• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Судьянинг лавозимдан олиниши укасига доир жиноят ишидаги иштироки билангина боғлиқмас”. Судьялар олий кенгаши “Дарё”даги мақолага муносабат билдирди 

    “Дарё”да собиқ судьялардан бирининг мурожаати эълон қилиниб, унда Судьялар Олий мактабини тамомлаган ва тўққиз ой фаолият юритган собиқ қози Мамаджон Йўлдошев укаси ҳимоясига киришгани ва бу йўлда ҳамкасбларидан бирининг қонунга хилоф ҳаракатини очишга урингани учун “йўлдан олиб ташлангани” ҳикоя қилинганди. Судьялар олий кенгаши мазкур чиқишга муносабат билдириб, судьянинг лавозимидан олиниши фақатгина укасига доир жиноят иши билан боғлиқмаслигини маълум қилди.

    “Дарё”нинг YouTube каналида эълон қилинган собиқ судья билан суҳбат жорий йилнинг ўтган даврида неча нафар судья қандай асосларга кўра лавозимидан озод этилганига оид маълумотлар билан бошланади. Расмий манбага таяниб, тилга олинган рақамлар Кенгаш фаолияти натижаси экани рост, айни пайтда улар оммага мамнуният эмас, оғриқ билан билдирилишига таъкид шарт. Чунки, катта ишонч билан лавозимга тайинланган айрим судьяларнинг ваколатларини маълум асослар билан муддатидан илгари тугатиш, юмшоқ айтганда, ёқимсиз. Жиззах туманлараро иқтисодий суди собиқ судьяси М.Йўлдошевнинг ушбу лавозимдаги фаолияти тўққиз ойда якунлангани хусусида ҳам гап шу, дейилади Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати эълон қилган муносабатда. 

    Мулоқот жараёнида собиқ судья фаолияти мобайнида маълум хато ва камчиликларга йўл қўйганини инкор этмаган. Аммо унинг бадали лавозимидан озод этиш даражасида эмаслигини иддао қилганди. Асосий урғу эса укасига доир жиноят ишидаги иштирокига берилганди.

    Оға-инилардан бирининг оёғига тикан кирса, бошқасининг жони оғришини тушуниш мумкин. Бироқ судьялик шундайки, ушбу лавозим эгаларига нисбатан наинки хизмат пайтида, балки хизматдан ташқари вақтда ҳам маълум чекловлар жорий қилинган. Чекловлар кийинишидан тортиб, маълум тадбирларда иштирокигача, муомала маданиятидан оилавий муносабатлар, ҳатто дўст танлашда эҳтиёткор бўлишгача қамраб олинган. Хусусан, судья нафақат муайян суд иши бўйича ҳуқуқий маслаҳат беришга ва ўз фикрини билдиришга, шунингдек судда кўрилган ёки суд иш юритувидаги ишларни хизматдан ташқари ҳолатда муҳокама қилишга ҳақли эмас. Шундан келиб чиқилса, М.Йўлдошевнинг укасига оид жиноят ишидаги иштироки унинг хизматдан ташқари ҳолатда суд иш юритувидаги ишларни муҳокама қилишига олиб келган ва бу Судьялар одоби кодекси қоидаларига зид экани ҳаракат экани ўз-ўзида маълум. 

    Таъкид шартки, М.Йўлдошевнинг лавозимидан озод этилиши унинг укасига доир жиноят ишидаги (у фирибгарлик, шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш жиноятларини содир қилишда айбдор деб топилиб, тегишли жазога тортилган, ҳукм айни пайтда қонуний кучда) иштироки билангина боғлиқ эмас. Унинг мавжуд тартибларга риоя этмай апрель ойи бошида рухсатсиз Жиззахдан Наманганга кетиб, етти кун иш жойида бўлмагани меҳнат интизоми бузилишидан ташқари судга мурожаат қилган тарафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига ҳам таъсир қилгани кўринади. Айни шу ойда судга тақдим этилган 60 та ариза қонунда белгиланган муддатда суднинг иш юритувига қабул қилиш масаласини ҳал қилмаган бўлса, 38 та иш бўйича уларни кўриб чиқиш муддатлари бузилган. Бундан ташқари кўриб чиқилган юздан ортиқ ишларни вақтида архивга топшириш чоралари ҳам кўрилмаган. Энг ёмони, тўққиз ойлик фаолияти давомида у кўриб тамомлаган ишлар бўйича 13 та ҳал қилув қарори юқори суд инстанцияларида тўлиқ бекор қилинган бўлса, 18 таси ўзгартирилган.

    Бу давр мобайнида М.Йўлдошевнинг суд мажлиси жараёнидаги хатти-ҳаракатлари бўйича шикоят тушгани, ўтказилган хизмат текширувида (2024 йил февраль) ундаги важлар қисман тасдиғини топгани, бироқ тизимнинг янги вакили экани инобатга олинган ҳолда (хизмат текшируви натижалари) муҳокама қилиш билан чекланганини айтиб ўтиш ортиқчалик қилмайди. Жиззах вилояти судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилган кейинги хизмат текшируви хулосаси муҳокамасида М. Йўлдошевнинг судья сифатида нафақат укасининг ишидаги иштироки, балки қисқа фаолиятида йўл қўйган бошқа хато-камчиликлари ҳам эътиборга олиниб, уни Жиззах туманлараро иқтисодий суди судьяси лавозимидан озод этиш ва ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган. Мазкур қарор унинг шикоятига асосан аввал Судьялар олий малака ҳайъатида, сўнг Судьялар олий кенгашида кўриб чиқилиб, ўзгаришсиз қолдирилган, дейди масъуллар. 

    Судьялар олий кенгаши судьянинг “йўлдан олиб ташланган” бўлиши мумкинлигини инкор этмоқда. 

    Жиззах вилояти судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилган кейинги хизмат текшируви хулосаси муҳокамасида М.Йўлдошевнинг судья сифатида нафақат укасининг ишидаги иштироки, балки  қисқа фаолиятида йўл қўйган бошқа хато-камчиликлари ҳам эътиборга олиниб, уни Жиззах туманлараро иқтисодий суди судьяси лавозимидан озод этиш ва ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган. Мазкур қарор унинг шикоятига асосан аввал Судьялар олий малака ҳайъатида, сўнг Судьялар олий кенгашида кўриб чиқилиб, ўзгаришсиз қолдирилган, дейилади бу ҳақида. 

    Судьялар олий кенгаши шунингдек, собиқ судьянинг адолат сўраб қилган чиқиши уларга хуш келмаганини сездирган.

    Юқорида катта ишонч билдирилиб, лавозимга тайинланган айрим судьяларнинг ваколатини (етарли асослар бўлса-да) муддатидан илгари тугатиш ёқимсиз экани айтилди. Лавозимидан озод этилганидан кейин кенг оммага изоҳ беришга тўғри келаётгани ҳам мамнунлик бахш этмайди. Чунки, маълум доирада муҳокама қилиниб, кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарор тафсилотлари (шундоғам тафсилотларнинг оммага ошкор қилиш мумкин бўлган жиҳатлари қаламга олинди) уни қабул қилган органдан кўра, шунга мажбур қилган шахс ҳақидаги дастлабки тасаввурларни ўзгартириши эҳтимоли йўқ эмас. Таассуф, унинг тармоқдаги чиқиши бошқа чора қолдирмади, дейди бунга урғу берган масъуллар.
    31.10.2024, 16:58   Изоҳ (0)   8218
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #суд#судья#Судьялар олий кенгаши#Жиззах

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раисига ўринбосар ва котиб тайинланди, кенгаш таркибига ўзгартириш киритилди

    13.04.2021, 13:35

    Махсус текширувлар, шифрланган маълумотлар, аёлларга қўшимча квоталар — Судьялар олий мактабига қабул жараёнлари бўлиб ўтмоқда

    01.06.2023, 20:51

    Ўзбекистонда бешта вилоят судлари раислари ўзгарди

    16.09.2023, 18:42

    “Кўча” судини ёритаётган “Дарё” журналисти ИИБга чақирилди

    22.06.2024, 22:07

    Тошкент вилоятида адолатсиз қарор чиқарган судья 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    26.07.2024, 15:05

    Ботир Қодиров ва Жўраевлар ишини кўрган судья бўйича турли таъна билдираётганларга чора кўрилади

    17.09.2024, 17:54

    “Дарё” дайжести: 17 сентябрнинг энг муҳим хабарлари 

    17.09.2024, 22:50

    Ўзбекистонда 13 нафар судья судьялик қасамёдини бузгани учун ваколатидан маҳрум бўлган 

    20.09.2024, 09:55

    “Биз ҳуқуқий баҳо беролмаймиз” — Судьялар олий кенгаши вакили собиқ вазир очиқ судини ёпиқ тарзда ўтказишга қарор қилган судья ҳақида 

    20.09.2024, 11:19

    Сергелидаги портлаш айбдорлари 5 йилга қамалди

    11.10.2024, 22:11

    Тошкент вилоятида судья мантиясиз, баённома юритмасдан иш кўргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган

    12.10.2024, 15:19

    Тошкент вилоятида мантиясиз, баённома юритмай суд ишини кўргани учун судья огоҳлантирилди 

    18.10.2024, 13:30

    Қашқадарёда судья ёрдамчиси суд раисини судга берди

    18.10.2024, 14:40

    18 октябрнинг энг муҳим хабарлари: Сурхондарёда газ қувурига урилган автомашина, қурилиши тўхтатилган Самарқанддаги талабалар ётоқхонаси, Қашқадарёда суд раисини с...

    18.10.2024, 22:40

    Қашқадарёда бир қарздорлик учун иккита ижро варақа чиқарилди

    19.10.2024, 22:00

    Фарғонада судья блогерни очиқ суддан ҳайдаб чиқаргани айтилмоқда

    22.10.2024, 14:17

    22 октябрнинг энг муҳим хабарлари: Самарқанддаги уйлардан бирида содир бўлган портлаш, Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида икки кишининг ҳалок бўлиши, сифатсиз бензин сотила...

    22.10.2024, 22:40

    Фарғонада блогерни суд залидан чиқариб юборган судьяга нисбатан хизмат текшируви тайинланди

    23.10.2024, 18:54

    Навоийда ногиронлиги бор шахсга қамоқ жазоси берилгани юзасидан хизмат текшируви тайинланди

    24.10.2024, 10:15

    “Толибон” аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади 

    28.10.2024, 09:05

    Қашқадарёда суд раисини судга берган собиқ ёрдамчи иши Косонда кўриб чиқиладиган бўлди 

    28.10.2024, 11:25

    “Тўққиз ой тоза ишладим, ҳеч қандай илтимосни бажармадим”. Судьяликдан ноҳақ кетказилганини айтаётган собиқ қози 

    28.10.2024, 17:10

    Депутатлик сайловининг дастлабки натижалари, Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетиши, Қорақалпоғистонда ис газидан вафот этиш ҳолати: 28 октябрнинг энг муҳим ха...

    28.10.2024, 22:45

    “Менда бунча нафрат захираси йўқ”. Жонни Депп “ҳаётини жаҳаннамга айлантирган” собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрдни кечиргани ҳақида

    29.10.2024, 18:57

    “Ўйин қоидаларини ўзгартириш учун келдик”. Саакашвили Грузияни қандай қилиб муваффақиятга етаклай олди? 

    29.10.2024, 20:00

    Суд экспертлари эндиликда махсус навбатчи автотранспорт воситасидан фойдаланади

    30.10.2024, 13:20

    Сирдарёда шифокор марказий поликлиникадан 11 млн сўм устама пули ундириб олди

    30.10.2024, 16:20

    Ўзбекистонда 2025 йили давлат идоралари бюджетдан қанча маблағ олиши маълум қилинди

    30.10.2024, 18:22

    Жонни Дэпп кинога қайтмоқда: актёр янги фильмда Пенелопа Крус билан суратга тушади

    31.10.2024, 12:55

    Қашқадарёда судма-суд юриб, ҳуқуқини ҳимоя қилишга уринаётган тадбиркор-фермер қамоққа олингани айтилмоқда

    31.10.2024, 13:55

    Ўзбекистонда кўпхотинлиликни тарғиб қилишда жазоланганлар сони маълум қилинди

    31.10.2024, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп “Америка овози”нинг 639 нафар мухбирини ишдан бўшатди

    Дунё | 21 июн, 23:50

    ФВВ аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 23:30

    Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 21 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Мамелоди Сандаунс” — “Боруссия Дортмунд” баҳсида еттита гол урилди

    Спорт | 21 июн, 23:00

    Фарғона аэропортида танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс тўхтатилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 22:50

    Панамада фавқулодда ҳолат эълон қилди

    Дунё | 21 июн, 22:30

    Кўр-кўрона ишонманг: макияж бўйича блогерлар тарқатадиган хавфли лайфхаклар

    Аёллар саҳифаси | 21 июн, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.