• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мўжизами ёки ноқонуний қурилишларни тақиқлаш натижаси? Туркиянинг Эрзин шаҳри зилзиладан қурбон ва вайронагарчиликларсиз чиқди

    Нурдаги ва Эрзин шаҳарлари Туркиянинг жануби-шарқида бир-биридан 80 километр узоқликда жойлашган. Уларнинг иккаласи ҳам 6 февраль куни Туркия ва Сурияда юз берган (Туркия учун 1939 йилдан бери энг йириги бўлган) зилзила эпитцентрига яқин. Силкинишлар оқибатда Нурдаги бутунлай вайрон бўлди, Эрзинда эса ҳеч ким жабрланмади, бирорта ҳам бино қуламади. Meduza нашри экспертлар ва маълумотларга таяниб, “Эрзиндаги мўжиза” қандай содир бўлгани ҳақида мақола чоп этди. “Дарё” уни ўзбекчага ўгирди.

    Хатай шаҳри зилзиладан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири бўлди
    Фото: Алфа Нет

    Туркия ҳукумати миллионлаб ноқонуний турар жой бинолари қурилишини кечирди. Мутахассислар бу қарор фалокатга олиб келиши ҳақида аллақачон огоҳлантирган

    Эрзин шаҳрини зилзиладан нима қутқарганини таҳлил қилишдан олдин, бир қадам орқага чекиниш ва Туркиянинг сўнгги ўн йилликлардаги қурилиш сиёсати қандай тузилганини тушуниш керак, деб таъкидлайди Meduza. Сўнгги маълумотларга кўра, 39 мингдан ортиқ одамни (Сурия билан қўшиб ҳисобаганда — 45 мингдан ортиқ) ҳалок қилган зилзиланинг бундай кенг кўламли оқибатлари сабабларидан бири Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг партияси даврида мамлакатда қурилган уйлар ва бошқа биноларнинг сифатсизлигидир, дейилади нашр мақоласида. Нима учун қурилиш сифати зилзила қурбонлари сонини аниқлашда асосий омилга айланиши ҳақида Meduza бошқа бир таҳлилий мақоласида батафсил баён қилган.

    Республикада ҳақиқий “қурилиш буми” 2000 йилларнинг бошларида, Эрдўғон бошчилигидаги Адолат ва тараққиёт партиясининг (ATP) ҳокимиятга келиши билан бошланди. Туркия Статистика институти маълумотларига кўра, энг кўп зарар кўрган ўнта вилоятдаги биноларнинг тахминан 51 фоизи 2001 йилдан кейин қурилган. Эътиборлиси, Эрдўғон даврида Туркияда биноларнинг рухсат этилган максимал баландлиги 20 қаватдан 37 қаватга оширилган.

    Шу билан бирга, республикада партия ҳокимияти даврида рўйхатга олинмаган қурилиш ишлари учун саккиз марта амнистия эълон қилинган. “Овоз олиш ва пул учун (ноқонуний қурилишни) кечирдингиз, аммо зилзила буни кечирмади”, — деди ҳукумат танқидчиси бўлган “Сöзcü” газетаси шарҳловчиси Эрдоғон Сузер.

    Туркияда сўнгги ва тарихдаги энг йирик қурилиш амнистияси 2018 йилнинг май ойида парламент ва президентлик сайловлари олдидан эълон қилинди. Ҳукумат қарорига кўра, 2017 йил 31 декабргача қурилган барча ноқонуний бинолар, жумладан, эгаларининг аризалари асосида ва тегишли тўлов эвазига амнистия қилиниши мумкин бўлди. Амнистия пайтида жами 10 миллионга яқин аризалар келиб тушган бўлса, улардан 1,8 миллионга яқини маъқулланган (хусусан, яқинда содир бўлган зилзиладан энг кўп жабр кўрган вилоятларда 294 мингдан сал кўпроқ бино қурилиши амнистия қилингани ҳақида Т24 мақоласида айтилган).

    “Еничаг” нашрига кўра, шундан сўнг давлат ғазнасига 25,5 миллиард турк лирасидан кўпроқ маблағ тушди  (ҳозирги курс бўйича тахминан 1,3 миллиард доллар), бироқ кўплаб экспертлар ўша пайтнинг ўзида хавотир билдиришган: масалан, 2019 йилда Миллий Қурилиш муҳандислари палатаси — ихтисослашган мутахассисларнинг нотижорат саноат уюшмаси раиси Жемал Гўкче амнистия учун масъул амалдорларни, уларнинг қарори туфайли Туркия шаҳарлари “зилзила содир бўлган тақдирда, қабристонга айланиши мумкинлиги”дан аниқ қилиб огоҳлантиргани ҳақида Reuters хабар берганди.

    “Эрзиндаги мўжиза” — қатъий шаҳарсозлик сиёсатининг натижаси: шаҳарда ноқонуний ва кўп қаватли бинолар қурилмаган

    Жемал Гўкченинг даҳшатли башорати 6 февраль куни ҳақиқатга айланди. Бир қанча турк шаҳарлари ер билан яксон бўлди — аммо омон қолганлари ҳам йўқ эмас. Зилзиладан кейинги дастлабки кунларда Эрзин шаҳри мери Оккеш Элмасоғлу Туркиянинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди —  фалокатдан сўнг у ўзининг Facebook саҳифасида табиий офат пайтида аҳоли пунктида ҳеч ким ҳалок бўлмаганини тезкорлик билан эълон қилди. Қолаверса, 41 мингга яқин аҳолига эга Эрзинда бирорта ҳам бино вайрон бўлмаган, атиги бир неча уй қисман зарар кўрган.

    Бу мисол Эрзиндан 80 километр узоқликда жойлашган, аҳоли сони бир хил бўлган Нурдаги шаҳри билан қиёслаганда янада яққол намоён бўлади. Зилзила Нурдагидаги уй-жой фондини бутунлай йўқ қилди. “Биз чуқур қайғудамиз. Бутун уй-жой фондини 100 фоиз бузамиз. Уйлардан бирининг вайроналари остидан 150 нафар жасадни олиб чиқдик. Ҳаммасини қайтадан тиклаймиз”, — деди Ширнак вилояти губернатори Усмон Билгин “Ени шафак” нашрига.

    Мер Элмасоғлу табиий офат оқибатларидаги бундай фарқни мўжиза деб ҳисобламаяпти. У вайронагарчилик ва қурбонлар йўқлигини ўзи ҳоким бўлган вақтда шаҳарда ноқонуний бино барпо этилишига ҳеч қачон йўл қўймагани ва қурувчилардан барча зарур меъёрларга риоя этишни талаб қилгани билан рационал қилиб тушунтирмоқда. “Мен ҳатто ўз қариндошларимнинг уйларига муҳр босдим. Чунки қонун-қоидага амал қилувчи жамиятга айланмас эканмиз, шундай азоб-уқубатларга дуч келаверамиз. Жавобгарлик эса нафақат маҳаллий ҳукуматлар, балки фуқароларнинг ҳам зиммасига тушади”, — деди Элмасоғлу зилзиладан бир ҳафта ўтиб берган интервьюсида.

    Оккеш Элмасоғлу
    Фото: DHA

    Сиёсатчи журналистларга берган изоҳларида ўзини қаҳрамон деб ҳисобламаслигини таъкидлади. Унинг шахсига ҳаддан ташқари эътибор жамиятни зилзила оқибатларини бартараф этишдан чалғитишини айтиб, яқинда у интервью беришдан бутунлай воз кечишга қарор қилди. “Ишонинг, ҳозир бу мавзу атрофида жуда кўп тортишувлар пайдо бўлган, у бутунлай бошқа томонга бурилиб кетди”, — деб жавоб берди Элмасоғлу “Meduza” сўровига.

    Эрзин маъмуриятининг веб-сайтида ҳозирги мернинг камтарона таржимаи ҳоли келтирилган. Унда мернинг 1979 йилда туғилгани, маълумоти ҳуқуқшунос экани, узоқ йиллар адвокатлик соҳасида ишлагани кўрсатилган. Элмасоғлу оилали, икки қизи бор.

    2019 йил март ойида Элмасоғлу муниципал сайловларда мухолифатдаги Республика Халқ партиясидан иштирок этди ва 60,4 фоиз овоз билан шаҳар мери этиб сайланди. Бунгача у ўзидан олдинги мер Қосим Шимшек (2009—2019 йилларда бу лавозимда бўлган) даврида узоқ йиллар Эрзин шаҳар кенгашини бошқарган.

    Шимшек, ҳукмрон ATP вакили бўлишига қарамай, ўзининг сўзи билан айтганда, у ноқонуний бинолар ва қурилиш меъёрларига риоя қилмаслик ҳолатларини қаттиқ бостирган. “Бугун барчамизга жуда оғир. Аммо юрагимдаги дардни енгиб айтишим мумкинки, биз муниципалитет сифатида ҳеч қандай қонунбузарликка йўл қўймадик. Шу маънода менинг виждоним тоза. Мен бинолари 50 йил аввал қурилган шаҳарни ўн йил давомида бошқардим”, — деди Эрзин собиқ мери 12 февраль куни берган интервьюсида.

    Шаҳар аҳолиси айтишича, Эрзиннинг ўзига хос хусусиятларидан бири унда кўп қаватли биноларнинг йўқлиги: энг баланд бинолар олти-саккиз қаватдан ошмайди, турар жой биноларининг баландлиги эса тўрт қаватдан ошмайди.

    Эрзин Туркияда зилзиладан қурбонларсиз чиққан биринчи шаҳар эмас. 1999 йилда яна бир муросасиз мер Тавшанжил шаҳрининг омон қолишига ҳисса қўшган

    Йўқотишлар кўлами ҳали тўлиқ ҳисобланмаган зилзила оқибатлари билан курашар экан, Туркиядагилар 1999 йил 17 августда Истанбулдан 100 километр узоқликдаги Измит шаҳри яқинида содир бўлган худди шундай 7,6 магнитудали зилзилани эсга олмоқда. Ўшанда 20 мингга яқин одам ҳалок бўлганди.

    Бугунги Эрзин сингари ўша пайтда ҳам бир шаҳарда зилзила бирорта бинога таъсир қилмаган ва бирорта одам жабрланмаган эди. Зилзила эпитцентри қаршисидаги Измит қўлтиғи соҳилида жойлашган 4,5 минг аҳолига эга Тавшанжил шаҳри ўша пайтдаги мер Солиҳ Гюннинг (2022 йил коронавирус оқибатида вафот этган) уйлар ва бошқа бинолар ноқонуний қурилишини қаттиқ бостиргани туфайли омон қолган.

    “Минтақамиздаги сейсмик хавфни инобатга олиб, олимлар билан маслаҳатлашгандик. Уларга кўра, ҳудуддаги биноларнинг рухсат этилган максимал баландлиги уч қават. Биз ушбу рецептга қатъий риоя қилдик”, — деб эслаганди ўшанда Туркияда катта шуҳрат қозонган мер.

    Гюннинг айтишича, мер бўлган даврида кўплаб нуфузли шахслар унга кўп қаватли уйлар қуриш учун лицензия эвазига катта миқдорда пора таклиф қилган. “Агар рози бўлсам, виллада яшашим ва бир нечта шахсий яхтага эга бўлишим мумкин эди. Аммо ўшанда шаҳримизда юзлаб қурбонлар бўларди”, деган Гюн ва унинг сиёсати “инсон ҳаёти ҳаммасидан муҳим” формуласига асосланганини таъкидлаган.

    18.02.2023, 12:42   Изоҳ (0)   26051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден АҚШдаги оммавий отишмаларни “эпидемия” деб атади

    18.02.2023, 12:07

    Ким Чен Ин қизи билан бу сафар спорт мусобақасида кўриниш берди (фото)

    18.02.2023, 10:37

    Жанубий Корея метросида ўзига ўт қўйган телба, АҚШ махфий маълумотларини тарқатган Wikileaks ва Майдонда намойишчиларнинг отилиши. Кун хронологиясида 18 февраль

    18.02.2023, 10:26

    Туркиядаги зилзила вақтида деразадан учиб кетган телефон бир оиланинг ҳаётини сақлаб қолди

    18.02.2023, 09:31

    Покистонда қуролланган жангарилар полиция бўлимини эгаллади, худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    17.02.2023, 23:56

    “Украина сўнгги бекат эмас”: Зеленский Путин собиқ совет давлатларини нишонга олишини айтди

    17.02.2023, 23:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.