Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби “Манчестер Сити” вингери Савиньо трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, “шпорлар” 23 август, шанба куни Англия Премьер Лигасининг 2-турида “шаҳарликлар”га қарши баҳс олиб боради. Учрашув якунидан сўнг Лондон клуби футболчи учун расмий таклиф киритиши режалаштирилган. Қайд этилишича, “Тоттенҳэм” Савиньо учун 70 миллион евродан кўпроқ маблағ тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Савиньо 2024 йил ёзида “Манчестер Сити” таркибига қўшилган эди. Ўтган вақт давомида бразилиялик футболчи барча мусобақалар доирасида 48 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 13 та голли узатма ёздириб қўйган.
24 ёшли футболчининг “Сити” билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)