26 июль чоршанба куни эрталаб Нью-Йорк шаҳрида 16 тонналик бетонни кўтараётган қурилиш крани бино устига қулаб тушди. Оқибатда оператор кабинасида ёнғин чиққан. Краннинг тумшуқ қисми қўшни кўчадаги осмонўпар бинога келиб урилган, шундан сўнг у ерга қулаган.
“Вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Бизга омад кулиб боқди, яхшиям бу вақтда кўчада одам гавжум эмасди”, — деди шаҳар мери Эрик Адамс The New York Post нашрига берган интервьюсида.
Уч нафар жабрланувчи касалхонага ётқизилган, яна икки кишининг, жумладан, ўт ўчирувчининг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Маълум бўлишича, қурилиш крани 2008 йилда Юқори East Side ҳудудида худди шундай фожиага учраган компанияга тегишли. Ўшанда компания эгаси эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдириш ва бошқа жиноий моддалар бўйича айбланган, аммо кейинчалик оқланганди.
2008 йилги воқеада кран қулашидан икки киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)