• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёнинг энг баланд биноларини биласизми?

    ХХ аср том маънода барча соҳаларда ривожланиш асри бўлди. Шу жумладан иморатсозликда ҳам. Бу асрда бинолар қурилиши ва турли иморатлар ҳақида гап кетганда «осмонўпар» атамаси ҳам қўшилиб айтиладиган бўлди.

    Шу ўринда иморат «осмонўпар» даражасини олиши учун қай даражада баланд бўлиши масаласида маълумот берсам.

    Европа ва АҚШда қабул қилинган ўлчамларга кўра, баландлиги 150 метр ва ундан юқори бинолар осмонўпар ҳисобланади. Emporis’га кўра, баландлиги 100 метр ва ундан юқори, SkyscraperCity’га кўра, баландлиги 200 метр ва ундан юқори бинолар осмонўпар ҳисобланади.

    ХХ асргача баландлиги олти қаватдан юқори бўлган бинолар қурилмаган. Бунинг сабаби ундан баландига зина орқали чиқиб тушиш қийинлиги, шунингдек, юқори қаватларга сув етказиб бериш қийинлиги бўлган.

    Технологиялар ривожланиши, электр энергиясидан кенг фойдаланишга ўтиш, сув тортиб берадиган насос қурилмалари такомиллашуви, лифт қурилмасидан фойдаланишга ўтиш баланд иморат қуриш бошланиб кетишига туртки бўлди.

    2018 йилда дунёда 3 800 га яқин баландлиги 150 метрдан баланд бўлган осмонўпар бино борлиги маълум бўлган. Уларнинг 100 дан ошиғини баландлиги 300 метрдан ошиқ бўлган бинолар, мингдан ошиғини баландлиги 200 метрдан ошиқ бўлган бинолар, қолганини баландлиги 150 метрдан ошиқ бўлган бинолар ташкил этган.

    Аслида ХХ асргача бўлган даврда узоқ тарихда ҳам баланд бинолар қурилган. Аммо уларнинг аксарияти қадим йўқ бўлиб кетган ёки сақланиб қолганлари ҳам вайрон бўлиш арафасида эди.

    Янги тарихдаги биринчи осмонўпар бино сифатида 1885 йилда Чикагода қурилган суғурта компаниясига тегишли Home Insurance Building биноси тан олинади. Илк қурилганида у 42 метр, 10 қаватли бўлган. 1891 йилда унга яна икки қават қўшишган ва бинонинг умумий баландлиги 54,9 метрга етган.

    Баланд иморатларда лифтнинг ўрни беқиёс. Дунёдаги илк лифт 1870 йилда Нью-Йоркдаги Equitable Life Building компанияси биносига ўрнатилган.

    Илк лифтлар гидравлика билан ишлаган ва фақат 20 қаватли биноларга ўрнатиш учун мосланган бўлган.

    1903 йилда Otis фирмаси электрда ҳаракатланадиган лифт ишлаб чиқара бошлади ва шу тариқа исталган баландликда қурилган биноларга лифт ўрнатиш имконияти пайдо бўлди.

    Шундан сўнг АҚШнинг бир нечта шаҳарларида, айниқса Нью-Йорк ва Чикагода баланд иморатлар қуриш авж олди. Бир компания бугун 200 метрли осмонўпар бино қурилишини бошласа, эртасига иккинчи компания 250 метрли осмонўпар бино қуришни бошлаганини эълон қилар эди. Шу тариқа, 1931 йил 1 май кунигача турли қурилиш компаниялари кимўзарга осмонўпар бино қуришда ўзаро мусобақалашиб келди. Айнан 1931 йил 1 май куни тепасида ўрнатилган антеннаси билан умумий умумий баландлиги 443 метр бўлган Empire State Building биноси қуриб фойдаланишга топширилди ва шундан сўнг баланд бино қуриш мусобақаси амалда тўхтади.

    Ким баландроқ қуриш мусобақаси тўхтаган бўлса ҳам, АҚШда баланд бино қурилиши тўхтамади. Шунчаки қурувчилар 443 метрлик бинодан ўтказиб бино қура олмади. Empire State Building’нинг баландлик рекорди фақатгина орадан 41 йил ўтиб, 1972 йилда янгиланди.

    1972 йилдан бугунги кунгача шунча баланд бинолар қурилганига қарамасдан айнан Empire State Building осмонўпар бинолар орасида ҳанузгача 45-ўринда турибди.

    Бундан бир неча йил олдин БААнинг Дубай шаҳрида қурилган 800 метрдан баланд бўлган Бурж Халифа биноси баланд иншоот қуришда янги даврни бошлаб берди. Шундан сўнг бир нечта баландлиги 1000 метр ва ундан юқори бўлган иншоотлар лойиҳа қилиниб, қурилиши бошланди. Аммо жаҳон иқтисодий инқирози улардан бир нечтаси қурилиши тўхтатиб қўйди.

    Масалан, Дубайда қурилиши бошланган Нахил биноси қурилиши инқироз туфайли тўхтаб қолди. Саудиядаги 156 қаватли, 1007 метрли Kingdom Tower эса қуриляпти.

    Кувайтда 1001 метрли Madinat al-Hareer, Озарбайжонда 189 қаватли, 1050 метрли Озарбайжон минораси, Баҳрайнда 200 қаватли, 1022 метрли Murjan Tower каби иншоотлар қурилиши режалаштирилган. Шу туфайли ҳам бугунги кунда «дунёнинг энг баланд бинолари» рейтингида юқори ўринларда турган бинолар яқин йилларда ўз ўрнини бошқаларга бўшатиб берса ажабмас.

    Қуйида бугунги кунда дунёнинг энг баланд ҳисобланадиган бинолар ўнталиги билан таништирамиз.

    10. CITIC Tower

    Баландлиги: 527,6 метр

    Қаватлар сони: 109

    Жойлашган ўрни: Пекин, Хитой

    Қурилиш тугаланган йил: 2018 йил

    CITIC Tower.

    CITIC Tower.
    Фото: Google Photos

    Бу бинода Хитойнинг йирик давлат инвестиция компанияси бўлмиш CITIC Group компаниясининг штаб квартираси жойлашган.

    Бинога сарфланган маблағ – 24 миллиард юан (3,78 миллиард доллар). Ушбу 528 метрли осмонўпар бино лойиҳачилари – Farrells ва Kohn Pedersen Fox.

    9. CTF молия маркази (Тяньцзин)

    Баландлиги: 530 метр

    Қаватлар сони: 97

    Жойлашган ўрни: Тяньцзин, Хитой

    Қурилиш тугаланган йил: 2019 йилда фойдаланишга топширилади.

    CTF молия маркази, Тяньцзин.

    CTF молия маркази, Тяньцзин.
    Фото: Google Photos

    CTF молия марказининг қурилиши 2013 йилда бошланган. Бино қуриб битказилган ва ҳозир ички пардозлаш ишлари кетяпти.

    Ушбу иншоот Тяньцзин шаҳридаги иккинчи осмонўпар бино ҳисобланади.

    9. CTF молия маркази (Гуанчжоу)

    Баландлиги: 530 метр

    Қаватлар сони: 111

    Жойлашган ўрни: Гуанчжоу, Хитой

    Қурилиш тугаланган йил: 2016 йил

    CTF молия маркази, Гуанчжоу.

    CTF молия маркази, Гуанчжоу.
    Фото: Google Photos

    CTF молия маркази осмонўпар биноси Гуандун провинциясида, Гуанжоу шаҳрида жойлашган.

    Бу осмонўпар бино аслида 116 қаватли қилиб қурилган. Унинг беш қавати ер остида, 111 қавати ер устида жойлашган.

    Иншоот қурилиши 2014 йилда бошланиб, 2016 йилда тугалланган.

    Бинода 414 та квартира ва 273 та хонадан иборат меҳмонхона жойлашган.

    Бинода жами 86 та лифт бор. Улардан иккитаси алоҳида тез ҳаракатланадиган лифт ҳисобланади ва юқорига чиқишда улар 70–72,4 километр/соат тезликкача ҳаракатлана олади.

    7. Бутунжаҳон савдо ташкилоти биноси

    Баландлиги: 541 метр

    Қаватлар сони: 94

    Жойлашган ўрни: Нью-Йорк, АҚШ

    Қурилиш тугалланган йил: 2014 йил

    Бутунжаҳон савдо ташкилоти.

    Бутунжаҳон савдо ташкилоти.
    Фото: Google Photos

    Бино Нью-Йоркнинг Манхеттен даҳасида Бутунжаҳон савдо ташкилоти учун қурилган. Унинг қурилиши 2006 йилда бошланган ва 2013 йилда тугалланган.

    Бино 2001 йилда террорчилар томонидан қулатилган эгизак осмонўпар бинолар ўрнида тикланган. У ҳозир АҚШдаги энг баланд бино ҳисобланади.

    6. Lotte World Tower

    Баландлиги: 554,4 метр

    Қаватлар сони: 123

    Жойлашган ўрни: Сеул, Жанубий Корея

    Қурилиш тугалланган йил: 2017 йил

    Lotte World Tower.

    Lotte World Tower.
    Фото: Google Photos

    Lotte World Tower 123 қаватли осмонўпар биноси Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридаги Лотте Wорлд кўнгиочар маркази ҳудудида қурилган.

    Унинг қурилиши 2005 йилда бошланган. Сўнг аэропорт яқинлиги учун парвоз хавфсизлиги туфайли қурилиш тўхтатилган. 2009 йилда қайта рухсат олиниб, 2010 йилда қурилиш давом эттирилган.

    5. Golden Finance

    Баландлиги: 596,5 метр

    Қаватлар сони: 128

    Жойлашган ўрни: Тяньцзин, Хитой

    Қурилиши тугалланиши: 2020 йилда фойдаланишга топширилади

    Golden Finance.

    Golden Finance.
    Фото: Google Photos

    Ушбу осмонўпар бинонинг қурилиши 2008 йилда бошланган. Қурилиш битган ва унда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

    4. Пинань халқаро молия маркази

    Баландлиги: 599 метр

    Қаватлар сони: 115

    Жойлашган ўрни: Шэньчжэнь, Хитой

    Қурилиш тугалланган йил: 2017 йил

    Пинань халқаро молия маркази.

    Пинань халқаро молия маркази.
    Фото: Google Photos

    Ушбу осмонўпар бино битганидан сўнг дунёнинг энг баланд бинолари орасида 4-ўринда қайд этилди.

    3. Абраж ал-Байт

    Баландлиги: 601 метр

    Қаватлар сони: 120

    Жойлашган ўрни: Макка, Саудия Арабистони

    Қурилиш тугалланган йил: 2012 йил

    Абраж ал-Байт.

    Абраж ал-Байт.
    Фото: Google Photos

    Ушбу бино ўзига сарфланган қурилиш материалларининг оғирлиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Энг баланд бинолар рейтингида эса учинчи ўринда.

    Шунингдек, ушбу бино «энг баланд меҳмонхона» номинациясида ҳам дунёда биринчи ўринда туради. Эгаллаган майдони ҳажми бўйича эса дунёда учинчи ўринда туради.

    2. Шанхай минораси

    Баландлиги: 632 метр

    Қаватлар сони: 128

    Жойлашган ўрни: Шанхай, Хитой

    Қурилиш тугалланган йил: 2015 йил

    Шанхай минораси.

    Шанхай минораси.
    Фото: Google Photos

    Ушбу осмонўпар бинонинг ўзаги 2013 йилда қуриб битказилди. Сўнг бир йил давомида пардозлаш ишлари олиб борилди ва 2015 йилда фойдаланишга топширилди.

    1. Бурж Халифа

    Баландлиги: 828 метр

    Қаватлар сони: 163

    Жойлашган ўрни: Дубай, БАА

    Қурилиш тугалланган йил: 2010 йил

    Бурж Халифа.

    Бурж Халифа.
    Фото: Google Photos

    Бурж Халифа — 828 метр баландлиги билан дунёдаги энг баланд бино ҳисобланади.

    Бинонинг тантанали очилиш маросими 2010 йил 4 январда ўтказилган.

    Бурж Халифадаги томоша майдончаси бинонинг 452 метр баландлигида жойлашган. Бинога секундига 10 метр тезликда ҳаракатланадиган 58 та лифт хизмат кўрсатади. Ушбу лифтлар дунёдаги энг тезкор лифтлар ҳисобланади.

    Шунингдек, Бурж Халифада 2 957 та автомобиль сақлаш жойи бор.

    Бинода 304 та меҳмонхона номери ва 904 та турли ўлчамдаги квартиралар бор.

    16.08.2019, 09:45   Изоҳ (0)   236730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон чегара қўшини матбуот котиби давлатга хиёнати учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилди

    16.08.2019, 09:25

    Саудия Арабистонида илк бор маҳкумлар ҳаж қилишига рухсат берилди

    16.08.2019, 08:50

    Дональд Трамп Гренландия оролини сотиб олмоқчи

    16.08.2019, 07:56

    Миланда электросамокатлар ижарасига тақиқ қўйилди

    16.08.2019, 07:28

    «Ҳаж — 2019» мавсуми чоғида 8 нафар чақалоқ туғилди

    16.08.2019, 06:00

    Норвегия атмосферада «кичик миқдордаги радиоактив йод»ни қайд этди

    15.08.2019, 23:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.