Сурхондарёда фермерни резина этик билан урган, уни “чўчқа” деб ҳақорат қилган прокурор лавозимидан олинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар тарқатди.
Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорларининг эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақидаги хабар президент раислигида Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида янграган.
Аввалроқ ўзини Чори Пиримқулов деб таништирган сурхондарёлик фермер 2023 йилнинг 7 июль куни прокурор билан қарама-қаршилик содир бўлганини айтганди.
Мен туман прокурори Саотмурод Маҳмановдан норозиман, бу кишининг олиб бораётган сиёсати, халққа ҳурматсизлиги ортиқча бўляпти, — деганди фермер туман прокуроридан норозилигини айтар экан.
Фермер хўжалиги раҳбари туман прокурори иккинчи сектор ҳудудидаги фермерларга 2 жуфт этик ва бир дона фонар олиб келиши кераклигини тайинлаганини билдириб, “Туман прокурори айтган йиғилиш ‘Шоҳ баракат’ фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида бўлиши керак эди. Шу сабаб шийпонга саккиздан ўн дақиқа ўтганда бордим. Йиғилиш саккизда бошланиши айтилганди. Лекин мен этик топишга қийналганим боис кечикдим. Шунда прокурор нега кечикдинг, деб сўраганида саратонда резина этик топиш қийин бўлганини айтиб, узр сўрадим. Этикни олиб кел, деди. Олиб борсам, мени ъчўчқа, чўчқадан тарқаганъ дея ҳақоратлаб, ‘бу кийилган, эски этик экан’, деб ўша этик билан бошимга урди. Елкамга бир неча маротаба қўли билан ҳам урди. Шунингдек, ‘итдан тарқаган, чиққан жойингга тиқиб юбораман’, дея ҳақоратлади”, — деганди.
Бандихон туманида прокурорлик қилган Соатмурод Маҳманов тумандаги маҳалла раисларини ҳақорат қилиб, жамоатчиликка танилганди.
Мазкур аудиода прокурор тумандаги МФЙ раисларига “Эркакмисан сен ҳам? Хотинчалиш, итдан тарқаган экансан-да, бўлмаса одамнинг ишини қилардинг-да. Бор, бориб итга ўхшаб вовулла кўчада”, деганини, “Ўлсанг, бугун кўмар эдик”, “Итдан тарқаганмисан, одамдан тарқаганмисан?” дея ҳақорат қилганини эшитиш мумкин.
Изоҳ (0)