• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бўстонликлар ҳоким ваъда қилган ер берилмаганини айтди. Ҳокимият вакиллари эса аҳоли айтган ер уларга берилса, қонун бузилишини билдирди

    Андижон вилоятининг Бўстон тумани «Нурафшон» маҳалласида яшовчи фуқаролар туман ҳокими Санобархон Носирова уларга ўзи яшайдиган жойдан 10 сотихдан ер беришни ваъда қилиб, сўнгра ваъдасини бажармаганини, ҳоким опанинг ваъдаси ваъдалигича қолганини айтмоқда. «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштирув ўтказди.

    Лобархон Режапова.

    Лобархон Режапова.
    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчилардан бири Лобархон Режапованинг айтишича, у фарзандини ўқитиш учун 10 сотих ердан даромад олишни мақсад қилиб, рўзғор учун ажратилган маблағини аукционда қатнашиш учун бошланғич бадал сифатида тўлаган.

    «Турмуш ўртоғим ҳам, мен ҳам ҳеч қаерда ишламаймиз. Ўтган йили ўғлим университетга ўқишга кирди. Ер берилиши ҳақида эшитгач, шу боламнинг ўқишига ёрдам бўлар деб, оилавий шароитимдан келиб чиқиб, ўн сотих ерга пул бердим. Аввалига ишонтиришди. Энди униси бу, буниси у деб алдаб юрибди. Бунақа бўлар экан, бошида бериладиган ер узоқда, пул сарфламанглар деганда, рўзғоримдан пул ажратмасдим. Шунинг ортидан хўжайиним билан бақир-чақир бўлмасди, калтак емасдим. Хотин киши эканман-да, жигарим эзилса ҳам, шу боламга бўлсин, дебман. Ўн сотихга картошка эксам, озгина бўлса-да ҳосил олсам, дегандим», — дейди Лобархон Режапова.

    Яна бир мурожаатчи Рўзихон Йўлдошева ҳам ўн сотих ерни аукциондан сотиб олиш учун қарз олганини, энди эса режалаштирган ишлари якунига етмасдан тўхтаб қолганини билдирмоқда.

    Рўзихон Йўлдошева.

    Рўзихон Йўлдошева.
    Фото: «Дарё»

    «Икки қиз, бир ўғлим бор. Хўжайиним ўтганига 17 йил бўлди. Президент қарори асосида ер беради, деганда роса суюниб, чин юракдан тайёргарлик кўргандик. Айниқса, баҳор — илик узди вақтида, ўзимизда пул бўлмаса ҳам, қарз қилиб савдога пул топширгандик. Бизни алдаб, ғишт заводнинг олдига олиб бориб, роса югуртиришди. Ўша ердан берамиз дейишди. Ҳоким эса ‘бироз кеч қолибсизлар’, деб машинасига чиқиб, кетиб юборди. Гаплашмади ҳам. Бу ердагилар эса ерни сизларга бўлиб беради, деди. Афсуски, ҳалиям дараги йўқ. Энди бўлса узоқроқдан, яъни 5 километр наридан ер берамиз, дейишяпти. Лекин шахсан мен у ерга бориб келишга қийналаман. Кунимиз йўлда ўтиб кетади. Агар ҳоким ваъда берган жойдан, яқинроқдан берилса, яхши бўларди», — дейди Рўзихон Йўлдошева.

    Мурожаатчиларнинг яна бири Хотирахон Араббоеванинг айтишича, ҳудуддаги 4-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ҳоким ва прокурор аҳолига ер берилиши ҳақида ваъда бергач, нурафшонликлар аукционда қатнашишга рози бўлган ва тўлов қилган. Аҳолига берилиши керак бўлган ер манзили ўзгаргач эса ҳамма норози бўлмоқда.

    Хотирахон Араббоева.

    Хотирахон Араббоева.
    Фото: «Дарё»

    «Яхши ва унумдор ердан берамиз, дейишгани учун ҳам бир ойдан бери ҳаракат қилаётгандик. Бизга ҳоким ва прокурор 4-мактабда ўтказилган учрашувда шахсан ваъда бериб, ‘Сизларга мана шу ғишт заводнинг олдидан ер берамиз, маъқулми?’, деганда биз у ерга экин экканлигимизни, яхши жой эканлигини айтиб, розилик берганмиз. Уларга ишониб ҳужжатларни тайёрладик. 16 февраль, савдодан бир кун аввал ер ‘Ўн бир обод’ массивидан берилишини эшитиб, жанжал қилдик. Ҳокимиятга бордик. Селектор йиғилиши бўлаётган экан, ҳолатни тушунтирдик. Шундан сўнг пулимизни қайтариб берамиз дейишганди. Ҳоким яна қўшимча қилиб, ‘йигирма сотихдан бўлса-да, бошқа одам топиб, савдони охирига етказиш керак’, деди. Икки кундан кейин 28 кишининг пулини қайтариб бераётганда ҳоким билан прокурор келиб, ‘Қани анави етти аҳмоқ? Мана шу ердан аҳолига ер берасизлар’, деди. Кейин ‘иложсиз эканмиз-да, шунинг орқасидан тирикчилик қиламиз-да’, деб кўнганимизда ҳоким ўринбосари ҳужжат олиб келиб, қўл қўйинг деди. Унга бир марта эмас, иккинчи марта алданаётганимизни айтиб, аввалига ер бериб, қозиқни қоқишларини, ундан кейин имзо қўйишимни билдирдим. Хуллас, қоғозга ҳеч ким қўл қўймади», — дейди Хотирахон Араббоева.

    Абдупатто Умаров.

    Абдупатто Умаров.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган «Нурафшон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдупатто Умаров маҳалла фаолларининг ҳоким билан учрашувини эслолмаслигини айтиб, унда қатнашмаганини билдирди. Бироқ мурожаатчилар далиллар билан эслатгач, ҳоким берган ваъдасини бажарганини таъкидлаб, ғишт завод олдидаги ерларни ҳоким билмаслигини қайд этган. Раис суҳбат давомида давлат одами эканлигини, шу сабабли нотўғри гапирмаслиги ва ёлғон маълумот бермаслигини бир неча маротаба такрорлаган.

     «Ер тўғрисида жанжал бўлаётганди. Булар билан гаплашиб, тушунтирдим. Булар сув йўқ дейишди. Шахсан ўзим бориб кўриб келдим. Фермер томонидан иккита насос ўрнатилган. Тўғри, бироз узоқлиги бор. Аммо фермер ‘машинамни бераман, булар барибир кунда келиб ишламайди. Бир кун келса, ўн кун дам олади’, деган. Ҳаммаси рози бўлди. Рози бўлмаганлар ‘пулимни қайтариб берасизлар’, деди. Бор гап шу. Ўзингиз биласиз, ер бериш мажбуриймас», — дейди маҳалла раиси Абдупатто Умаров.

    Зокиржон Дармонов.

    Зокиржон Дармонов.
    Фото: «Дарё»

    Бўстон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Зокиржон Дармонов аҳолига берилиши керак бўлган 27,9 гектар ер вилоят ҳокими қарори билан аукционга қўйилганини, ерни ютиб олганлар эса экишни бошлашганини билдирган. Масъул мурожаатчилар ҳақида фикр билдирар экан улар нима хоҳлашаётганини тушунмаётганини айтган.

    «Ишсизлар учун берилаётган 10 сотихли ерларни ‘Нурафшон’ маҳалласида яшовчилар бироз узоқ дейишмоқда. Лекин ўша ерга ўзим бордим. Ер олганлар бугундан картошка экишни бошлади. Аммо бу одамлар узоқ деяпти. Ваҳоланки, фермер хўжалиги раҳбари ўзига тегишли машинасида обориб, қайтариб ташлаб қўяман, ҳаттоки култивация ишларида тракторларигача ёрдам бераман деган. Энди булар ‘Ҳоким бизга ваъда берган’, деб бошқача гапиряпти. Балки ўзлари ҳам бир хулоса қилиб кўришар. Лекин ҳоким айтган жойга вилоятдан келган ‘гидрозем’нинг ходимлари рухсат беришмаган», — дейди Зокиржон Дармонов.

    30.03.2022, 18:05   Изоҳ (0)   11501
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлади

    30.03.2022, 17:37

    Андижонда давлатга 1,7 млрд сўм зарар келтиргани айтилган шаҳар ҳокими юрак аритмия касаллиги билан шифохонага ётқизилди

    30.03.2022, 17:29

    Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Хоразмга етиб келди

    30.03.2022, 16:35

    Жиззахда икки ука опаси билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган йигитни калтаклаб, ўлдирди

    30.03.2022, 16:23

    Uzbekistan Airways Исроилга янги рейсларни йўлга қўяди

    30.03.2022, 14:55

    Самарқандда талаба қиз ётоқхонанинг 9-қаватидан сакраб, ўз жонига қасд қилди

    30.03.2022, 14:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.