• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Кўча” судини ёритаётган “Дарё” журналисти ИИБга чақирилди

    Ўзбекистонда “қонундаги ўғри — Бахти Ташкентский” мақомини олган Бахтиёр Қудратуллаев ва 36 нафар айбланувчи бўйича бошланган суд мажлисини ёритиб бораётган “Дарё” журналисти ИИБга чақирилди. “Кўча” судига раислик қилаётган судья Толибжон Обидов журналист устидан шикоят қилгани айтилмоқда. 

    Фото: “Дарё”

    Бугун, 2024 йилнинг 22 июнь куни Юнусобод туман ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ 405-сонли таянч пунктига чақирилган журналистдан тушунтириш хати олинган. 

    Журналист билан мулоқот қилган профилактика катта инспектори, подполковник Хайрулла Дўстов унга 2024 йилнинг 3 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносидаги очиқ судда янграган маълумотни сайтда ёритгани учун гумонланувчи саналаётганини билдирган. Шу сабаб ЖИБ Шайхонтоҳур туман суди раиси Толибжон Обидов томонидан тақдимнома киритилганини айтган. Аммо гумонланувчи сифатида ИИБга чақирилган журналист шикоят нусхаси билан таништирилмаган. 

    Фото: “Дарё”

    “Хўш, нима айб қилдим? Қайси ишим хато?”, деган саволни берган журналист профилактика инспекторидан “Ўша кунги судда видео олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатганингиз учун”, деган жавобни берган. Шунингдек, ИИБ ходимлари журналист олиб чиққан маълумот хорижий ОАВда чиқиб кетганини айтган. 

    “Дарё” журналисти Отабек Қўлдошев 2024 йилнинг 3 июнь куни Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов томонидан очиқ суд дейилган судда қатнашиб, судья саволларига жавоб берган Бахтиёр Қудратуллаевнинг қамоқдан чиққанидан сўнг, давлат ташкилоти вакиллари унга алоқага чиқиб, мамлакатда ёшлар, спортчилар орасида пичоқбозлик кўпайиб кетаётгани учун “кўча”ни тартибга солишни сўраганини айтганини ёзганди. Таҳририят бу гапларнинг исботи сифатида суд жараёнида тасвирга олинган видеони ҳам эълон қилганди.
     
    ИИБ ходимининг билдиришича, судья ўз шикоятида 3 июнь куни бўлиб ўтган суд мажлисида ОАВ вакилларига мурожаат қилиб, суд терговига халал берувчи маълумотларни очиқлаш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирган. 

    “Дарё” журналистининг қўшимча қилишича, ҳақиқатан ҳам ўша судда суд терговига халал берувчи маълумотларни очиқлаш мумкин эмаслиги таъкидланган. Бироқ судья суд терговига халал берувчи маълумотлар айнан нималардан иборатлигига аниқлик киритмаган. Шунингдек, судья ёрдамчилари яна бир журналист “Узнеwс.уз” мухбирини суд мажлисига ҳам олиб кириб, судья билан юзлаштирган. Судья Толибжон Обидов журналистга судда кўрсатма берган жабрланувчининг юзини кўрсатгани, гапларини оммага ошкор қилгани учун огоҳлантирган. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимнома киритилишини айтган. Судья ёрдамчилари эса барча ОАВ вакилларини залдан чиқариб, уларнинг телефонини текширмоқчилигини айтган. Жумладан, “Дарё” журналистининг ҳам. Журналист бунга асос талаб қилган. Шундан сўнг судья ёрдамчилари телефонни титиш фикридан қайтган ҳамда журналистлардан жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини ёритмасликни талаб қилган.

    Улар журналистларнинг “Судланувчиларнинг гапларини берсак бўладими”, деган саволига эса бунга қаршилик йўқлигини айтишган. Шундан сўнг “Дарё”да мазкур суд мажлисидаги судланувчиларнинг кўрсатмаларидан иборат бир нечта хабарлар эълон қилинган. Судья ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қилаётганда сайтнинг бошқа материалларига эътироз қилмаган. Сайтдаги хабарда Бахтиёр Қудратуллаевнинг исм-шарифи очиқлангани суд терговига халал берганми ёки унинг айтган гапларими деган савол туғилади.  Бироқ жавоби аниқ эмас, ҳолбуки Бахтиёр Қудратуллаевнинг исм-шарифи очиқланиши, расмининг оммага эълон қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар нафақат “Дарё”да, барча сайтларда, шунингдек, Олий суд ва ИИВ ахборот хизматлари берган хабарларда ҳам учрайди. 

    Дарвоқе, “Бахти Ташкентский” мақомини олган Бахтиёр Қудратуллаев ва 36 нафар айбланувчи бўйича бошланган суднинг 2024 йил 10 июнь куни давом этган мажлисида журналистларнинг видео ҳамда аудиомаълумотлар олишига чек қўйилди. Бу ҳақда суд раисининг ажрими ҳам чиқарилди. Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати бу ҳолатни изоҳлаб, суднинг мазкур ажрими суд мажлисида журналист ва блогерларнинг иштирокини узил-кесил тақиқламаслигини, улар жараённи бевосита кузатиши, ўзлари учун зарур қайдлар қилиб бориши ҳамда турли башорат ва тахминларга берилмаган ҳолда ахборотлар эълон қилиши мумкинлигини ёзиб чиқди. Шундай бўлса-да, аксарият журналистлар бу каби тақиқлардан сўнг мазкур суд жараёнида қатнашишдан бош торта бошлади. Айнан “Дарё” журналисти ҳам. 

    2024 йилнинг 21 июнь куни эса “Дарё” журналистини дабдурустдан ИИБ ходими излай бошлади. Ваҳоланки, бу хабар “Дарё” интернет нашрида эълон қилинган ва бу хабарнинг эгаси тўғридан тўғри сайт ҳисобланади — айнан бир нафар журналист эмас. 22 июнь куни эса журналист ИИБга чақирилиб, устидан ёзилган шикоят аризаси билан таништирилмаган ҳолда тушунтириш хати ёздириб олинди.

    Президент Шавкат Мирзиёев журналистлар ҳақида гапирар экан “Мен ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни, ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари деб биламан ва улар ҳамиша президент ҳимоясида бўлади”, дея ОАВ вакилларини эътироф этиб, журналистлар билан суҳбатлашганда куч оламан, деб турган пайтда судьяларнинг очиқ суд мажлисларида қатнашиб, жамоатчиликка муҳим бўлган суд ишларини ёритган журналистларга бундай муносабатда бўлиши қанчалик тўғри? Шуни ёддан чиқармаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам шунингдек, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонунларда ҳам ОАВ вакилларининг эркин ахборот олиши ва тарқатиши кафолатланган.

    22.06.2024, 22:07   Изоҳ (0)   18579
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда қизчага акаси совға қилган марварид ўғирланган бўлиб чиқди 

    22.06.2024, 21:30

    Ўзбекистонда мактабни тўлиқ тамомлай олмаган беш мингдан зиёд фуқаронинг ўрта таълим олиш ҳуқуқи таъминланди 

    22.06.2024, 21:15

    Сурхондарёда 17 ёшли қиз бедарак йўқолди 

    22.06.2024, 20:35

    Ўзбекистонда ўтган беш ойда қанча қурилиш ишлари бажарилгани очиқланди 

    22.06.2024, 20:20

    Ўзбекистонда рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти ташкил этилади 

    22.06.2024, 19:35

    Судьялар олий кенгаши таркибига янги судьялар сайланди

    22.06.2024, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мбаппе ва “ПСЖ” ўртасидаги можаро кескин тус олди

    Спорт | 13 май, 14:02

    Google 10 йил ичида биринчи марта логотипини янгилади

    Дунё | 13 май, 13:55

    Хонанда Шакира ва футболчи Пикенинг ўғиллари ўзларининг илк қўшиғини эълон қилишди

    Мусиқа | 13 май, 13:49

    Сурия АҚШ президентига табиий бойликларини таклиф қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 13 май, 13:29

    Жейсон Стейтем ва Роузи Ҳантингтон-Уайтли фарзандлари учун АҚШни тарк этди

    Лайфстайл | 13 май, 12:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.