• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Хитой томонидан блокада ўрнатилган тақдирда, Тайваннинг электр генерация қилиш қуввати кескин камайиб кетади. Бу эса оролда тўлиқ блекоутга сабаб бўлиши мумкин. Мазкур прогноз Қўшма Штатларда жойлашган нуфузли таҳлил маркази томонидан билдирилди. Экспертлар бундай хулосага эҳтимолий можароларнинг натижасини турли стратегия ва тактикаларни қўллаш орқали тахмин қилиш имконини берувчи War games (уруш ўйинлари) симуляцияси орқали келишди.

    “Энергия Тайваннинг ташқи таъсирларга қарши энг заиф нуқтасидир”, дейилади Вашингтонда жойлашган Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) ҳисоботида. Мутахассислар орол энергияга бўлган эҳтиёжининг мутлақ катта қисмини импорт орқали таъминлашини алоҳида таъкидлаган.

    Ҳужжатда айтилишича, Хитой орол блокадаси билан чекланмай, Тайваннинг электр инфратузилмасига ҳам ҳужум қилиши мумкин. Бундай усулни Россия Украинага қарши қўллаган ва натижада қисман муваффақиятга эришган эди.

    “Умумий электр ишлаб чиқариш блокададан олдинги даражанинг 20 фоизигача тушиши мумкин. Бундай шароитда бутун ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қулайди. Бу эса жаҳон иқтисодиёти учун муҳим бўлган компьютер чиплари таъминотига ҳам таъсир кўрсатади”, дейилади ҳисоботда.

    T
    Тайван ҳарбийлари пойтахт Тайбей кўчалари бўйлаб машғулот олиб бормоқда
    Фото: Taipei Times

    Мазкур хулоса Тайванга нисбатан блокада сценарийси симуляция қилинган 26 та ўйин асосида шаклланган. Экспертларнинг фикрича, блокада Пекин учун жозибадор вариант бўлиб, Тайванни “материк билан қайта бирлашишга” мажбурлайди. Энг муҳими, буни қиммат ва рискларга тўла амфибия (қирғоққа қўшин тушириш) амалиётисиз бажариш имконини беради.

    CSIS тадқиқотчилари ҳар бир сценарийда турли хил омилларни уйғунлаштириб чиқди. Бу учун 20 ҳафталик уруш жараёни симуляция қилинди. Масалан, блокаданинг энг оддий даражаси Хитой Соҳил қўриқлаш хизмати ходими томонидан текширув амалиёти ўтказишдан иборат. Энг мураккаб версия эса АҚШ ва Япония базаларига ракета ҳужумларини ўз ичига олган тўлиқ миқёсли уруш ҳаракатларини тақлид қилади.

    Xitoyning DF-17 raketalari 1800-2500 k
    Хитойнинг DF-17 ракеталари 1 800-2 500 км жанговар радиусга эга
    Фото: Missile Threat

    Бундан ташқари, Тайван инфратузилмаси, босқинга қарши мудофаани мустаҳкамлаш, Хитой ракеталарининг роли, Вашингтон ва Токио Тайванни ҳимоя қилиш-қилмаслиги кабилар ҳам кўриб чиқилган.

    Ҳужжатга кўра, энг қўрқинчли сценарийда ҳам АҚШ Хитой материгидаги аэродромларга ҳужум қилмаган. Бу эса хитойликларга ўз ҳаво кучларини қирғоқбўйи аэродромларига жойлаштириб, улардан эркин фойдаланиш имконини берган. Бундан ташқари, Хитой ҳарбий денгиз кучларининг омон қолиш имконияти ҳам анча юқори бўлган. Боиси улар зарур вақтда портлар ёки қирғоқ яқинидаги ҳудудлардан бошпана топа олган.

    Ушбу ўйинда АҚШ ва Тайван жами 33 та ҳарбий кема, жумладан иккита авиаташувчидан айрилган. Бундан ташқари улар, 153 та савдо кемасини ҳам йўқотган.

    Тайван ҳарбий денгиз кучлари кемалари
    Фото: Taiwan Navy

    Аммо АҚШ Тайванга нисбатан қатъийроқ позицияни эгаллаган яна бир сценарийда Тайван энергетик барқарорликни сақлаб қолди. Боиси Қўшма Штатлар йирик сондаги савдо кемаларини сафарбар этиб, уларни орол таъминоти учун сафарбар қилди. Натижада аҳолининг асосий эҳтиёжларини қондириш учун етарли даражада электр ишлаб чиқарилди. Аммо бу ҳаммаси эмас. Америкаликлар можарога фаол аралашгани боис, Хитойнинг ҳам ҳавода, ҳам денгиздаги йўқотишлари кескин ошди.

    Ҳисоботнинг қизиқ жиҳати шундаки, 26 та ўйинидан бештаси “эркин” бўлиб, унда иштирокчиларга эскалацияни кучайтириш, пасайтириш ёки можарони тугатиш учун музокаралар йўлини танлаш имконияти берилди.

    CSIS қайд этишича, кўпчилик иштирокчилар эскалацияни кучайтириш борасида иккиланган. Шунга қарамай, улар тез-тез кичик қадамлар орқали таранглик даражасини оширган ва бу орқали қарши томонга сигнал юборган. Натижада рақиб ҳам эскалацияси билан жавоб қайтарган. Бешала ўйиннинг барчасида денгиз кучлари бир-бирига қарши жангга киришиб, йўқотишларга учраган.

    Қўшма Штатларнинг Tomahawk қанотли ракеталари максимум 2 500 км масофадаги нишонларга зарба бера олади
    Фото: US Navy

    Блокада Тайван учун оғир сценарий бўлса-да, бу барчаси тугашини англатмайди. Экспертлар фикрича, қамалнинг натижаси кўп жиҳатдан Тайван ва АҚШ йирик сондаги савдо кемалари ва уларнинг экипажларини сафарбар эта олиш қобилиятига боғлиқ. Воқеалар бундай ривож олган тақдирда, оролнинг энергияга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун муҳим бўлган суюлтирилган газ танкерлари фавқулодда муҳим рол ўйнайди.

    Бундан ташқари, ҳукуматлар тижорий суғуртачилар уруш зоналаридан қочган тақдирда, уларнинг ўрнини босувчи давлат суғурта тизимини ҳам йўлга қўйиши керак. Қолаверса, transshipment (юкни бошқа кема орқали қайта ташиш) ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Соддароқ айтганда, аксарият савдо кемалари блокадани ёриб ўта олмайди. Бироқ уларнинг юки япон портларига туширилиб, Тайванга борадиган кемаларга қайта жойланиши мумкин.

    Тайван, шунингдек, импорт қилинган энергияга қарамлигини камайтириши мумкин. Бунинг учун нефть, газ ва кўмир захираларини кўпайтириш, ҳатто май ойида ёпилган сўнгги атом электр станциясини ҳам қайта ишга тушириш керак бўлади. Шу билан бирга, оролнинг электр тармоғи мустаҳкамлаш, трансформатор ва бошқа шу каби эҳтиёт қисмларини ҳам ғамлаб қўйиш тақозо қилинади.

    Тайван бўғозидан биргина 2025 йилнинг ўзида 2,45 трлн доллар қийматдаги юклар ташилган
    Фото: CGTN

    АҚШ эса 1948 йили Берлинда йўлга қўйилганидек ҳаводан ёрдам амалиётини бошлаши мумкин. Бу Тайваннинг барча эҳтиёжларини тўлиқ қондира олмаса-да, “орол аҳолисининг жанговар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиши ҳамда вақтдан ютишга ёрдам бериши мумкин”.

    Алалоқибат, энг муҳим қадамлардан бири бу дипломатия имкониятини сақлаб қолишдир. Тайваннинг қамал этилиши ҳамда можарога Вашингтоннинг ҳам аралашиши глобал иқтисодиётни вайрон қилиши мумкин. Бу эса, энг аввало, Хитой ва АҚШ иқтисодиётларига оғир зарба бўлади.

    5 август, 15:10   Изоҳ (0)   550
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Хитой#Тайван

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    МИБ тарихида энг йирик алимент: Нукусда ота 2,2 млрд сўм тўлади

    Ўзбекистон | 5 август, 18:10

    Бир-бирига эгизакдек ўхшайдиган машҳур она ва қизлар (фото)

    Шоу-бизнес | 5 август, 17:55

    Эрон ядрочи олимлари Россияга махфий тарзда боргани маълум бўлди

    Дунё | 5 август, 17:50

    Аббосбек Файзуллаевнинг Европа Конференциялар Лигасидаги дебюти кечикадиган бўлди

    Спорт | 5 август, 17:45

    Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:35

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик авж олмоқда: беморлар сони 7 мингга етди

    Дунё | 5 август, 17:25

    Героин ва фентанилдан ҳам кучли: дунёда янги наркотик тарқалмоқда

    Дунё | 5 август, 17:15

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Грузия бош вазирини қабул қилди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.