• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон президенти 5 август куни Туркманистонда бўлиб ўтган конференцияда денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатларнинг умумий таҳдид ва муаммоларини бартараф этиш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жаҳон банки маълумотларига кўра, катта транспорт харажатлари ва транзитнинг беқарорлиги туфайли Марказий Осиё минтақаси ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача йўқотмоқда. Логистика харажатлари товарлар қийматининг 60 фоизигача қисмини ташкил этади, бу эса жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар юқоридир. Шу муносабат билан янги ишончли транзит йўлаклари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш Марказий Осиёда барқарор тараққиётнинг муҳим шартига айланмоқда.

    “Бугун бизни бирлаштирган кун тартиби фундаментал масала — адолат масаласига дахлдордир. Бу — денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлашдир”,  деди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбари бу ўта долзарб вазифа эканини билдириб, уни ҳал этиш учун учта принципиал шартни бажариш лозимлигини айтди. Булар:

    • барқарор ривожланиш асоси сифатида инфратузилмани модернизация қилиш,
    • транзит муаммоларини бартараф этиш мақсадида ўзаро боғлиқликни кучайтириш,
    • глобал тенг ҳуқуқлиликнинг муҳим элементи бўлган ривожланиш ҳуқуқини таъминлаш.

    Шу мақсадда Ўзбекистонда сўнгги йилларда, хусусий секторни фаол жалб этган ҳолда, замонавий транспорт-логистика тармоқларини барпо этиш бўйича тизимли қадамлар ташланганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатларнинг умумий таҳдид ва муаммоларини бартараф этиш мақсадида қатор аниқ таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

    Биринчидан, халқаро транспорт йўлаклари ва инфратузилмасини жадал ривожлантириш учун мувофиқлаштирилган ҳаракатлар зарурлигини айтди.

    “Биз Ўзбекистон—Афғонистон—Покистон темирйўлини қуриш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга оширишни тезлаштириш тарафдоримиз. Ушбу истиқболли йўлакни қурилаётган Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўл магистрали билан боғлаш кенг минтақамизда янги савдо-иқтисодий макон ва барқарор транспорт инфратузилмасини шакллантириш учун катта имкониятлар очади.

    Биз, шунингдек, Ўрта йўлакни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратамиз. Уни тўлиқ ишга тушириш учун, биринчи навбатда, келишилган транзит сиёсати, тартиботларни соддалаштириш ва контейнерларда юк ташиш учун мақбул тарифларни жорий этиш муҳимдир”, деди президент.

    Иккинчидан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун Транзит кафолатлари тўғрисидаги глобал битимни ишлаб чиқишни таклиф этди. Бундай механизм портлар ва коммуникациялардан адолатли фойдаланиш шартларини таъминлайди, юк ташишда хавф-хатарларни пасайтиради, глобал логистикада тенгсизликни камайтиришга хизмат қилади.

    Учинчидан, йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун мослашувчан инвестисия воситаларига талаб тобора ўсиб бормоқда. Марказий Осиё мамлакатларининг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун зарур бўлган сармоялар йилига қарийб 40 миллиард доллар, деб баҳоланмоқда. Шу муносабат билан президент Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатларнинг логистика интеграциясига кўмаклашиш жамғармасини таъсис этишни таклиф этди.

    Тўртинчидан, денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатларнинг Заифлик глобал индексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди. Бу мамлакатларнинг транзит борасида чекланган имкониятларини холис кўриб чиқиш ва мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, халқаро молиявий-техник дастурларни кенгайтириш ва ресурсларни самарали тақсимлашнинг таъсирчан воситасига айланади.

    Бешинчидан, президент Ўзбекистонда агротармоқни ривожлантириш учун Инновацион хабни яратиш бўйича таклифни амалга ошириш принципиал аҳамиятга эга, деб айтди. Давлат раҳбарига кўра, мазкур хаб мослашувчан агротехнологияларни татбиқ этиш, сувни тежаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид инновацион лойиҳаларни илгари суриш, ўзаро билим ва тажриба алмашишга хизмат қилади.

    Олтинчидан, умумий таҳдидларни биргаликда бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишга мамлакатлар етакчи экспертлари ва “ақл марказлари”ни фаол жалб этиш муҳимлигини билдирди. Шавкат Мирзиёев бу борада халқаро анжуман ва давра суҳбатлари ўтказишни таклиф қилди. Бундай тадбирлар кун тартибига глобал ишлаб чиқариш занжирларига мамлакатларимизнинг чуқур интеграциясини таъминлаш, сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жадал ривожлантириш, трансчегаравий инвестицияларни кенгайтириш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш масалаларини киритиш мумкин.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда Ўзбекистон денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун Халқаро таҳлил маркази фаолиятига қўшилиш ниятида экани маълум қилинди. Конференция якунида Аваза сиёсий декларацияси қабул қилинди.

    5 август, 15:41   Изоҳ (0)   604
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    МИБ тарихида энг йирик алимент: Нукусда ота 2,2 млрд сўм тўлади

    Ўзбекистон | 5 август, 18:10

    Бир-бирига эгизакдек ўхшайдиган машҳур она ва қизлар (фото)

    Шоу-бизнес | 5 август, 17:55

    Эрон ядрочи олимлари Россияга махфий тарзда боргани маълум бўлди

    Дунё | 5 август, 17:50

    Аббосбек Файзуллаевнинг Европа Конференциялар Лигасидаги дебюти кечикадиган бўлди

    Спорт | 5 август, 17:45

    Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:35

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик авж олмоқда: беморлар сони 7 мингга етди

    Дунё | 5 август, 17:25

    Героин ва фентанилдан ҳам кучли: дунёда янги наркотик тарқалмоқда

    Дунё | 5 август, 17:15

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Грузия бош вазирини қабул қилди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.