• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Кинотавсия: Кучли ва мустақил раҳбар аёллар ҳақидаги ажойиб фильмлар (трейлер)

    Бугунги кунда кучли ва мустақил аёллар масъулиятли раҳбарлик лавозимларида тобора кўпроқ ишламоқда. Муваффақиятли ва шундай идеал ишбилармон аёлларнинг ҳақиқий ҳаётини очиб берувчи ажойиб фильмлар билан танишинг.

    “Қаттиққўл хоним” (2006)

    Фото: Фильмдан кадр

    Картина ўн йил олдин суратга олингани сабабли маълум маънода классикага айланган. “Оскар” мукофотига сазовор бўлган америкалик актриса Мерил Стрип образи эса шунчаки бетакрор. Миранда Пристли нуфузли подиум мода журналининг бош муҳаррири, қатъий ва муросасиз хоним, у билан ҳеч ким баҳслашишга журъат эта олмайди. У ўз ходимларига жуда талабчан, улар хато қилиши мумкин эмас. Аммо нашриётга ёш қиз Андреа келади, у тасодифан Миранда Пристли ҳаётининг бошқа томонини кўради. Дарҳақиқат, қатъий ва талабчан хўжайиннинг ҳар қандай образи ортида заиф томонлари ва кундалик муаммолари билан оддий одам туради.

    “Ишдаги ишқ” (1977)

    Фото: Фильмдан кадр

    Элдар Рязановнинг лирик кинокомедияси томошабинлар томонидан севиб кўрилгани сабабли ҳам ундаги иборалар оммалашиб кетган. Сюжет оддий совет ходими Новоселцевнинг эски таниши бошлаган саргузаштли ғояга боғланган. У ёлғиз отага лавозимга кўтарилиш учун ҳийла-найранг қилишни таклиф қилади, яъни турмушга чиқмаган раҳбари билан ошиқ-маъшуқ бўлиш. Кампир лақабли Людмила Прокофевна бир қарашда романтиканинг ҳар қандай кўринишларига бегона бўлган қатъий, талабчан раҳбар. Аммо ҳақиқий ҳис-туйғулар ҳатто шундай қўпол, эркакшода хўжайинда ҳам ҳақиқий аёлни уйғотиши мумкин.

    “Катта хўжайин” (2016)

    Фото: Фильмдан кадр

    Қувноқ, қизиқарли ва кулгили фильм. Меллиса Маккартининг қаҳрамони муваффақиятли ишбилармон аёл, лекин тўсатдан унинг компанияси муваффақиятсизликка учрайди, ўзи эса молиявий фирибгарликда айбланиб қамоққа тушади. Озодликка чиққандан сўнг, у бизнес билан шуғулланишни ва яна ҳурмат қозонишни хоҳлашини тушунади. Собиқ ходимининг меҳрибонлиги туфайли у кейинчалик ҳаётига катта таъсир кўрсатадиган оилага эга бўлади. Бу енгил кулгили комедия жуда оддий, аммо шундай муҳим ғояни ўз ичига олади: ҳар қандай вазиятда ҳам ҳеч қачон таслим бўлмаслик керак.

    “Темир хоним” (2011)

    Фото: Фильмдан кадр

    Мерил Стрип ўйнаган кучли аёл ҳақидаги яна бир фильм. Фильм сиёсат аёлнинг иши эмаслиги ҳақидаги бузғунчи ижтимоий стереотипларни йўқ қилишга муваффақ бўлган афсонавий аёлнинг илҳомлантирувчи ҳаётини ҳикоя қилади. Маргарет Тетчер нафақат ҳокимиятни, балки бутун халқнинг меҳрини қозониб, Буюк Британия бош вазири лавозимини эгаллашга муваффақ бўлган биринчи аёл ҳисобланади. Мерил Стрипнинг ушбу фильмдаги актёрлик иши ҳам оддий томошабинлар, ҳам профессионал танқидчилар томонидан юқори баҳоланиб, актрисага энг яхши актриса номинациясида нуфузли жаҳон киномукофотлари, жумладан: “Оскар” ва “Олтин глобус” ҳайкалчалари, шунингдек, Британия академияси, Актёрлар гилдиясининг мукофотларини олиб келган.

    “Стажёр” (2015)

    Фото: Фильмдан кадр

    Жулс Остин ёш бўлишига қарамай, жиддий ишбилармон аёл. У онлайн савдо билан шуғулланадиган компанияни бошқаради ва бу қийин вазифани жуда муваффақиятли уддалайди. Унинг бизнеси жадал ривожланмоқда ва раҳбарият кундалик юмушларда ёрдам бериш учун бир нечта стажёрларни ёллашга қарор қилади. Тез ривожланаётган компанияга ихтиёрий равишда келганлардан бири 70 ёшли Бен. Оптимист пенсионер ишлашни ва янги нарсаларни ўрганишни хоҳлайди. Жулс ва Бен ўртасида кутилмаганда ишончли дўстлик ўрнатилади ва бу уларнинг ҳар бирига муҳим нарсаларни ўргатади.

    “Миришкор аёл” (2011)

    Фото: Фильмдан кадр

    Замонавий дунёда аёл учун ҳамма нарсага улгуриш осон иш эмас: доим яхши кайфиятда бўлиш, болаларни тарбиялаш, оила фаровонлигини таъминлаш ва эрига доим эътиборли бўлиш. Сара Жессика Паркер қаҳрамони — фонд менежери ва икки фарзанднинг онаси узоқ вақт давомида ақбовар қилмайдиган тарзда карьера ва оилани уйғунлаштиришга муваффақ бўлади. Аммо буларнинг ҳаммасига вақт етмайди, баъзида қатъий талаблар қўйиш керак. Эҳтимол, ҳатто қурбонлик қилиш ҳам мумкин. Бош қаҳрамон иш ва оила ўртасидаги мувозанатни топиши лозим.

    10.10.2023, 14:46   Изоҳ (0)   16349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Кичкина аждарҳо”дан тортиб “Кунг-фу тулпор”гача: Жеки Чан иштирокидаги энг яхши фильмлар

    06.10.2023, 12:14

    “Оскар” мукофотига лойиқ кўрилган XXI асрнинг энг яхши мультфильмлари (фото)

    09.10.2023, 10:06

    30 ёшида Гиннес рекордини ўрнатган ва стереотипларни бузишдан қўрқмайдиган “Титаник” юлдузи — Кейт Уинслет 48 ёшда (фото)

    09.10.2023, 11:18

    Карьерасини шоу-бизнесдан бошлаган дунёга машҳур биринчи хонимлар (фото) 

    10.10.2023, 12:56

    Селена Гомес, Эмма Уотсон ва шахсий ҳаётда бахт топа олмаётган бошқа машҳур аёллар (фото)

    08.10.2023, 23:56

    АҚШда мушук тасодифан давлат IT тизимини ўчириб қўйди

    08.10.2023, 19:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.