2024 йилнинг январь август ойларида, Ўзбекистон Республикасида жами 109,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар қилди.
Бу кўрсаткич 2023- йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,2 фоизга ошган.
2024 йилнинг январь август ойларида ҳудудлар кесимида хусусан, Тошкент шаҳри (28 000,2 млрд сўм), Тошкент вилояти (10 746,6 млрд сўм) ва Бухоро вилоятида (7 481,7 млрд сўм) қурилиш ишларининг юқори ҳажми қайд этилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда йирик қурилиш ташкилотлари улуши 27,6 фоизга етгани хабар берилганди.
2024 йилнинг январь июль ойларида Ўзбекистонда йирик корхона ва ташкилотлар томонидан 26 трлн сўм қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг январь июль ойларига нисбатан 28,7 фоизга ўсган.
Йирик корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг барча турдаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 27,6 фоизни ташкил этган.
Изоҳ (0)