• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фермерни резина этик билан уриб, уни “чўчқа” деб атаган Бандихон прокурорига чора кўрилди

    Сурхондарёда фермерни резина этик билан урган, уни “чўчқа” деб ҳақорат қилган прокурорга чора кўрилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизматига таянган “Муштум” журнали жамоаси маълумот берди.

    Чори Пиримқулов.
    Фото: Видеодан кадр
    Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Бандихон туман прокурори С.Маҳмановнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан текшириш ўтказилди. Текшириш натижасига кўра, Бандихон тумани прокурорига нисбатан интизомий жазо қўлланилди, — дейилади расмийлар ахборотида.

    Ўзини Чори Пиримқулов деб таништирган сурхондарёлик фермер 2023 йилнинг 7 июль куни прокурор билан қарама-қаршилик содир бўлганини айтганди.

    Мен туман прокурори Саотмурод Маҳмановдан норозиман, бу кишининг олиб бораётган сиёсати, халққа ҳурматсизлиги ортиқча бўляпти, — дейди фермер туман прокуроридан норозилигини айтар экан.

    Фермер хўжалиги раҳбари туман прокурори иккинчи сектор ҳудудидаги фермерларга 2 жуфт этик ва бир дона фонар олиб келиши кераклигини тайинлаганини билдириб, “Туман прокурори айтган йиғилиш ‘Шоҳ barakat’ фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида бўлиши керак эди. Шу сабаб шийпонга саккиздан ўн дақиқа ўтганда бордим. Йиғилиш саккизда бошланиши айтилганди. Лекин мен этик топишга қийналганим боис кечикдим. Шунда прокурор нега кечикдинг, деб сўраганида саратонда резина этик топиш қийин бўлганини айтиб, узр сўрадим. Этикни олиб кел, деди. Олиб борсам, мени ‘чўчқа, чўчқадан тарқаган’ дея ҳақоратлаб, ‘бу кийилган, эски этик экан’, деб ўша этик билан бошимга урди. Елкамга бир неча маротаба қўли билан ҳам урди. Шунингдек, ‘итдан тарқаган, чиққан жойингга тиқиб юбораман’, дея ҳақоратлади”, — деганди.

    Соатмурод Маҳманов (ўртада)
    Фото: Бандихон тумани ҳокимлиги

    Шунингдек, фермер туман прокурорининг калтаги ва ҳақорати сабаб шаъни топталганини, барча танишларининг кулгисига қолаётганини афсус билан айтиб берганди.

    Прокурорнинг бу қилмишига жавобан унга етарли даражада жавоб беришим мумкин эди, аммо прокурор формаси сабаб бунга ботинолмадим. Формага хиёнат қилишни ўзимга эп кўрмадим, — деганди воқеа ҳақида жамоатчиликка билдирган фермер.

    Бандихон прокурори қайси қилмиши билан жамоатчилик эътиборини тортди?

    Бандихон тумани прокурори Соатмурод Маҳманов тумандаги маҳалла раисларини ҳақорат қилиб, жамоатчиликка танилганди.

    Мазкур аудиода прокурор тумандаги МФЙ раисларига “Эркакмисан сен ҳам? Хотинчалиш, итдан тарқаган экансан-да, бўлмаса одамнинг ишини қилардинг-да. Бор, бориб итга ўхшаб вовулла кўчада”, деганини, “Ўлсанг, бугун кўмар эдик”, “Итдан тарқаганмисан, одамдан тарқаганмисан?” дея ҳақорат қилганини эшитиш мумкин.

    Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов прокурорнинг ҳаракати ўрганилаётганини, тез орада ўрганиш натижалари ҳақида маълум қилишини билдирганди. Бироқ ўрганиш натижалари нима билан якунлангани ҳалигача жамоатчиликка номаълумлигича қолмоқда.

    12.07.2023, 22:15   Изоҳ (0)   19714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бандихон прокурори маҳалла раисларини тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилди. Бош прокуратура ҳолат ўрганилаётганини билдирди

    20.06.2023, 19:10

    Чуст ҳокими Бекзод Ҳамдамовга тегишлилиги айтилаётган ҳақоратли аудиоёзув тарқалди. Ҳоким матбуот котиби овоз монтаж қилинганини айтмоқда

    10.07.2023, 18:23

    Президент қарори билан аския ва қизиқчилик санъати маркази ташкил этилади

    12.07.2023, 20:32

    Ўзбекистонда Буюк Британия таълим дастури асосидаги халқаро мактаб очилади

    12.07.2023, 20:13

    “Қашқадарёда пенсия ва нафақа олувчиларга бир ойда ўртача 430 млрд сўм маблағ тўлаб берилмоқда” — масъул

    12.07.2023, 19:27

    Шавкат Мирзиёев Жаҳон туризм ташкилоти бош котибини қабул қилди

    12.07.2023, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.