатсизлик қилаётгани ростми?

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг жамоатчиликка эълон қилган ахборотларининг бирида Қамаши туманидаги “П.С.” фермер хўжалиги раҳбари С.П. хўжаликнинг электр сув насосларини тижорат мақсадида тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, катта миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани билдирилган. “Бироқ асл вазият бошқача. Укам прокурорнинг айтганини қилмагани учун қонун ҳимоячилари уни шу тарзда жазолаяпти”, дейди бу ҳақда “Дарё”га гапириб берган фермернинг акаси.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг жамоатчиликка эълон қилган ахборотига асос бўлиб хизмат қилган манбалардан бири — Қамаши прокуратураси терговчисининг 2024 йил 11 сентябрда имзоланган қарори ҳисобланади. 

    Фото: “Дарё”

    Туман прокуратураси терговчи, 3-даражали юрист Б. Бозоровнинг аниқлаштиришича, 1987 йил Қамаши туманида туғилган Самариддин Полвонов 2022 йил 28 декабрь куни МЧЖ ташкил қилиб, 2020 йил, яъни айтилган вақтдан икки йил ортга қайтиб, фермер хўжалиги ерларига туман Электр тармоқлари корхонаси билан шартнома қилмай, ток тортиб келган. Терговчига кўра, Полвоновнинг бу қилмиши 2024 йил 12 июль куни туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирида фош бўлган. Шунингдек, терговчи бу қарорда Полвоновнинг яна МЧЖ ташкил қилганига урғу бериб, айнан шу МЧЖ раҳбари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларига зид равишда 2 дона қуввати 4,4 кВт бўлган насос, 1 дона қуввати 0,15 кВт бўлган прожекторни тижорат мақсадида электр токига улаб, ўзбошимчалик билан фойдаланиб келганини таъкидлаган. 

    Фото: “Дарё”

    Терговчи судга оид иқтисодий экспертизанинг 2024 йил 23 августдаги хулосасидан келиб чиқиб, МЧЖ электр токига ноқонуний уланиши натижасида 170 миллион 119 минг сўмлик электр токидан ноқонуний фойдаланиб келганини аниқлаган. Полвонов Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда ўғрилик) қилишда айбланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. МЧЖ раҳбарининг акаси бу ишлар туман прокурорининг топшириғига кўра амалга оширилганини айтиб, Бош прокуратурага, қолаверса, вилоят ҳокими Муроджон Азимовга шикоят йўллаган. 

    Фото: “Дарё”
    “Президентимизнинг Қамаши туманига ташрифидаги топшириққа кўра тумандаги 163 гектар лалми ер майдонида узумзор ташкил этилиши керак эди. Қамаши туман прокурори ва бошқа раҳбарлар шу масалани бажариш мақсадида укамга ўша лалми ерларни кўрсатиб, ‘Шу ерга ток тортиб келсанг ва артезиан сув чиқарсанг ерни берамиз, трансформатор харажатлари учун субсидия ажратамиз’, дея ваъда берган. Укам уларнинг ваъдасига ишониб, 300 миллион сўмга яқин маблағ харажат қилиб, бетон симёғочлар ўрнатиб лалми ерга ток тортган, трансформатор ўрнатган. Шунингдек, артезиан қаздирган. Укам қонуний тармоққа уланиш учун ҳаракат қилиб юрган пайтда прокурор артезиандан бошқа фермерлар ҳам фойдаланиши кераклигини талаб қилган. Укам эса бунга ёлғиз ўзи харажат қилгани учун рози бўлмаган. Шундан сўнг прокурор укамга айтганимни қилмадинг, деб туҳмат қилиб, унга шундай айблов қўйди ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорани қўллади”, дейди бу ҳақда “Дарё”га гапириб берган Акмал Полвонов. 
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчининг тушунтиришича, прокурор бошчилигида тузилган қарорда МЧЖ раҳбари ўрнатган сув насоси 4,4 қувватли дея хато ёзилиб, шу орқали келтирилган зарарни кўп қилиб кўрсатиш ният қилинган.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    “Укам артезианга 1,1 лик насос қўйиб, электр генератор ишлатган. Шу орқали бочкани тўлдириб, отларимизни суғорган. Қамаши туман прокуратураси эса насослар сонини ҳам 2 та деган, шунингдек, унинг қувватини 4,4 қилиб кўрсатган. Мен бу ҳақда Бош прокуратурага шикоят қилганимдан сўнг, артезиан қудуқдаги сув насосларини қайта кўздан кечириш ўтказилди. “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Қамаши туман Электр тармоқлари корхонаси, Қамаши НСЭБ ходимлари вазиятни қайта ўрганиб, МЧЖ раҳбари фойдаланиб келган насос 4,4 лик эмас, 1,1 лик эканини тасдиқлаб, туман прокуратурасига маълумот ҳам берган. Уларнинг ҳисоб-китоби бўйича келтирилган зарар 170 миллион сўм эмас, 90 миллион сўм экани қайд этилган. Яъни ҳақиқий ҳолат укамга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашга сабаб бўлмайди. Қамаши туман прокуратураси эса ҳамон биринчи хато маълумотни асос қилишдан тўхтамаяпти”, дейди адолат истаётган ака. 
    Фото: “Дарё”

    Аканинг иддаосига кўра, укаси номидаги МЧЖ балансида ҳеч қандай ер йўқ. Мазкур МЧЖ эса прокурор ва бошқа раҳбарлар қистови билан тадбиркорлар сонини кўпайтириб кўрсатиш мақсадида очтирилган. МЧЖ ери дейилаётган ер эса эски “Сабоҳат Икромовна” номли фермер хўжалиги номида бўлиб, бу фермер хўжалиги анча аввал тугатилиб, ерлари туман захирасига олинган.

    17.11.2024, 19:55   Изоҳ (0)   23181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #прокурор#фермер#ер#қамоқ#Қамаши#мурожаат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳокимлик биноси олдига қўй ҳайдаб келганларга чора кўрилмайди» — Нуробод туман ИИБ

    09.04.2021, 08:51

    Бош прокурор Ўзбекистонда 2020 йил ер билан боғлиқ масалаларда қанча мансабдор жавобгарликка тортилганини маълум қилди

    25.04.2021, 14:08

    Андижонда кредитга олинган 149 тонна картошкани сотиб, пулини талон-торож қилган шахслар ушланди

    02.05.2021, 15:10

    Самарқандда 1 гектар ерни 15 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

    27.05.2021, 06:47

    Ўзбекистонда ҳокимларнинг ер ажратиш ва қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати бекор қилинади

    03.06.2021, 21:43

    «Катта-катта ҳокимларни жавобгарликка тортсангиз, сизни ҳурмат қилишни бошлайман». Мирзиёев ер ажратишдаги коррупция ҳолатлари юзасидан бош прокурорга юзланди

    22.12.2021, 07:39

    Бўстонликлар ҳоким ваъда қилган ер берилмаганини айтди. Ҳокимият вакиллари эса аҳоли айтган ер уларга берилса, қонун бузилишини билдирди

    30.03.2022, 18:05

    Фарғонада талаба йигит ва қиз биргаликда ўз жонига қасд қилди

    29.04.2022, 23:44

    Ўзбекистонда фермерлар 2022 йил буғдой ҳосили учун биржа тўловларидан озод қилинади

    11.05.2022, 18:57

    Андижонда яна бир тадбиркор ўз жонига қасд қилди

    21.08.2022, 15:51

    Аргентинада номаълум шахслар самолёт олиб қочди, аммо ҳавога кўтарилган заҳоти ҳалокатга учради

    19.01.2023, 12:54

    Фермерлар кенгаши рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилган Косон ҳокими устидан Бош прокуратурага шикоят қилди

    03.04.2023, 12:17

    Ўзбекистонда 2023 йил учун буғдой харид қилиш ва сотиш тартиби тасдиқланди

    10.06.2023, 12:30

    Сурхондарёлик фермер прокурор уни этик билан урганини айтмоқда (видео)

    12.07.2023, 15:50

    Фермерни резина этик билан уриб, уни “чўчқа” деб атаган Бандихон прокурорига чора кўрилди

    12.07.2023, 22:15

    Бош прокуратура авайлаган прокурорни президент аямади: фермерни резина этик билан уриб, уни “чўчқа” деган Бандихон прокурори ишдан олинди

    28.07.2023, 18:52

    Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди (видео)

    07.05.2024, 10:28

    Ўзбекистонда 2024 йил учун буғдой харид қилиш ва сотиш тартиби тасдиқланди

    19.06.2024, 13:15

    Тошкентда прокуратура ва ФВВ ходимлари билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди

    06.07.2024, 10:32

    Фермерлар кенгаши Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Раҳматулло Ғаффоров устидан Бош прокуратурага мурожаат қилди 

    25.09.2024, 17:26

    “БРИКС плюс” форматидаги саммитда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев, янгидан ташкил этилган Миграция агентлиги, Тошкент дренаж тизимини яхшилаш учун ажратилган 6 млрд

    24.10.2024, 22:40

    Сурхондарёга янги прокурор тайинланди

    26.10.2024, 12:20

    Молдованинг амалдаги президенти сайловда ғалаба қозонди 

    04.11.2024, 10:15

    Қашқадарёлик тадбиркорни ҳақоратлаб, “прокурор лайчаси ва чўнтаги” деган “зампрокурор” жавобгар қилинди. Аммо у айблаган бизнесмен ҳамон ичкарида қолмоқда 

    06.11.2024, 18:23

    АҚШда Эрон буйруғи билан Трампга уюштирилган суиқасднинг олди олинди

    08.11.2024, 23:20

    МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди

    09.11.2024, 16:46

    Австралияда қулликка қарши курашувчи комиссар лавозими жорий этилди

    11.11.2024, 18:55

    Трамп президентлигининг илк кунидаёқ Россия ва Украина ўртасида музокаралар ўтказмоқчи

    11.11.2024, 19:03

    Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Саудия Арабистон подшоҳлиги прокуратураси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

    11.11.2024, 22:25

    Қирғизистонда собиқ бош прокурор ўринбосари ҳибсга олинди 

    13.11.2024, 22:00

    Трампга қарши айбловлар қўйган махсус прокурор истеъфога чиқмоқчи — ОАВ

    13.11.2024, 19:39

    Лондон парламентига қиличлар билан келган эркак Борис Жонсонни қидирди

    15.11.2024, 10:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31

    АҚШ ва Хитой савдосидаги ўсиш божлар туфайли пасайгани маълум қилинди 

    Дунё | 14 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.