• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Академик Иван Павлов назариясига биноан…” Сталиннинг ашаддий танқидчиси бўлган олим ҳаёти нега “махфий” тамғаси остига яширилган эди?

    1950 йилнинг ноябри. Марказқўмнинг пропаганда ва ташвиқот бошқармаси бошлиғи ўзига олиб келинган папкадан нигоҳини узиб, юқорига кўтаради: “Бу аёлнинг хотираларини архивга юбориш керак”. Шундай қилиб машҳур олим, Нобел мукофоти лауреати, физиолог Иван Павловнинг шахсий ҳаётига оид қайдлар “махфий” тамғаси остида яширилган эди. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида жаҳон даражасидаги буюк олимнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

    Академик Иван Павлов
    Фото: Wikipedia

    ХХ асрда рус олимларидан ҳеч ким академик Иван Павловдек халқаро даражада машҳурликка эришмаган эди. Бир сафар британиялик машҳур фантаст Гергерт Уэллс у ҳақда шундай ёзган: “У ҳали кашф этилмаган ёлларга нур сочиб, бутун дунёни ёритиб турган юлдуздир”. Академик Павлов 130 та академия, университет ва халқаро илмий ҳамжамиятлар аъзоси бўлган. Бутун дунё уни физиология фанининг майоғи, шифокорлар ва физиологларнинг ёрқин ҳамда тан олинган ўқитувчиси, ижодий, бунёдкорлик ишининг ҳақиқий зоҳиди деб билади.

    Рязань шаҳридаги 1849 йил сентябрда дунёга келган бўлажак олим умри давомида физиология ва тиббиёт соҳасида кўплаб кашфиётларни амалга оширади. У 10 нафар фаразандга эга руҳоний оиласининг тўнғич ўғли эди. Бобоси ҳам черков ходими бўлган. Ота-онасининг талаби билан йигитча диний таълим олиб, семинарияга ўқишга киради. Аммо тақдирнинг ўзи унинг руҳоний бўлишига йўл қўймайди. У отасининг кутубхонасида турли қизиқарли иллюстрациялар билан тасвирланган “Кундалик ҳаёт физиологияси” китобига дуч келади. Шунингдек, Сеченовнинг “Бош мия рефлекслари” китоби ҳам унда катта қизиқиш уйғотади.

    Павлов семинариячиларга қўйилган жиддий чекловлар сабаб у ерни тарк этади ва аввалига Санкт-Петербург университетининг юридик факультетига ўқишга киради, кейин эса физика-математика факультетини табиий фанлар йўналишида таҳсил ола бошлайди. Бу ерда у машҳур физиолог профессор Илья Сион раҳбарлиги остида бутун умрини физиология билан боғлайди.

    Сион ўзининг принципиаллиги ва сотилмаслиги билан кўплаб ҳамкасблари ҳамда талабаларнинг нафратини қозонган, антидарвинчи, Сеченов ва Тургеневлар билан баҳслашиб турадиган шахс эди. Кейинроқ тор доирада шундай латифа тарқалади: эмишки Тургенев Сионга “Муму”ни совға қилган, у эса ҳайвонни ёриб кўриб, итни Павловга топширади. Ўз навбатида унинг устида бир қатор тажрибаларни ўтказган Павлов итни Герберт Уэллсга намойиш этади. Англияга қайтган Уэллс “Муму”ни Koнaн Дойлга беради, ёзувчи бўлса, итни Гримпен ботқоқликларига қўйиб юбориб, кузата бошлайди. Натижада “Баскервиллар ити” повести пайдо бўлади…
    Павлов ҳамкасблари билан тажриба жараёнида
    Фото: Wikimedia Commons

    Иван Павлович университетни тамомлагач, физиология соҳасидаги билимларини оширишга қарор қилади. Шу мақсадда у 1874 йилда Тиббий-жарроҳлик академиясига ўқишга киради. Уни аъло баҳоларга тамомлаган Павлов икки йилга хорижга хизмат сафарига юборилади. Чет элдан қайтиб келгач эса ўзини бутунлай илм-фанга бағишлайди.

    Павлов томонидан қарийб 65 йил давомида физиология соҳасида амалга оширилган барча ишларни уч бўлимга ажратиш мумкин: қон айланиш физиологияси, овқат ҳазм қилиш физиологияси ва мия физиологияси. Павлов соғлом организмни ўрганиш имконини берадиган тажрибани амалиётга татбиқ этади. У ўзи яратган шартли рефлекслар усули ёрдамида психологик фаолият асосини бош мияда содир бўладиган физологик жараёнлар ташкил этишини аниқлайди. Унинг олий нерв тизими физиологиясидаги тадқиқотлари психология ва педагогика ривожига улкан ҳисса қўшган.

    Павлов уйлангунига қадар моддий таъминот ҳақида деярли ўйламаган ва кундалик ҳаёт тарзи эътибордан четда қолиб келган. 1881 йилда ростовлик Серафима Карчевскаяга уйланганидан кейингина қашшоқлик нималигини ҳис қила бошлайди. Улар 1870 йиллар охирида Петербургда танишиб қолганди. Серафима Қора денгиз флотида хизмат қилган ҳарбий шифокорнинг қизи эди. Она томондан бўлса, насл-насаби Камбағалликка юз турган дворянлар оиласига бориб тақаларди.

    Серафима Василевна умрини уй ишлари ва тўрт фарзанд тарбиясига бағишлайди. Павловнинг фарзандларини исми Владимир, Вера, Виктор ва Всеволод бўлган. Исми “В” ҳарфидан бошланмайдиган ягона фарзанди Мирчик чақалоқлигида оламдан ўтиб кетади. Всеволод ҳам узоқ умр кўрмайди. У отасининг ўлимидан бир йил олдин вафот этади.

    Фото: Wikimedia Commons

    1917 йилги инқилоб даврида Павловнинг ёши 70 га яқинлашиб қолганди. Унинг уйида ўтказилган тинтув вақтида олимга тегишли олтита олтин медал мусодара қилинади. Россия банкларидан бирида турган Нобел мукофоти бўлса миллийлаштирилади. Павловнинг квартираси “кичрайтирилади”.

    Петрогратга келиб, академикнинг уйига ташриф буюрган Герберт Уэллс даҳшатга тушади. Нобел муфокоти лауретати кабинетининг бурчагида қишга захира қилиб қўйилган картошка ва шолғом уюми ётарди. Павлов шолғомни ўқувчилари билан бирга, оч қолмаслик мақсадида етиштирган. Аммо болшевиклар олимга ёрдам беришга шошмас, хорижга қўйиб юбориш ҳақидаку гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Павловни қўйиб юбориш бўйича Москвага Халқаро Қизил ҳочдан сўров келганидан кейингина коммунистлар саросимага тушиб қолади. Ленин Павловга академикларга хос таъминотни тақдим этиш, яшаш шароитини яхшилаш бўйича шахсан кўрсатма беради. Расмийлар жаҳон ҳамжамиятининг назарида бу буюк олимнинг тақдири Совет ҳокимиятининг умуман фанга бўлган муносабатининг рамзи эканини тушунарди.

    Академикнинг таъминоти яхшиланади, у бир оз тинчланади ҳам, ҳатто хорижга чиқиб келади. Павлов Финляндия, АҚШ, Франция ва Англияни айланиб келади. Бироқ барибир хорижда қолмайди — у Петрограт яқинидаги лабораториясини ташлаб кетишни истамасди. Иван Павлов коммунизмнинг ашаддий курашчиси эди. “Сизлар жаҳон инқилобига бекорга ишоняпсизлар. Сиз маданий дунёга инқилоб эмас, балки фашизм уруғини катта муваффақият билан сепмоқдасиз. Сизларнинг инқилобларингга қадар фашизм бўлган эмас”, — деб ёзади у 1934 йилда Молотовга.

    Зиёли қатлам орасида тозалаш ишлари бошланганида, Павлов жаҳл отида Сталинга мактуб йўллайди: “Бугун рус эканимдан уялмоқдаман”. Ҳатто шу каби чиқишлари учун ҳам олимга ҳеч ким тегинмаган.

    “Инқилоб салкам 70 га кирганимда рўй берди. Ва шунга ишонч ҳосил қиляпманки, инсоннинг фаол ҳаёти айнан 70 йил давом этади. Шу боисдан инқилобни очиқ-ойдин танқид қилмоқдаман. Жин урсин уларни! Отилиб кецин. Барибир ҳаёт тугади, мен ғурурим талаб этган нарсани қиламан”, деганди Павлов.

    Кўпчилик Булгаковнинг “Итюрак” асари қаҳрамони — профессор Преображенскийнинг прототипи Иван Павлов бўлган деб ҳисоблайди.

    Павлов Нобел мукофотини овқат ҳазм қилиш тракти физиологиясидаги ишлари учун 1904 йилда, ушбу соҳага асос солган олим ўлимидан саккиз йил ўтиб қўлга киритади. Тантанали маросим нутқида Павлов у билан ҳеч қачон йўли туташмаганини айтган. Ушбу воқеадан 10 йиллар олдин Нобел Павлов ҳамда унинг ҳамкасби Марселлия Ненскийга лабораториясини қўллаб-қувватлаш мақсадида каттагина маблағ юборганди. “Алфред Нобел физиологик тажрибаларга қизиқишини билдирди ва у бизга физиологиянинг энг юқори вазифалари, организмларнинг қариши ва ўлиши масаласига тааллуқли бир нечта ибратли тажрибаларни тақдим этди”. Шунинг учун Павлов Нобел мукофотини икки маротаба қўлга киритган дея ҳисоблаш ҳам мумкин.

    1935 йили 15-Халқаро физиологлар конгрессида Иван Петровичга “Дунё физиологлари оқсоқоли” фахрий унвони берилади. Павлов қолдирган илм жаҳон илмининг ривожланишида пойдевор бўлиб хизмат қилди. АҚШ, Англия, Франция ва бошқа давлатларда Павлов номидаги махсус лабораториялар ташкил этилди. 1936 йил 27 февралда Иван Павлов 87 ёшида вафот этади.

    “Махфий” грифи урилган шахсий ҳаёт

    Серафима Карчевскаянинг тақдири жуда оғир кечади: пулсизлик ва очлик, қаллиғининг силдан вафоти, ўзининг безкакка чалиниши… Қиз яшашга бўлган улкан иродасини намоён этиб, ижара квартирасида касалликка қарши курашарди. Секин-астда соғая бошлагнида девор ортидан ажойиб кулги овозини эшитади — бу худди баҳорда ариқларда оқадиган сувлар жаранги каби эди. У фақат қалби тоза инсонгина бундай кула олади деган ҳаёлга боради.

    Қизиқувчанлик оғир аҳволидан устун чиқади: Серафима меҳмонхонага чиқиб, кўзлари ёниб турган баланд бўйли йигитга дуч келади. Иван Павлов билан илк учрашув шундай бошланганди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Серафима ўз замонасининг илғор аёлларидан эди: Достоевский ва Тургенев билан таниш бўлган, Андрей Желябовнинг машғулотларига қатнаган, тенг ҳуқуқлилик ғояларини қўллаб-қувватлаган. Иван билан бўлса кеча-ю кундуз суҳбатлашиб ўтиришга тайёр эди. Уларнинг севги қиссаси жуда секин алангаланган, Павлов гўёки фақат бир нарса — илм-фан ҳақида ўйларди. Аммо унинг ёши 30 га яқинлашиб қолганди… Серафима билан учрашгунга қадар ҳеч ким унинг юрагига қўл солиб кўрмаган эди.

    Кутишдан чарчаган қиз қишлоққа ўқитувчилик қилиш учун йўл олади. Шу онда Павлов саросимага тушади — ахир қандай қилиб усиз кетади?! Бўлажак олим қизнинг олдига қатнай бошлайди ва охир-оқибат унинг қўлини сўрайди. Серафима йигитнинг ортга қайтиб кетишга ҳам пули йўқлигини тушуниб, тўйни қаллиғи маблағ тўплаб олгунга қадар кечиктириш мантиқан тўғри деган қарорга келади. Аммо бу ҳам иш бермайди: йигит Пэтербургдан унга севги изҳорларига тўла мактубларни йўллайди, бироқ илмий иши тўхтаб қолганди. Шунда Серафима унинг ёнида бўлсагина, бирор иш чиқишини тушуниб етади — у бутун умри давомида эрининг ёнида бўлиб, барча молиявий ишларни юритади.

    1881 йилда жуфтлик оила қуради. Иван Петрович тўй маросимига бир тийин ҳам қўшмайди. У бунақа майда нарсаларни ўйламасди ҳам… Кейинчалик ёш эр-хотин ўртасида жанжал чиқса ҳам бунга фақат моддият сабаб бўларди.

    Аммо улар биргаликда бахтли эди. Серафима энг оғир кунларда ҳам эрининг ёнида бўлди. Оиладаги қашшоқликка 1890 йилда, Павлов кашфиётлари ўз самарасини кўрсата бошлагач, барҳам берилади: у профессор унвонини қўлга киритиб, яхши мояна олишни бошлайди. 

    Павлов нима билан шуғулланганини икки оғиз сўз билан тушунтирсак: у физиология ва руҳий жараёнлар ўртасида ўзига хос алоқа бор деб ҳисоблаган. Павловнинг овқат ҳазм қилиш механизмлари борасидаги ишлари илм-фанда янги йўналишнинг ривожланишига хизмат қилди. Илмий бўлмаган доираларга ҳам Павлов шартли рефлекслар қўлланмаси устида ишлагани маълум. Машҳур “Павлов ити” эксперименти ҳайвоннинг ташқи таъсирга бўлган рефлексларини ўрганиш учун ташкил этилган. У таржиба натижасида шаклланадиган рефлекс тушунчасини тақдим этганди. Бундан ташқари, Иван Павлов мия функцияларини ўрганишга улкан ҳисса қўшган.

    Нобел мукофотини олишга бағишланган тадбирда нутқ сўзлаган Павлов
    Фото: Wikimedia Commons

    Деҳқон оиласида туғилган олимнинг зуваласи мустаҳкам бўлиб чиқди: йиллар ўцада Павлов ўз тетиклиги ва меҳнатсеварлигини йўқотмади. У ишга муккасидан кетган ва ўз тартибига амал қиларди: столи устидаги буюмлари қандай ҳолатда қолдирилган бўлса, шундай туриши керак эди, аксинча бўлиши мумкин эмас. Характери ҳам оддий эмасди, аммо ҳамма уни оқкўнгиллиги, ҳазил ҳисси, ҳаётга бўлган иштиёқи сабаб яхши кўрарди. Шунингдек, у барча учун оилапарвар эди, токи ғалати гап-сўзлар тарқалгунга қадар…

    Лабораториядаги янги ходими Мария Петровага Павлов дарҳол эътироб қаратади. У бу ерга 1912 йилда келган, дадил, жингалак сочи яноқларига тушиб турадиган қиз эди. Мариянинг барча йиғилишларга бориши ҳам олимга ёқарди. Бир сафар у қизни ишдан кейин бирга сайр қилишга таклиф этади. Тез орада бундай сайрлар одат тусига киради. Натижада миш-мишлар тарқалади, Петрова ҳақоратли мактуб олади, кетишга чоғланади… Дам олишдан қайтган Павлов у ҳеч қаерга кетмаганидан хурсанд бўлиб, “ярашув”ни бўса билан мустаҳкамлаш таклифини билдиради.  

    Иван Павловнинг ўз мантиғи бор эди: агарда бу севги бўлса, ҳиссиётларни яширмаслик керак. Тез орада Мария Павловлар уйининг асосий меҳмонига айланади.

    —Сиз ҳақингизда бор ҳақиқатни ёзмоқчиман, — дейди Мария бир сафар. Иван Павлов жавоб қайтармайди, бироқ кейин шундай дейди:

    —Кимгадир озор беришни истамайман… Ёзавер, аммо буни фақат рафиқам вафотидан кейин чоп этиш мумкин бўлади.

    —Менинг ўлимимдан кейин ҳам, — дея қўшимча қилади Мария.

    Мария Капитоновна “Академик Иван Павлов ҳақида хотиралар” китобини ҳаётлигида ёзган. 1948 йил майда — 150 дан ортиқ илмий меҳнатлар муаллифи оламдан ўтади. 1949 йил 1 декабрь куни Ленинград “обкоми” котиби Андрианов Маленков номига мактуб йўллаб, Салтико-Шчедрин номидаги давлат кутубхонасига 1947 йилда Мария Петрованинг қўлёзмаси топширилганини билдирган. У Петрова “25 йилдан ортиқ вақт давомида Павлов билан ишқий алоқада бўлиб келганини” ҳам қўшимча қилган. Совет даври мафкурасига кўра, халқ таниган олимнинг бундай ҳаёт тарзини ошкор қилиб бўлмасди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Партия раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқилган қўлёзмага “Махфий” грифи урилиб, Марказий партия архивида қолдирилган.

    20.07.2023, 01:25   Изоҳ (0)   25752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Уни бирор аёл билан ёлғиз қолдириб бўлмасди”. АҚШ президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши, “ёлғиз қотил” атрофидаги фаразлар ва бева Жаклиннинг кейинги турмуши

    03.07.2023, 09:33

    “Бу шунчаки бизнес”: афсонавий мафия сардори Ал Капоненинг қонли тарихи

    10.07.2023, 09:13

    “Барчаси автобусда жой бермагани оқибатида келиб чиққан”. Америкача ирқчиликка қарши курашган руҳоний — Мартин Лютер Кинг ва унинг буюк орзуси

    14.07.2023, 09:32

    Хитой  ҳарбий жиҳатдан мисли кўрилмаган даражада кучаймоқда — Пентагон

    20.07.2023, 00:27

    Истанбул расмийлари эҳтимолий зилзила учун тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди

    20.07.2023, 00:02

    Ғалла бўйича битим тўхтатилганидан кейин буғдой нархи кескин кўтарилди

    19.07.2023, 23:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.