Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес иккита ўйинга дисквалификация қилинади.
Журналист Эрнан Кастилёнинг хабарига кўра, Колумбияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг камерага зарба бергани учун четлатилиши мумкин.
Одатда, рақибининг юзига зарба берган ёки тепган футболчи бир ёки икки ўйинга четлатилади.
Шу тариқа Мартинес ЖЧ—2026 саралашидан ўрин олган Венесуэла ва Боливияга қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин.
Изоҳ (0)