Минг йиллар давомида машҳур Ипак йўли Шарқ ва Ғарб дунёсининг буюк қадимий цивилизациялари ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилган. Бугунги кунда янги Ипак йўли – Ўрта коридор автомобиллар, темир йўллар ва денгиз транспортини ўзида бирлаштирган мултимодал йўналиш бўлиб, давлатларни боғлаш воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Май ойининг охирида Каспий денгизи сиёсат маркази томонидан Вашингтонда ўтказилган юқори даражадаги форумнинг сарлавҳаси ва асосий мавзу Ўрта коридорни қандай қилиб кенгайтириш” бўлган. Саккизинчи Транскаспий форумида давлат идоралари, дипломатик миссиялар, халқаро ташкилот ва бизнес вакилларининг нуфузли маърузачиларини Ўрта коридор тақдим этувчи имкониятлардан фойдаланиш ва ундаги тўсиқларни минималлаштириш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашиш учун тўпланди.
Ўрта коридорни тўлиқ англаб етиш учун унинг келажаги, тарихига назар солиш лозим. Ушбу Транскаспий халқаро транспорт йўналиши шарқни ғарб билан Қозоғистон ва Каспий денгизи орқали боғлайди. У юкларни қитъалар бўйлаб ташишга мўлжалланган: товарлар Озарбайжоннинг Боку порти орқали Кавказга ва Грузияга қадар ташилади. Грузиядан Европага етиб бориш учун иккита муқобил йўлдан фойдаланиш мумкин: Туркия орқали қуруқликдаги йўл ёки Қора денгиз орқали денгиз йўли.
Марказий Осиё, Каспий денгизи минтақаси ва Хитойни Европа билан боғлаш воситаси сифатида Ўрта коридорнинг дастлабки ғояси 2000 йилларнинг бошида “туғилган”. Бироқ маршрут тўлиқ ишга тушгунга қадар йиллар ўтди. 2014 йилда Транс-Қозоғистон темир йўлининг ишга туширилиши жараён бошланиши учун катта қадам бўлди. 2017 йилда Боку-Тбилиси-Карс темир йўлининг ишга туширилиши тизимга яна бир муҳим қисм бўлиб қўшилди. Ўрта коридорнинг расмий фаолияти 2020 йил Туркиядан Хитойга биринчи поезд етиб келганида бошланди.
2020 йилдан бери Ўрта коридоридан фойдаланиш Транскаспий йўналишда юк ташиш ҳажмини сезиларли даражада оширди. Бунга Россия–Украина ўртасидаги уруш ва бунинг натижасида Россияга қарши санкциялар сабаб бўлди. Россия билан алоқада бўлмаслик истаги баъзи корхоналарни транспорт устуворликларини қайта кўриб чиқиш эҳтиёжини уйғотди ва уларни Россиядан ташқари бошқа бир маршрутни танлашга ундади.
“Ўрта йўлак (ташиш вақтини) 15 кунга қисқартириш орқали Россия ва Беларусь иштирокидаги стандарт йўналишларга муносиб альтернатива бўлиш имкониятига эга”, — дейди Каспий сиёсат маркази президенти Эфган Нифти. У Каспийнинг ўсиб бораётган геосиёсий аҳамиятини таъкидлаган.
4250 километрдан ортиқ темир йўл ва 500 километр денгиз йўлига эга Ўрта коридор бизнес учун қулай, чегарасиз муҳит туфайли Осиё ва Европа ўртасидаги энг барқарор алоқалардан биридир. Бу уни Хитойдан Қозоғистон, Россия ва Беларусь орқали ўтадиган нисбатан узунроқ Шимолий коридордан ажратиб туради.
Форумда асосий маърузачи сифатида қатнашган Глобал бозорлар бўйича Савдо котиби ёрдамчиси Арун Венкатараман Каспий минтақасининг стратегик ва иқтисодий аҳамиятини ҳамда Ўрта коридорнинг савдо-иқтисодий ривожланиш йўлидаги улкан имкониятларини таъкидлади. У сўнгги икки йил ичида АҚШнинг Каспий минтақадаги мамлакатлар билан савдоси 40 миллиард долларга етгани, минтақадаги АҚШ экспорти ва импорти деярли 50/50, яъни 20 миллиард доллардан бўлинганини айтди.
Венкатараман Ўрта коридор атрофидаги синергетик таъсирни фақат жисмоний инфратузилмагагина (масалан, портлар, темир йўллар, юк терминаллари) боғламасликка чақирди. Унинг фикрича, Ўрта коридорнинг кенгайиши алоқа ёки рақамли инфратузилмаларни, шунингдек, хавфсизлик ва ҳимоя тизимларини ўз ичига олиши керак. Бу молиявий хизматларни бўлишиш, коммунал хизматлар кўрсатишни назорат қилиш, ғарб ҳамда Каспий мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам берадиган бошқа воситалар учун товарлар, одамлар ва технологияларни самарали ҳаракатлантиришда зарур бўлган IT тизимларини таъминлашни англатади.
Венкатараман, шунингдек, Ўрта коридорининг ривожланиши билан юзага келган сиёсий муаммоларни ўрганиб чиқди. Буларга иқлим ўзгариши ва барқарор бизнес муҳитига бўлган эҳтиёж киради. АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчи ўринбосари Жон Марк Поммершейм ҳам Венкатараманнинг сўзларини такрорлаб, қулай ишбилармонлик муҳитига эга бўлиш муҳимлигини таъкидлаган ҳолда, Ўрта коридорда хусусий секторнинг ролини муҳокама қилди. У Украинадаги урушдан сўнг Марказий Осиё бўйлаб иқтисодий ўсишни жадаллаштириш учун 2022 йил сентябрь ойида бошланган Марказий Осиёда иқтисодий барқарорлик ташаббуси – ERICEНнинг аҳамиятига тўхталди.
АҚШ савдо йўлларини диверсификация қилиш, минтақага сармояларни кенгайтириш, таълим ва билим орқали одамларга сармоя киритиш билан Марказий Осиёда бандлик имкониятларини ошириш учун 45 миллион доллар ажратди. Бундан ташқари, 2021 йилдан буён АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё савдо дастури доирасида 24 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди.
Ушбу сармоя божхона қонунчилигини уйғунлаштириш, давлат-хусусий мулоқотни кенгайтириш ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқани ривожлантиришга қаратилган.
Озарбайжон элчиси Хазар Иброҳимнинг таъкидлашича, Ўрта коридор салоҳиятини максимал даражада ошириш учун унда иштирок этувчи давлатлар хатарларни, харажатларни (бизнес билан шуғулланувчи компаниялар учун), тўсиқлар ва эҳтимолий муаммоларни минималлаштириш керак. У Ўрта коридор йўлида жойлашган давлатлар бунга қандай эришиши керак деган саволни кўтарди ва оддий, аммо теран жавоб берди: давлатлар бир-бири билан кўп томонлама ҳамкорлик қилиши лозим.
Мисол учун, мамлакатлар Туркий давлатлар ташкилоти каби гуруҳлар орқали боғланиши мумкин, бу давлатлар ўртасида божхона қоидаларини тартибга солишда ёрдам беради. У Туркия, Озарбайжон ва Грузия ҳамкорлигига мисол қилиб, уч томонлама ҳамкорликнинг ролини ҳам таъкидлади. Шунингдек, минтақа давлатлари ўртасидаги икки томонлама муносабатлар тўсиқларни минималлаштиришнинг яна бир йўли бўлиши мумкинлигини айтди.
Иброҳим мамлакатларга Хитойдан Европага товарларни ташишда потенциал энг қисқа йўл сифатида Ўрта коридорга теранроқ қараш кераклигини билдирди.
“Коридорни нафақат товар айирбошлаш воситаси, балки технология, маданият алмашиш, одамлар ўртасида алоқалар ўрнатиш йўли сифатида қабул қилиш лозим. Асл қадимий Ипак йўли турли маданиятлар, шаҳарлар ва одамларни боғлаб, товарлар, ғоялар, илм-у билимлар, тиллар ва динларни алмашиш имконини берган”.
Иброҳимнинг фикрича, Ўрта коридор бугунги кунда ҳам худди шундай вазифани бажариши мумкин. Элчи Каспий-Европа яшил энергия йўлагини яратиш Ўрта коридор салоҳиятини максимал даражада ошириш ва электр энергиясини Европага етказишда ажойиб усул бўлиши мумкинлигини билдирди.
Коридор салоҳиятини ошириш минтақадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг яна бир йўлидир. Масалан, Тбилисидан Истанбулга Карс ва Анқара орқали катта транспорт имкониятларини очадиган Боку—Тбилиси—Карс темир йўлини ётқизишдан сезиларли фойда кўриши мумкин, жорий модернизация унинг имкониятларини йилига 5 баробарга ошириши мумкин.
Ўрта коридор бўйича ўзига хос нуқтайи назарини ва бу йўналишнинг бой имкониятларидан унумли фойдаланиш ҳақида Қирғизистон элчиси Бакит Аманбаев гапирди. У Марказий Осиёнинг минерал ресурсларга бойлиги туфайли жаҳон иқтисодий ривожланишидаги аҳамиятини таъкидлади. Шунингдек, у Хитой бозорлари билан янада кенгроқ боғланиш ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган Марказий Осиё мамлакатлари учун очиқ денгиз алоқаларини таъминлашга умид берувчи Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон—Покистон йирик темир йўл лойиҳасининг муҳимлигини айтди. Аманбаев буни Қирғизистон учун “аср лойиҳаси” деб атади.
Ўзбекистон элчиси Фурқат Сиддиқов форум иштирокчиларига Ўзбекистон олтин захираларини қайта ишлаш бўйича дунёда тўртинчи, олтин қазиб олиш бўйича еттинчи, табиий газ қазиб олиш бўйича саккизинчи, мис захиралари бўйича ўнинчи, уран захиралари бўйича еттинчи ўринда эканини таъкидлади.
Сиддиқовнинг сўзларига кўра, 2023 йилда ялпи ички маҳсулоти 100 миллиард доллардан ошган ва ташқи савдо айланмаси 70 миллиард доллардан ортиқ бўлган Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги асосий ўйинчилардан бири бўлиб, Европага олти минг турдаги товарларни экспорт қилишга тайёр.
У Ўзбекистоннинг молиявий ва савдо аҳамиятини таъкидлаш билан бирга, қонунчиликка ўзгартириш киритишни, жумладан, Жексон-Веник тузилмасини бекор қилиш зарурлигини билдирди. Ярим аср давомида амалда бўлган ушбу тузилма АҚШ ва яҳудийларнинг эмиграциясини чекловчи, бошқа инсон ҳуқуқларини бузувчи “номолиявий” иқтисодиётлар ўртасидаги савдо алоқаларини чеклайди. Сиддиқов уни ўтмиш мероси деб атади, АҚШ ҳукумати ва Марказий Осиё давлатлари уни бекор қилиш йўлида ҳаракат қилиши ниҳоятда муҳимлигини таъкидлади.
Форумда Қозоғистондан мамлакат миссияси раҳбари ўринбосари Рауан Тлеулин иштирок этди. У Ўзбекистон мисолида бўлгани каби, юк ўтказиш қобилиятини ошириш орқали Ўрта йўлак Қозоғистонга ўзининг транспорт имкониятларини диверсификация қилишда сезиларли даражада ёрдам беришини айтди. Бу борада бир қатор муҳим қадамлар қўйилди, “Ўрта коридор” орқали ташилаётган юклар ҳажми икки баравар кўпайди. Қозоғистон ҳам Озарбайжон орқали нефть ташиш ҳажмини ошириш бўйича шартномалар имзолади. Ушбу шартномалар (Казмунайгас миллий нефть компаниялари ва SOCАР ўртасида) Актау—Боку—Тбилиси—Жайҳан қувури орқали нефть ташиш ҳажмини йилига 2-2,2 миллион тоннага оширишга қаратилган.
Қозоғистоннинг навбатдаги мақсади, инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш, сармояни кўпайтириш ва сармоявий муҳитни яхшилашдир. Қозоғистон Озарбайжон, Грузия ва Туркия билан биргаликда “бир вақтнинг ўзида тўсиқларни бартараф этиш, 2025 йилга бориб Ўрта коридорнинг ўтказиш қобилиятини йилига 10 миллион тоннагача ошириш” бўйича йўл харитасини қабул қилди.
Қозоғистоннинг Ўрта коридордаги иштирокини потенциал равишда кучайтириши мумкин бўлган яна бир қадам нефтни Европа бозорларига ташишда Каспий флотини ривожлантириш учун Абу-Даби порти билан қўшма корхона ташкил этишдир. Тлеулин, шунингдек, Еврокомиссия томонидан Марказий Осиёда транспорт барқарор ривожланиши учун 10 миллиард евро ажратиш мажбуриятини таъкидлади. Сиёсатчи Қозоғистон АҚШ ҳамкорларидан Глобал инфратузилма ва инвестициялар бўйича ҳамкорлик (ПГИ) дастури ва Минерал хавфсизлик бўйича ҳамкорлик орқали худди шундай “жавоб” кутаётганини айтди.
Индивидуал маърузачилар билан бир қаторда форумда доктор Марша МcГров Оливе ҳам сўзга чиқди. У Ўрта коридор билан боғлиқ инвестицияларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ долзарб масалаларда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари фаолияти ҳақида тушунчалар билан ўртоқлашди.
“Биз бир давлат ёки бир лойиҳа ҳақида гапирмаймиз, камида саккиз, агар Болгария ва Руминияни Жаҳон банки каби ҳисобга олсак, гап 10 та давлат ҳақида кетмоқда. Бу фақат битта лойиҳа эмас, балки қаттиқ ва юмшоқ инфратузилмадаги бир нечта лойиҳаларни ўз ичига олади — бу автомобиль, темир йўл, денгиз ва жамоавий ҳаракатнинг улкан ижросидир, чунки лойиҳалар ва вазифаларнинг устуворлигини аниқлаш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш жуда қийин”.
Илгари Эстония иқтисодиёт вазири бўлиб ишлаган ва Европа Комиссиясида фаолиятини давом эттиришдан олдин Эстониянинг Европа Иттифоқига қўшилишида муҳим рол ўйнаган Ҳенрик Хололей Ўрта коридор бўйича Европа Иттифоқи нуқтаи назари билан ўртоқлашди. У форум иштирокчиларига сўнгги йилларда Европа ва Марказий Осиё давлатлари бир неча марта юқори даражадаги ташрифлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаганини эслатди. Шунингдек, йил охирида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича илк саммити бўлиб ўтишини эълон қилди.
Хололейнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари ҳозирда амалга ошираётган кўплаб иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар минтақани жадал ривожлантириши мумкин.
“Европа Иттифоқининг (ЕИ) Марказий Осиёдаги манфаатлари қуйидагилардан иборат: савдо, яшил иқтисодга ўтиш ва Транскаспий коридори доирасида транспорт алоқаси. ЕИ Марказий Осиёдаги энг йирик сармоядор бўлиб, минтақада тўпланган инвестицияларнинг 40 фоиздан ортиғи унинг ҳиссасига тўғри келади”.
Амалдор ўз нутқида Еврокомиссия Ўрта коридор ўрнига Транс-Каспий йўли иборасини ишлатишни афзал кўришини, чунки Комиссия таркибига Марказий Осиёнинг барча бешта давлати, шунингдек, Кавказ ва Туркия давлатлари киритилганини таъкидлади.
USAIDнинг Европа ва Евросиё бюроси элчиси Эрин Макки коридорни ривожлантиришда хусусий секторнинг муҳим ролига тўхталиб ўтди. У коридор ҳақида иккита ўйлантирувчи савол берди:
У коррупция, номувофиқ қоидалар ва сиёсатлар, ҳаммага эмас, балки айримларга қаратилган ўзбошимчалик қоидаларига асосланадими? ёки шаффофлик, қонун устуворлиги нафақат товар ва хизматларнинг эркин айланишига балки одамларга ҳам қаратилган бўладими?
Унинг таъкидлашича, USAID Жанубий Кавказ минтақасида Ўрта коридорини ривожлантиришни тезлаштирадиган деярли 24,5 миллион долларлик энг муҳим ташаббусни бошлаган. Ушбу дастур ёрдамида 200 миллион доллар сармоя очилади, транспорт самарадорлиги 30 фоизга ўсади, транзит вақти 20 фоизга қисқаради.
Элчи, шунингдек, USAIDнинг Осиё бюроси Марказий Осиёнинг “савдо фаолияти”га 24 миллион доллар сармоя киритганини ҳам айтди. 2021 йилда дастур божхона ва чегара тартибларини уйғунлаштиришга, давлат-хусусий мулоқотни ривожлантиришга ёрдам берди, Каспий денгизидаги Курик портидаги такомиллаштирилган терминал операцион тизими каби Ўрта коридор ривожини қўллаб-қувватлади.
Ҳамда Кавказда USAID Арманистонни Ўрта коридор орқали ўтадиган мавжуд савдо йўлларига интеграциялашаётганини таъкидлади. Бундай ижобий ўзгаришларга қарамай, умумий муваффақият давлат сектори, хусусий сектор ва халқаро молия институтлари каби кўплаб органларга боғлиқ бўлади. Бу йўналишдаги қадамлардан бири жорий йилнинг май ойида USAID ва ЕТТБ ўртасида имзоланган шартнома бўлиши мумкин, бу эса баъзи нуқталарни боғлаши ва самарали Ўрта йўлакни яратишга ёрдам бериши мумкин.
Элчи “донорларни мувофиқлаштириш”дан “донор вазифаларини бажариш”га ўтиш зарурлигини таъкидлади ва “реал вақт ҳамда тезлаштирилган суръатда янада аниқ, мазмунли ва мақсадли ҳамкорликка” чақирди.
Форумда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё инфратузилмалари бўйича етакчи мутахассиси ва дастур раҳбари Винни Ванг ҳам сўзга чиқди. У коридор ҳақида учта асосий фикри билан ўртоқлашди.
- Биринчидан, коридор кўп ўлчовли. Ушбу хусусият туфайли унинг ривожланиши фақат савдо билан бўлиқ эмас ва биринчи навбатда институционал ўсишни талаб қилади.
- Иккинчидан, коридорнинг белгиловчи хусусиятларидан мултимодаллик (темир йўл, ҳаво, автомобиль ва денгиз транспортидан фойдаланиш) аслида самарасиз ҳисобланади. Вангнинг сўзларига кўра, бу “тўсиқ” имкониятга айланиши мумкин. Ванг томонидан таъкидланган якуний нуқта шундан иборатки, натижалар муайян қийинчиликларни бартараф этишда ишлаб чиқилгандагина кўринади. У, шунингдек, коридорни ривожлантиришда хусусий капитални жалб қилиш катта рол ўйнашини ҳам таъкидлади.
АҚШ Савдо вазирлигининг катта маслаҳатчиси Тамар Саттервайт “қаттиқ инфратузилма” ҳамда “IT муаммолари”га эътибор қаратди. У 2023 йилдан бери Савдо департаменти C5 мамлакатлари, шунингдек, Грузия ва Озарбайжонни қамраб олган учта минтақавий тадбирни ўтказганини айтди. Ўтган йилдан бошлаб Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CЛДП) қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқди ва IT муаммолари бўйича мувофиқлаштириш платформасини ишга туширди. Амалдор ҳамма “Ўрта коридорини олға силжитишга ҳаракат қилса-да, донор ташкилотлар, минтақа давлатлари ва маълум вазирликлар ўртасида маълумот алмашиш йўқлигини айтди.
BP Америка вице-президенти Роберт Шернинг изоҳ беришича, Ўрта коридори кўп жиҳатдан бизнес юритишда бошқа йўллардан фарқ қилмайди. У Нефть ва газ сектори нуқтаи назаридан бизнес юритиш Каспий минтақасида ишлашни осонлаштиришини тан олиб (ва бизнесни давом эттириш BP учун фойдали бўлади), Ўрта коридорда бизнес юритишда ҳали ҳам тўсиқлар мавжудлигини таъкидлади. Бу тўсиқлардан бири минтақадаги интеграциянинг ривожланмаганлигидир. Яна бир муаммо — тартибга солувчи ислоҳотларнинг заифлиги. Роберт Шер BP минтақада эришган олдинги муваффақиятларга қарамай, инсон капиталини яхшилаш зарурлигини айтди. Бундан ташқари, инвестициялар учун очиқлик, қоидалар бўйича аниқлик ва изчиллик, шартномаларни сақлаш, умумий тинчлик ва барқарорлик муҳимлигига тўхталди.
Минтақада фаолият юритаётган компаниялар кескинликларга мослашиб, ишлашни давом эттириш йўлларини аниқлаши мумкин бўлса-да, янги компаниялар сармоя киритишда ўзларини хавфсиз ҳис қилиши учун минтақа ва унга аъзо мамлакатлар тинчлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Каспий минтақасида ўн йиллик тажрибага эга ҳуқуқшунос Лаура Бранк минтақадаги ҳуқуқий муаммоларга тўхталди. У сезиларли ўзгаришларга қарамай, қонунларнинг шаффоф эмаслиги инвесторлар учун қийинчилик туғдираётганини айтди. У доимий равишда ўзгариб турадиган баъзи солиқ қонунларини алоҳида таъкидлади.
Бракнинг сўзларига кўра, бюрократик кечикишлар “инвесторлар учун ҳақиқатан ҳам муаммоли ва ноқулайлик туғдирувчи” яна бир тўсиқдир. У, шунингдек, инфратузилманинг ёмонлигини айтди — айрим товарларни ишлаб чиқарувчи инвесторлар минтақа давлатларидан экспорт қила олмайди.
Боку халқаро денгиз савдо портининг бош эксплуатацион директори Евгений Seaҳ Ўрта коридорда бизнес юритиш учун “тарихий ришталар билан боғланган” Марказий Осиё ва Озарбайжон истиқболларини ҳисобга олиш кераклигини таъкидлади. У Озарбайжон президентининг Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон “стратегик аҳамияти ортиб бораётган ягона тарихий, маданий ва геосиёсий маконни ифодалайди” деган сўзларидан иқтибос келтирди.
Унинг таъкидлашича, Украинадаги уруш бу мамлакатларни энергия ресурслари, кимёвий моддалар ва металларни ташишнинг бошқа йўлларини излашга ундаган. Бу маҳсулотлар аввалдан Россия ва Украина томонидан етказиб берилган. Эндиликда эса дон билан ҳам таъминлай оладиган Марказий Исиёдан келтирилади. Маҳсулот таъминоти озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиш имкониятига эга.
Seaҳ келажак учун “яшил терминал” ҳам кераклигини билдирди. У “буларнинг бари Озарбайжоннинг диверсификация стратегияси туфайли юзага келган”ини таъкидлади.
“Порт эркин иқтисодий зона ташкил этишда катта омил бўлди. Буни ҳисобга олган ҳолда, биз Ўрта коридорига бошқа нуқтаи назардан қарашимиз керак”, — деди Seaҳ.
У бу Ўрта коридор бўйлаб жойлашган барча мамлакатлар учун манфаатли бўлиши кераклигини айтди. Шунингдек, шимолий коридорнинг муваффақияти асосан Евросиё иқтисодий иттифоқининг мавжудлиги билан боғлиқ эканини билдирди. Seaҳ бу институт барча чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳамкорлик қилиш, келишувларга эришиш, уни расмийлаштириш, кузатиб боришда муҳимлигини айтиб, “аммо Марказий Осиёда бундай муассаса йўқ” эканинби билдирди.
Шунингдек, у Марказий Осиё мамлакатлари учун Боку порти таклиф эта оладиган мустақил қувурлар орқали нефть экспорт қилиш имкониятларини ошириш ҳақида гапирди. Бундан ташқари, у ҳозирда уранни бойитишда етарли қувватга эга бўлмаган Қозоғистоннинг уран экспорти мавзусига тўхталди.
Арманистон миссияси раҳбари Артур Грегорян Озарбайжон билан тинчлик ўрнатиш ташаббусини таъкидлади. У икки давлат вакилларининг иштироки муҳимлигини айтди.
Каспий минтақаси транспорт марказига айланиши, унинг муваффақияти учун тинчлик, барқарорлик муҳим аҳамиятга эга. Агар Ўрта коридори ҳақиқатан ҳам “Янги ипак йўли”га айланса, унда қийинчиликларни енгиб ўтиш ва мавжуд имкониятлардан фойдаланиш учун янги қоидалар, ёндашувлар ва янгича фикрлаш керак бўлади.
Яқинда бўлиб ўтган Каспий форуми ушбу муҳим савдо йўли имкониятларини максимал даражада оширишда энг етакчи мутахассислар, ҳукумат раҳбарлари ва ишбилармонларни бир жойга тўплади.
Муаллиф: Ассел Нуссупова
Изоҳ (0)