• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Тўққиз ой тоза ишладим, ҳеч қандай илтимосни бажармадим”. Судьяликдан ноҳақ кетказилганини айтаётган собиқ қози 

    “Дарё”га собиқ судьялардан бирининг мурожаати келиб тушди. Судьялар Олий мактабини тамомлаган ва тўққиз ой фаолият юритган собиқ қози Мамаджон Йўлдошевнинг айтишича, у укасининг ҳимоясига киришгани ва бу йўлда ҳамкасбларидан бирининг қонунга хилоф ҳаракатини очишга урингани учун “йўлдан олиб ташланган”.

    Мен Мамаджон Йўлдошев Жиззах туманлараро иқтисодий судининг собиқ судьясиман. Судьялар олий кенгаши масъуллари иштирокидаги матбуот анжуманига бориб, ўзим билан боғлиқ ҳолатга жавоб олишга уриндим. Минг афсуски, ўша матбуот анжуманига мени киритишмади. 2024 йилнинг 15 май куни ваколатим тугатилган. Ўша кундан бери ҳуқуқимни ҳимоя қилиш учун кўплаб масъулларга мурожаат қиляпман. Аммо чуқур ўрганилмаган, бир-бирига ўхшаш жавоблар билан кифояланмоқдаман, дейди сўзини бошлаган собиқ қози. 
    Мамаджон Йўлдошев.
    Фото: “Дарё”

    Мамаджон Йўлдошевнинг маълум қилишича, у оилада тўнғич фарзанд бўлгани, онаси ёлғиз экани ва шу сабабдан ҳам судда укасининг ҳимоясига киришгани учун судьялардан бирининг жиноят ишидаги иштирокини фош қилган. Бу эса унга қимматга тушган. 

    Укам пул олди-бердиси билан боғлиқ жиноятда айбланаётганди. Вазиятни билганимдан сўнг, бу ерда укамга нисбатан ноҳақлик бўлаётганини, шунингдек, Наманган вилоятида айнан шу ишда укамга адвокат бўлишга уринганларга нисбатан босим бошланганини билиб қолдим. Шунда Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлар билан шартнома қилиб, Наманган вилоятидаги судда укамни ҳимоя қилишга киришдим. Шу сабаб йўлга отландим ва ўзим фаолият юритувчи вилоят суди раисининг ўринбосаридан телефон орқали рухсат олиб, бошқа вилоятга кетдим. Сал аввалги йиғилишларда гарчи судьяларнинг бошқа вилоятга чиқиши учун вилоят суди раисидан ёзма тарзда рухсат олиши кераклиги тўғрисидаги талаб оғзаки, жоиз бўлганда, имконсиз пайтларда телефон орқали рухсат олишимиз ҳам мумкинлиги айтилгани учун шу усулда рухсат олдим. Укамнинг ҳимояси учун шошилаётганим шунга мажбур қилди. Хуллас, Чортоқ туманидаги судда адвокат билан бирга укамни ҳимоя қилдик ва унга нисбатан бўлаётган адолатсизликни қонуний исботлаб бердик.
    Бу ишларни битириш давомида вилоятда фаолият юритувчи судьялардан бирининг ҳам бу ишда алоқаси борлиги, тергов ҳаракатларига аралашгани билан боғлиқ ҳолатларга гувоҳ бўлдим ва ҳужжатлар орқали буни исботладим. Шу сабаб ўша ҳамкасбимга қўнғироқ қилиб, тергов ишларига аралашгани етарли эканини, бундан кейинги ишларга аралашмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирдим. Ҳамкасбим бу ҳақда юқори турувчи ташкилотимизга билдирги беришини айтди. Шунда ўзининг номидан пора олинаётганини эшитган вақтида ҳам айнан шундай иш тутиши лозим бўлганини, бироқ у қонуний билдирги ёзмаганини эслатдим. Ва судьялик ваколатидан четга чиққанини айтдим. Хуллас, бу эслатма ва ҳамкасбимнинг иддаоси юқори ташкилотимизга етиб борди ва мени йўлдан олиб ташлашга сабаб бўлган омиллардан бири бўлди, дейди суҳбатдош. 
    Фото: “Дарё”

    Собиқ қозининг тушунтириш беришича, укаси билан боғлиқ жиноят ишида Наманган вилоятининг Чортоқ туманида фаолият юритувчи судья номидан пора олинаётгани ва бу ҳақда у судьяга унга аввалдан таниш бўлган инсон орқали маълумот борган.

    Бундай пайтда судья илгари бирга ишлаган танишларига қўнғироқ қилиб, “тадбир қилиб беринг, менинг номимдан пора олинаётган экан”, дейиши керакмасди. Қонуний билдирги ёзиши лозим эди. Чортоқ туманида фаолият юритувчи судья бундай қилмади. У аввал бирга ишлаган таниши, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосарига қўнғироқ қилиб, унинг номидан пора олинаётганини, шунга қарши тадбир қилиб беришини ва мурожаатчини юборишини айтган. Бу аслида хато. Мен шуни очишга уриндим. Қолаверса бу ишда яна бир аёл бўлган. У эса нафақат судья, вилоятдаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот вакиллари томонидан яширилмоқда. Энг қизиғи, шахси очиқланмаётган ва барча ишда сувдан қуруқ олиб чиқилаётган аёл мен билан қарама-қаршиликка борган ва шу ишда кўриниш берган судьянинг таниши бўлган. Бу судья аввалроқ шу аёл билан боғлиқ ишни кўриб чиққан ва уни даъвогар сифатида қўллаб-қувватлаган. Ҳатто яқин муносабатда бўлган, дейди мурожаатчи судья. 

    Собиқ қозининг қўшимча қилишича, Чортоқ туманидаги ҳамкасбининг кирдикорларини фош этишга уриниши укаси билан боғлиқ суд ишини кўриб чиққан судьянинг ҳам унга қарши билдирги беришига сабаб бўлган. 

    Фото: “Дарё”
    Укам билан боғлиқ суд ишини кўриб чиққан судья менинг устимдан билдирги ёзиб, судда судья эканимни яширганимни, судьялар Одоб-ахлоқ кодексига риоя қилмаганимни айтган. Ҳолбуки, у судда менга ким бўлиб ишлайсиз, деган саволни бермай, ўз ишига эътиборсизлик қилган. Энг қизиғи, биз оилавий, онамнинг номидан судга аввалроқ киритган аризамизда айнан менинг судья бўлиб ишлашимни ёзганмиз. Бу аризани судья ўқиб чиқмаган бўлиши мумкин эмас, боиси бу иш ҳужжатларида тикилган бўлган. Шу гапимни исботлаш учун ўша кунги суд жараёни видеотасвирга тушганини, ўша тасвирларни кўриш кифоя эканини айтиб, такрор-такрор мурожаат қиляпман. Лекин мени эшитиши керак бўлган масъуллар қулоғим кар, қўзим кўр деган мазмунда иш юритмоқда, дейди судья. 

    Батафсил воқеани “Дарё”нинг YouTube каналидаги видео орқали кўришингиз мумкин бўлади.

    28.10.2024, 17:10   Изоҳ (0)   23055
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #суд#судья#иш#Жиззах#қози

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандлик «Аҳмадбой»нинг найранглари фош бўлди

    27.05.2018, 12:06

    Айдар-Арнасойдан бошланиб катта қозихоналардан ахтарилаётган ҳақиқат

    24.06.2019, 17:02

    “Дарё” дайжести: 9 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    09.04.2024, 22:15

    Жастин Тимберлейк маст ҳолда машина ҳайдагани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди

    05.08.2024, 14:05

    Жиззахда маҳбуснинг жазосини енгиллаштириб бериши эвазига 10 минг доллар пора сўраган Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи қамалди 

    07.08.2024, 21:20

    Ботир Қодиров ва Жўраевлар ишини кўрган судья бўйича турли таъна билдираётганларга чора кўрилади

    17.09.2024, 17:54

    “Биз ҳуқуқий баҳо беролмаймиз” — Судьялар олий кенгаши вакили собиқ вазир очиқ судини ёпиқ тарзда ўтказишга қарор қилган судья ҳақида 

    20.09.2024, 11:19

    “Дарё” дайжести: 3 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    03.10.2024, 22:41

    Сергелидаги портлаш айбдорлари 5 йилга қамалди

    11.10.2024, 22:11

    Тошкент вилоятида судья мантиясиз, баённома юритмасдан иш кўргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган

    12.10.2024, 15:19

    Тошкент вилоятида мантиясиз, баённома юритмай суд ишини кўргани учун судья огоҳлантирилди 

    18.10.2024, 13:30

    Қашқадарёда судья ёрдамчиси суд раисини судга берди

    18.10.2024, 14:40

    18 октябрнинг энг муҳим хабарлари: Сурхондарёда газ қувурига урилган автомашина, қурилиши тўхтатилган Самарқанддаги талабалар ётоқхонаси, Қашқадарёда суд раисини с...

    18.10.2024, 22:40

    Қашқадарёда бир қарздорлик учун иккита ижро варақа чиқарилди

    19.10.2024, 22:00

    Фарғонада судья блогерни очиқ суддан ҳайдаб чиқаргани айтилмоқда

    22.10.2024, 14:17

    22 октябрнинг энг муҳим хабарлари: Самарқанддаги уйлардан бирида содир бўлган портлаш, Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида икки кишининг ҳалок бўлиши, сифатсиз бензин сотила...

    22.10.2024, 22:40

    Тошкентдаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилган россияликлар жасади юртига юборилди 

    23.10.2024, 12:10

    Фарғонада блогерни суд залидан чиқариб юборган судьяга нисбатан хизмат текшируви тайинланди

    23.10.2024, 18:54

    МИБ Сардор Кариевнинг уч нафар фарзанди ва аёли яшаб турган уйни ҳам хатлади. Кариева бундан норози бўлиб судга шикоят қилди  

    23.10.2024, 22:54

    Ошган доллар курси, савол остидаги YouTube, Сенатдаги “давлат сирлари” ва уйидан айрилган “Док-1 Макс” айбдори. 23 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    24.10.2024, 00:58

    Навоийда ногиронлиги бор шахсга қамоқ жазоси берилгани юзасидан хизмат текшируви тайинланди

    24.10.2024, 10:15

    “Чин севги ҳаммага ҳам насиб қилмас экан”. Хонанда Шакира Пике билан ажрашгандан кейинги ҳаёти ҳақида  

    24.10.2024, 23:15

    Арманистон Озарбайжонни тинчлик шартномасини имзолашга чақирди

    24.10.2024, 19:59

    Ўзбекистон фуқаросига Россияга кириш 20 йилга тақиқланди 

    25.10.2024, 12:30

    Хитойда 17 нафар болани ўғирлаган аёл ўлимга ҳукм қилинди

    25.10.2024, 19:00

    “Толибон” аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади 

    28.10.2024, 09:05

    Қашқадарёда суд раисини судга берган собиқ ёрдамчи иши Косонда кўриб чиқиладиган бўлди 

    28.10.2024, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40

    Ҳиндистонда полиция каптарни қўлга олди

    Дунё | 22 август, 19:30

    БМТ бош котиби Ғазодаги очликни сунъий офат деб атади

    Дунё | 22 август, 19:20

    Бош вазирга қўнғироқ қилиш имконияти ва Турдимовнинг устозлиги: Сурхондарё ҳокими билан эксклюзив суҳбат

    Ўзбекистон | 22 август, 19:08

    Ўзбек йўлсозлари тарихда илк марта объектни 48 соатда қуриб фойдаланишга топширди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:55

    Уй бекасидан муваффақиятли тадбиркоргача: ажойиб ғоялари ортидан бойиб кетган аёллар ҳикояси

    Лайфстайл | 22 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.