• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳокимлик биноси олдига қўй ҳайдаб келганларга чора кўрилмайди» — Нуробод туман ИИБ

    6 апрель куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан маҳаллий ҳокимлик биноси ҳудудига қўйлар ҳайдаб келинганди. Самарқанд вилояти ҳокимлигида Нуробод тумани сектор раҳбарлари иштирокида мазкур ҳолат юзасидан матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram
    Туман асосан чорвачиликка ихтисослашган. Фермер хўжаликлари ва аҳоли ҳам асосан чорвачилик билан шуғулланади. Улар шу пайтгача туманда мавжуд яйловлардан фойдаланиб келган. Давлат раҳбари томонидан 2020 йил 2 сентябрда «Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон қабул қилингач, тумандаги 348,2 минг гектар яйлов ерлар Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси балансига берилди.

    Ана шу ерлар «Самарқанд қоракўл кластер» (151 минг гектар) ҳамда «SP LUXE» (197, 2 минг гектар) кластер корхоналарига ажратиб берилган. Бу корхоналар олдига ҳудудда чорвачиликни ривожлантириш, соҳага замонавий инновацияларни жалб қилиш, маҳсулотни қайта ишлаш ва экспорт қилиш, янги иш ўринлари яратиш каби вазифалар қўйилган. Эндиликда аҳоли, фермер хўжаликлари мазкур кластер корхоналари билан шартнома асосида ишлашлари талаб этилади. Бу мавжуд яйловлардан фойдаланиш, гўшт, тери, жун маҳсулотлари реализацияси, чорва наслини яхшилаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Туман ҳокимлиги олдига қўй суруви ҳайдаб келинган «Қиличли» маҳалласи ҳудудида ҳам «Соҳибкор Ҳожиакбар» фермер хўжалиги кластер корхонаси билан шартнома имзолаб, 1440 бош чорвасини боқиш учун 837 гектар яйлов ер майдонини 49 йилга ижарага олган.

    Аммо фермер ўзи учун ажратилган ерга кўрсатилганидан кўп миқдорда, яна 1000 бошдан зиёд қўй олиб келиб боққани ва бу чорва моллари аҳоли яйлов сифатида фойдаланиб келаётган ерларга ўтиб кетиши мумкинлиги сабабли фуқаролар бундан норози сифатида ана шу қўй сурувини ҳокимлик биноси олдига ҳайдаб келган. Шу куннинг ўзида кластер корхонаси таъсисчиси, фермер хўжалиги ва аҳоли билан ушбу масала юзасидан гаплашиб, фермернинг белгиланганидан ортиқча чорваси бу ердан чиқариб юборилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида яна 2-3 та фермер масъулияти чекланган жамият тарзида корхона ташкил этиб, уларга аҳоли аъзо бўлиши ва кластер билан шартнома асосида иш олиб боришга келишиб олинди.

    Фахриддин Зойиров, Нуробод туман ҳокими

    Туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Очилов «Қиличли» маҳалласи унинг сектори ҳудудига кириши ва йил бошидан буён маҳаллада аҳоли билан тўрт марта учрашув ўтказган бўлса-да, яйлов масаласида мурожаат тушмаганини қайд этган.

    «Бу қишлоқ туман марказига яқин ҳудудда жойлашган. 3300 аҳоли яшайди ва улар асосан чорвачилик билан шуғулланади, лекин бирор марта шу кластер билан боғлиқ муаммо чиқмаган. Кечаги воқеалар янги тартиб бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кенг кўламда олиб бориш лозимлигини кўрсатди ва бу борадаги ишларни янада жонлантирамиз», – дейди у.

    Матбуот анжуманида журналистлар мазкур ҳолатнинг ҳуқуқий оқибатлари билан қизиққан. Қўйларни туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб келган кишиларга нисбатан чора кўрилмайдими деган саволган ИИБ бошлиғи аҳоли ва фермер хўжалиги, кластер корхонаси раҳбарлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилгани ва бу ҳолат юзасидан ҳеч кимга нисбатан бирор бир ҳуқуқий чора кўрилмаслигини маълум қилган.

    Мавзуга доир: «Фуқаролар раҳбарлар ва мутасаддилар ‘кўзини қўрқитиб қўйиш’ мақсадида қўйларни ҳокимлик ҳудудига ҳайдаб келган» — «Қўйлар митинги» бўйича вилоят прокуратураси изоҳ берди

    Матбуот анжумани чоғида куни кеча Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тарқатилган Нуробод тумани ҳокимининг 40 гектарлик яйлов ерларни сохта ҳужжатлар асосида лалмикор майдон сифатида тадбиркорга бериб юборгани ва мазкур қарор бекор қилингани билан боғлиқ хабар бўйича ҳам масъуллардан изоҳ сўралган.

    Туманга яқинда тайинланган прокурор Н.Сойипова мазкур ҳолат «Қиличли» маҳалласида юзага келган вазиятга боғлиқ эмаслиги ва бу туманнинг «Ағрон» маҳалласидаги «Ағрон Ингичка сой далалари» фермер хўжалиги билан боғлиқлигини маълум қилган. Қайд этилишича, тадбиркорнинг 2020 йил 9 декабрдаги мурожаати асосида туман ҳокимининг 23 декабрдаги қарори билан унга туман ҳокимлиги захирасидаги лалмикор ердан 40 гектар майдон 30 йил муддатга ажратиб берилган. Ер ажратишда фермерга ердан самарали фойдаланиш, 30 миллион сўм сармоя киритиш ва иш ўрни яратиш шартлари қўйилган. Аммо тадбиркор 5 март куни ҳокимликка қайта мурожаат қилиб, ерни қайтариб олишни сўраган. 29 мартда ҳоким қарори билан захирага қайтариб олинган.

    09.04.2021, 08:51   Изоҳ (0)   22049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тошкент—Шовот» поездида ўз ўрнини 100 минг сўмга пуллашга уринган вагон кузатувчиси ишдан олинди

    09.04.2021, 08:36

    Мадорми ёки матор? Паркентнинг машҳур сомсаси ҳақида махсус репортаж

    09.04.2021, 08:03

    Ўзбекистондаги маҳаллаларда аёллар, болалар ва уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги тўғрисида маълумотларни йиғиш бошланди

    09.04.2021, 07:48

    Қашқадарёдаги сунъий ёқилғи ишлаб чиқарувчи GTL заводи 2021 йилнинг августида ишга туширилади

    09.04.2021, 06:50

    Ёшликни қўмсаб арғимчоқда ўтирган отахон, Рамазонга аталган дўппи, Тошкентнинг қоқ марказидаги «яма». 8 апрель суратлари

    08.04.2021, 23:57

    Навоийда «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида ўқувчилар қайд этган юқори натижалари учун мактаб директорига Президент совғаси — Spark топширилди

    08.04.2021, 23:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди




    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина август ойининг охиригача Путин ва Зеленский учрашувини ўтказишни таклиф қилди” — Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби

    Дунё | 24 июл, 00:39

    “Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 23:46

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.