• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Махсус текширувлар, шифрланган маълумотлар, аёлларга қўшимча квоталар — Судьялар олий мактабига қабул жараёнлари бўлиб ўтмоқда

    Илк бор судьялик лавозимига тайинланиш учун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсида ўқиш талаб этилади. Таҳсил муддати — 1 йил ва давлат гранти асосида амалга оширилади. Бу ҳақда Судьялар олий мактаби директорининг Ўқув-методик ишлар бўйича ўринбосари Дилшод Исроилов “Дарё” мухбирига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Дилшод Исроилов
    Фото: Судьялар олий мактаби

    Дилшод Исроиловнинг маълум қилишича, айни вақтда Судьялар олий мактабига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни давом этмоқда, жараён 5 июнь куни ўз ниҳоясига етади.

    “Кириш синовлари босқичма-босқич амалга оширилади. Ҳозирги кунда 450 нафар талабгор ҳужжат топширган, 5 июнгача бу рақам янада ортиши эҳтимоли катта. Биринчи босқичда талабгорларнинг ҳужжатларни кенг кўламли ўрганилади. Муносиб топилганлари психологик тестдан ўтадилар. Ўтган ўқув йилида махсус текширувларда 752 нафар талабгордан 612 нафари психологик тестдан ўтишга рухсат берилган. Психологик тестдан эса 50 нафар талабгор кейинги босқичга ўтмаган”, — деди Судьялар олий мактаби директори ўринбосари.

    Фото: Судьялар олий мактаби

    Унинг қўшимча қилишича, барча босқичлар шаффоф ўтиши учун талабгорлар ҳақида маълумотлар шифрланади ва қатъий тартиб асосида ўтказилади.

    “Талабгорларни овора қилмаслик мақсадида психологик тестлар вилоятларни ўзида олиниб, шифрланган ҳолда Тошкент шаҳрига олиб келиб текширилади. Бунда текширувчилар кимни топширган тестини текшираётганини билмайди. Кейинги босқичда эса инглиз тилидан Давлат тест маркази томонидан тест имтиҳон ўтказилади. Кейинги босқичда 3 та мавзуда эркин иншо ёзилади. Бунда истовчилар иншони қорақалпоқ ёки рус тилида ёзишларига рухсат берилади. Охирида босқичда махсус комиссиянинг суҳбати ўтказилади.

    Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор бериш керак, кириш имтиҳонларига олий мактаб раҳбарияти у ёқда турсин, Судьялар олий кенгаши ҳам аралашолмайди. Ҳар қандай ноқонуний ҳаракатга қонунда белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади”, — деди Дилшод Исроилов.

    Фото: Судьялар олий мактаби

    Таъкидланишича, олий мактабда ўқиш истагини билдирганлар орасида асосан суд аппарати ходимлари, яъни судья ёрдамчилари, суд архиви девонхона ходимлари 90 фоизни ташкил этган. Шунингдек, талабгорлар орасида прокуратура, адвокатлар, адлия бўлимлари, солиқ ва божхона тизимида фаолият юритганлари ҳам мавжуд.

    Эслатиб ўтамиз, низомга мувофиқ Судьялар олий мактабига 34 ёшга тўлган, камида 7 йил юридик ихтисослик бўйича ишлаган ва юридик йўналиши бўйича бакалавр дипломига эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари топшириши мумкин.

    Фото: Судьялар олий мактаби

    Жорий 2023/2024-ўқув йилги квоталар сони 120 тани ташкил қилиб, суд ихтисосликлари бўйича 4 та йўналиш бўйича тақсимланади:

    • жиноятга 30 та;
    • фуқароликка 30 та;
    • иқтисодийга 20 та;
    • маъмурийга 16 та;

    Шунингдек, қўшимча сифатида аёлларга ҳар бир йўналиш бўйича 3 тадан ҳамда Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларига 12 та қўшимча жой ажратилган.

    01.06.2023, 20:51   Изоҳ (0)   6986
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди

    01.06.2023, 20:41

    “Тоза қонлиги ва серсутлиги бўйича Ўзбекистонда тенгсиз” — Фарғонада наслли эчки боқаётган чорвадор билан суҳбат

    01.06.2023, 20:30

    Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди

    01.06.2023, 20:09

    Бухорода аёл уй ертўласида эрини пичоқлаб қўйди

    01.06.2023, 20:00

    Ўзбекистонлик эркак Сурияда жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётгани аниқланди

    01.06.2023, 19:52

    Ўзбекистонда Корея билан ҳамкорликда яримўтказгичлар инновацион кластери қурилади

    01.06.2023, 19:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.