Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида кўп қаватли бинода ёнғин чиқди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, “Kazinform” хабар берди.
Бино маъмурий ва қисман турар жой ҳисобланади. Дастлабки маълумотларга кўра, ташқи корпус ёниб кетган.
Ёнғинни ўчиришга 16 та техника ва 72 нафар шахсий таркиб жалб этилган.
Воқеа жойида штаб ташкил этилган бўлиб, эвакуация ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан 8 киши, жумладан 1 нафар бола бинодан эвакуация қилинган.
Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)