• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Китоб

    “Кино китобга қараганда қизиқарли”. Режиссёрнинг талқини муаллиф асаридан кўра яхшироқ чиққан 6 та фильм

    “Китоб кинодан яхшироқ” — одатда асар асосида суратга олинган фильмни томоша қилишдан завқланадиганларга шундай жавоб берамиз. Кўпинча бу ҳақиқат бўлиб чиқади. Ахир вақт қаҳрамоннинг кўплаб фикрларини кино тилига таржима қилишга имкон бермайди, умуман олганда, ғоялар мавҳум ва барча номоддий нарсаларни матн форматидан бошқа тарзда етказиш қийин. Аммо баъзида режиссёрнинг талқини ёзувчининг асаридан кўра кўпроқ мафтункор бўлиб чиқади.

    “Тахтлар ўйини”, Девид Бениофф ва Д.Б.Уайс (2011–2019)

    Ишонч билан айтиш мумкинки, “Тахтлар ўйини” сериали давримизнинг “Юлдузлар жанги” каби кино оламидаги ҳодисага айланди. “Тахтлар ўйини” муваффақиятидан олдин фантастик фильмлар суратга олишнинг бундай натуралистик сифати билан мақтана олмасди. Кўплаб танқидчиларнинг фикрича, сериал асардан яхши чиққан — Жорж Р.Р.Мартиннинг китоби кўп жойларда керакциз тафсилотларга тўла. Фильм муаллифлари фақат биринчи мавсумни айнан китобга мувофиқ суратга олишади, аммо саганинг қолган қисмларини қисқартиришга қарор қилишади. Мисол учун, улар Кейтелин хонимни тирилтирмайди ёки Грэйжойларга ва Бриэнн Тарт тўдалари билан бўлган ҳар бир жангга жиддий эътибор бермаган. Баъзи нуқталарда Мартиннинг китоби шунчаки зерикарли кўринади ва сериалдагидек динамик эмас.

    “Қаттиққўл хоним”, режиссёр Девид Франкел (2006)

    Ушбу фильм ҳақиқий сенсацияга айланиб, мода оламида шов-шувга сабаб бўлади. Ахир фильмдаги номлар ўзгартирилганига қарамай, гап ким ҳақида кетаётганини ҳамма биларди. Vogue бош муҳаррири Анна Винтурнинг собиқ ёрдамчиси Лорен Вайсбергер томонидан ёзилган китоб дастлаб кўплаб саволлар туғдиради. Муаллиф афсонавий таҳририятнинг ички муҳитини етказган ҳолда раҳбарини ҳаддан ташқари совуқ ва шафқатсизлиги учун танқид қилади.

    Бироқ фильм нафақат мода олами ҳақидаги иллюзияларни бузади, балки бош қаҳрамоннинг ҳақиқий етуклигини ҳам кўрсатади. Фильмда Энди ролини ўйнаган Энн Хетеуэй раҳбарининг талабларини бажаришга уринаётган ишбилармон қиздан одамга айланади ва ўзини топади — мода олами унинг орзуси эмаслигини тушунади. Шу билан бирга, режиссёр Мирандани инсоний томондан кўрсатиб, йиртқич ҳайвонга айлантириб юбормайди. Охир-оқибат, у туфайли Энди луғатида “қила олмайман” деган сўз йўқ бўлган профессионал сифатида ўсади.

    “Шоушенкдан қочиш”, режиссёр. Франк Дарабонт (1994)

    Аслида Стивен Кингнинг “Рита Хейворт ва Шоушенкдан қочиш” ҳикояси жуда қисқа. Аммо Тим Роббинс ва Морган Фриманнинг роли туфайли фильм ҳикояни янада таъсирчан ва ҳиссий жиҳатдан бой қилган. Бош қаҳрамон тушган вазиятнинг адолатсизлиги янада кескинроқ сезилиб, унинг матонати, қатъиятлилиги экран орқали томошабинга таъсирчан етказилган. Шу билан бирга, Фрэнк Дарабонт фильми айнан китоб сюжетига мос келади, унга фақат психологик ҳиссиёт беради.

    “Форрест Гамп”, режиссёр Роберт Земекис (1994)

    “Форрест Гамп”нинг асл матни кўплаб номувофиқликлар ва абсурд вазиятлар билан ўқувчини ҳайратда қолдиради. Масалан, сюжетга кўра, бош қаҳрамон ҳатто космосга учишга муваффақ бўлади. Айнан Том Хенкснинг ижросида қаҳрамон томошабинлар жуда яхши кўрган содда ва оқкўнгил йигит сифатида намоён бўлади. Фильмда қаҳрамон ўзи дуч келган вазиятларга қарамай, самимийлиги ва ҳаётга муҳаббатини йўқотмайди: “Ҳаёт шоколад қутисига ўхшайди, сизга қандай шоколад тушишини ҳеч қачон билмайсиз”. Фильм олтита “Оскар” мукофотини қўлга киритган, шу жумладан, “Энг яхши фильм” номинациясида ҳам.

    “Келажакдан келган меҳмон”, режиссёр Павел Арсенов (1985)

    Бугунги кунда бу фильм янги авлод учун деярли нотаниш, аммо уларнинг ота-оналари мазкур сериални яхши билишади. СССР даврида тез-тез илмий-фантастик фильмлар суратга олинарди ва энг ёрқин, муваффақиятли фильмлардан бири Кир Буличевнинг ҳикояси асосидаги “Келажакдан келган меҳмон” эди. Ўша вақтда Алиса Селезнёва 80 йилларнинг машҳур юлдузи бўлган. Уни нафақат ўғил болалар, балки қизлар ҳам яхши кўришарди. Гарчи бугунги кунда фильм жуда оддий кўринса-да, келажакнинг қизиқарли кашфиётларини (масалан, метро станциялари ўрнига телепорт эшиклари, шарсимон такси) таъкидламаслик мумкин эмас. “Келажакдан келган меҳмон” 80 йиллар учун жуда замонавий фильм бўлган, аммо Кир Буличевнинг ҳаммаси жуда оддий тасвирланган китобини ўқиганларнинг ҳафсаласи пир бўлиши мумкин эди.

    “Америкалик психопат”, режиссёр Мери Харрон (2000)

    Кристиан Бэйлнинг актёрлик маҳорати туфайли даъвогарлар орасида “Оскар” совриндори Леонардо Ди Каприо ҳам бўлганига қарамай, бу ролда бошқа кимнидир тасаввур қилиш қийин. Бэйл совуққонлик билан кетма-кет қотилликларни содир этган ва шу билан бирга ўзини муваффақиятли банкир сифатида кўрсатадиган ярамас одам образини яратишга муваффақ бўлган. Қаҳрамон ўша бой одамлар билан биргаликда ташриф қоғозлари билан мақтанадиган саҳнанинг ўзида бир олам маъно бор. Кўпгина эпизодлар ҳатто ёд бўлиб кетган. Мисол учун, Бэйлнинг қаҳрамони эҳтиёткорлик билан гўзаллик муолажаларини амалга оширган кадрни эсга олиш кифоя. Афсуски, китоб култ фильмдан бир қатор жиҳатлардан пастроқ, унда шахсият бузилишидан азият чеккан ёвуз одам аста-секин ақлдан озади.

    27.06.2024, 21:08   Изоҳ (0)   25503
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Режиссёрлар ўтказиб юборган бўлса-да, томошабинлар пайқаган машҳур фильмлардаги қўпол хатолар (фото)

    24.06.2024, 18:45

    Ёши экрандаги образиникидан катта бўлган фильм қаҳрамонлари

    25.06.2024, 09:30

    Ҳечдан кўра кеч яхши: 35 ёшдан кейин она бўлган Британия қироллиги хонимлари

    24.06.2024, 12:40

    “Музейдаги тун” ва “Тансоқчи” фильмлари юлдузи Билл Коббс 90 ёшида вафот этди

    27.06.2024, 18:35

    Амстердамлик эркак 2 минг евроси бор ҳамённи топиб олиб, уни полицияга топширгач, интернет фойдаланувчилари унга 34 минг евро йиғиб берди 

    27.06.2024, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.