АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси “Милтон” тўфони сабаб ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқиб, эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу тўфон сабаб АҚШнинг Флорида штати 51 шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ватандошлардан эҳтиёт чораларини кўришни сўради. Шошилинч ёрдам керак бўлса, элчихонанинг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишин мумкин:
- +1-202-251-8298;
- +1-202-300-9526.
Шунингдек, тўфон натижасида жабрланганлар аниқланган тақдирда, АҚШнинг Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлигининг қуйидаги ишонч рақамларига мурожаат қилиш сўралди:
- 911 — шошилинч тиббий ёрдам;
- (800) 621-3362/ (800) 462-7585/ (800) 985-5990 — Фавқулодда вазиятларни бошқариш Федерал агентлиги;
- 202-646-2500 — умумий масалалар бўйича;
- +1-800-342-3557 — Флорида штати кўмак линияси:
- +1-800-729-3413 — Флорида штати Эвакуация қилишга кўмаклашиш хизмати.
АҚШ президенти Жо Байден ҳам тўфон вайронкор бўлишидан огоҳлантириб, аҳолини эвакуация буйруқларига қулоқ солишга чақирганди. Флорида ҳукумати ушбу тўфон яқинлашаётгани сабабли штатнинг 5,5 миллиондан ортиқ аҳолисини уйларини тарк этишга ва эвакуация қилишга чақирди.
Экспертлар “Милтон” ҳали ҳам вайронкор ва ҳалокатли эканини айтмоқда.
Изоҳ (0)