• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Тошкентда киши бошига кунига 230–270 литр сув сарфланади. Бу Республика миқёсидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти матбуот котиби Акмал Муродов “Дарё” билан суҳбатда айтиб ўтди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Муродовга кўра, сув тақсимоти бўйича республикадаги энг паст кўрсаткич кунлик 80–100 литр билан Қашқадарё вилоятига тўғри келади. Умуман, дунё стандартлари бўйича кунига 120–150 литр сув ишлатиш ҳам кўп ҳисобланади.

    “Сув тақсимоти аҳолининг жойлашувидан келиб чиқиб, турлича кўриниш олган. Мисол учун, Тошкент шаҳрида киши бошига 230 литрдан 270 литргача ичимлик суви сарфланади. Вилоятлар миқёсида энг паст кўрсаткич Қашқадарёда бўлиб, жон бошига 80–100 литр сув ишлатилади. Дунё тажрибасида аҳоли жон бошига 120–150 литр сув ишлатилса ҳам бу юқори рақамлар ҳисобланади. Европанинг ривожланган давлатларида ҳам шундай. Бу улар сувни кам истеъмол қилади дегани эмас. Шунчаки, улар сувни тежаб, онгли равишда ишлатади”, дейди Муродов.

    Унинг фикрича, ушбу кўрсаткич сув захираларининг аксар қисми қўшни давлатга боғлиқ ҳолда бўлган давлат учун фожиадир.

    “Афсуски, Ўзбекистонда ичимлик суви билан транспорт воситалари, гиламлар ювилади. Ёз ойларида бассейнлар тўлдирилиб, икки кун чўмилмасдан канализация ва ариқларга оқизиб юборилади. Сув захираларининг 20 фоизигина ўзида шаклланадиган мамлакат учун бундай муносабат фожиа. Мени доим шу нарса ҳайрон қолдиради”, дейди “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот котиби.

    Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда 7 миллиард куб метр сув етишмовчилиги пайдо бўлиши мумкин.

    Мамлакатдаги сув таъминоти бўйича инфратузилма объектларининг аксарияти 30 ёки 40 йил аввал бунёд этилган. Ҳозирда уларнинг кўпчилиги таъмирга муҳтож. Умуман олганда, Ўзбекистонда сувни тежаш борасидаги барча лойиҳалар 19 миллиард долларни талаб қилиши мумкин. Шундан 4 миллиард — насос станциялари, 6 миллиардга яқини эса хўжалик субъектларига сув тежовчи технологияларни жорий этишга субсидиялар учун кетади.

    Сув билан боғлиқ муаммолар фақат Ўзбекистонгагина тегишли эмас. Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботига кўра, 2050 йилга бориб ер юзида 5 миллиарддан ортиқ одам у ёки бу даражада сув танқислигини бошдан кечиради.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоботига кўра, дунё аҳолисининг 2,4 миллиард нафари ҳозирнинг ўзида сув танқислигидан азият чекади. Дунё аҳолисининг 50 фоизи йилига камида бир ой сув етишмовчилигига дучор бўлади. 500 миллион одам эса доимий сув танқислиги шароитида кун кечиради.

    5 август, 15:35   Изоҳ (0)   501
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    МИБ тарихида энг йирик алимент: Нукусда ота 2,2 млрд сўм тўлади

    Ўзбекистон | 5 август, 18:10

    Бир-бирига эгизакдек ўхшайдиган машҳур она ва қизлар (фото)

    Шоу-бизнес | 5 август, 17:55

    Эрон ядрочи олимлари Россияга махфий тарзда боргани маълум бўлди

    Дунё | 5 август, 17:50

    Аббосбек Файзуллаевнинг Европа Конференциялар Лигасидаги дебюти кечикадиган бўлди

    Спорт | 5 август, 17:45

    Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:35

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик авж олмоқда: беморлар сони 7 мингга етди

    Дунё | 5 август, 17:25

    Героин ва фентанилдан ҳам кучли: дунёда янги наркотик тарқалмоқда

    Дунё | 5 август, 17:15

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Грузия бош вазирини қабул қилди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.