• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фотогалерея: 2021 йилда халқаро миқёсда содир бўлган эътиборга молик воқеа-ҳодисалар

    «Коммерсантъ» сунъий интеллект лойиҳаси ҳисобланган «Медиалогия» маълумотлари асосида халқаро сиёсатда 2021 йилнинг энг ёрқин, сершовқин воқеа-ҳодисаларини танлаб олди. Рейтинг воқеа-ҳодисанинг ОАВда ёритилиши, нашрларнинг бош саҳифаларидан ўрин олиши ва бошқа жиҳатлар асосида тузиб чиқилган. 2021 йилнинг энг асосий 15 та воқеа-ҳодисасига алоқадор фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Афғонистоннинг «Толибон» томонидан эгалланиши

    Ўтган йили 1 майда «Толибон» ҳаракати АҚШ ҳарбий контингентининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши ҳақидаги баёнотдан кейин мамлакатдаги ҳукумат кучларига қарши фаол ҳужум операцияларини бошлади. 15 августда толиблар пойтахт Кобулни эгаллади, президент Ашраф Ғани эса мамлакатдан қочиб кетди. Кейинчалик Ғанининг БААда эканлиги маълум бўлди.

    Фото: AP Photo

    Польша ва Беларусь чегарасидаги миграцион инқирозМазкур инқироз 2021 йил баҳорида Ироқ ва Суриядан минглаб қочоқларнинг Беларусь орқали Европа иттифоқи ҳудудига ўтиш учун келганидан кейин бошланган. Ноябрда улар куч билан чегарани кесиб ўтишга уринди. Айни вақтда Беларусь–Польша чегарасида юзлаб қочоқлар лагерда қолган. Уларнинг аксар қисми Ироққа қайтгани ҳақида ҳам хабарлар берилган. Буюк Британия ва Европа Иттифоқи расмийлари Беларусни мазкур инқирозда асосий айбдорлардан бири эканлигини қайд этган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Роман Протасевичнинг Минск аэропортида ҳибсга олиниши2021 йил 23 май куни Ryanair компаниясининг самолёти Беларусь ҳукуматининг топшириғига асосан Минскдаги аэропортга мажбуран қўндирилди ва борт ичида бўлган Nexta Telegram канали собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич ҳамда унинг ёнида бўлган россиялик София Сапегa ҳибсга олинди. Уларга қарши жиноий ишлар очилди, иккови ҳам уй қамоғида сақланмоқдa.

    Роман Протасевич

    Роман Протасевич
    Фото: AP Photo

    Коронавируснинг янги – «омикрон» штаммиЖССТ маълумотларига кўра, штамм илк бор 2021 йил 9 ноябрда Ботсванадан олинган намунада аниқланган. Кейинчалик штамм билан касалланиш бўйича бир нечта ҳолат ЖАР ва бошқа мамлакатларда қайд этилган. Йил охирига келиб кўплаб давлатлар, жумладан, МДҲ давлатлари коронавируснинг янги штамми туфайли чеклов чораларини кучайтирди.

    Фото: AP Photo

    Исроил ҳамда Фаластин ўртасидаги низонинг кескинлашуви2021 йил 10 майда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида Исроил томонига оммавий ракеталар ҳужумини амалга оширди. Исроил армияси бунга жавоб қайтарди ва Фаластин ҳудудига ҳужум уюштирди. Икки томондан 200 дан зиёд одам ҳалок бўлди. 21 май куни томонлар ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришди.

    Фото: AP Photo

    Вашингтондаги Капитолийга ҳужум2021 йил 6 январда АҚШдаги Капитолийда Трамп тарафдорлари уюштирган митинг қуролли тўқнашувга айланиб кетди. Собиқ президент Дональд Трамп тарафдорлари бинони штурм билан ишғол қилди. Мазкур иш юзасидан 60 дан зиёд одам қамоққа олиниб, митингда қатнашган 600 дан зиёд иштирокчига айблов эълон қилинган.

    Фото: Reuters

    Россия ҳамда Чехия ўртасидаги дипломатик можаро2021 йил апрель ойида Москва ва Прага ўртасидаги қарама-қаршилик оқибатида икки давлат ўнлаб дипломатларни қайтариб юборди. Бундай кескинлик Чехиянинг Россия махсус хизматлари ходимларининг 2014 йил октябрь ойида Врбетица қишлоғидаги қурол-яроғ омборида юз берган портлашга алоқадорлигини маълум қилганидан кейин бошланди.

    Фото: AP Photo

    Жо Байденнинг инаугурацияси2021 йил 20 январда Жо Байден (чапда) АҚШ президентлигига расман киришди. 2020 йил ноябрда бўлиб ўтган АҚШдаги президентлик сайловларида у республикачилар вакили, амалдаги президент Дональд Трампни мағлуб этганди.

    Фото: AP Photo

    Мавзуга доир: 

    • Фоторепортаж: Жо Байденнинг инаугурацияси қандай ўтди?
    • АҚШнинг 46-президенти Жо Байденнинг инаугурацияси қандай ўтди ва нега у учун иккинчи «ядро чамадончаси» тайёрланди? Асосий маълумотлар
    • Байденнинг инаугурациясини Трампникидан кўпроқ телетомошабинлар кузатди
    Михаил Саакашвилининг Грузияга қайтиши ва у ерда ҳибсга олиниши2021 йил 1 октябрда Грузияда мамлакат собиқ президенти Михаил Саакашвили ҳибсга олинди, у республикага ноқонуний йўл билан келганди. Сиёсатчига нисбатан ватанида бир нечта жиноий ишлар очилган.

    Михаил Саакашвили (марказда)

    Михаил Саакашвили (марказда)
    Фото: AP Photo

    Мавзуга доир: «Миша, биз келдик». Саакашвилининг қайтиши ва қамоққа олиниши қандай қилиб Грузияни иккига бўлиб юборди?

    Арманистондаги норозилик намойишлариҲукуматга қарши норозилик намойишлари 2020 йил ноябрь ойида Тоғли Қорабоғда ўт очмаслик борасида Озарбайжон билан келишув имзоланганидан кейин бошланган. Митингларда қатнашаётганлар амалдаги бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини сўради. 2021 йил 18 март куни у навбатдан ташқари парламент сайловларининг ўтказилишини эълон қилди. 20 июнда унинг партияси «Фуқаролик шартномаси» сайловларда ғолиб чиқди ва Пашинян бош вазир лавозимига қайта сайланди.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Дональд Трампга эълон қилинган импичмент2021 йил 13 январда АҚШ Вакиллар палатаси ўша вақтда амалдаги президент ҳисобланган Дональд Трампга ишончсизлик билдириб, импичмент эълон қилди. Унинг президентлик даврида мазкур сиёсий жараён икки марта содир бўлди: биринчи импичмент 2019 йил декабрь ойида эълон қилинган, бироқ Сенат ўшанда Трампни оқлаганди.

    Фото: AP Photo

    Германиядаги сайловлар2021 йил 26 сентябрда Германия Федератив Республикасида парламент сайлови ўтказилди. 8 декабрда Бундестаг депутатлари Германия социал-демократик партияси аъзоси Олаф Шольцни федерал канцлер лавозимига сайлашди, шу тариқа Ангела Меркель ўз лавозимини тарк этди.

    Фото: AP Photo

    Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо2021 йил 28 апрелда қирғиз-тожик чегарасидаги вазият сув масаласидаги муаммолар сабаб кескинлашди. Бу эса Қирғизистон ҳамда Тожикистон ҳарбийлари ўртасидаги отишмага олиб келди ва 50 нафарга яқин одам ҳалок бўлди. 1 майда Қирғизистон ва Тожикистон чегарада ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш борасида ўзаро келишувга эришди.

    Фото: AP Photo

    Ижтимоий тармоқлар фаолиятидаги катта узилиш2021 йил 4 октябрда Facebook Inc. (Facebook, Instagram, WhatsApp) компаниясида кенг қамровли, глобал миқёсдаги узилишлар содир бўлди. Сервислар фаолияти 7 соатдан ошиқ вақт давомида ишламади. Бу вақт давомида Telegram мессенжеридан фойдаланувчилар сони кескин кўпайган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Контейнер ташувчи Ever Given кемаси билан содир бўлган ҳалокат2021 йил 23 март куни контейнер ташувчи кема Сувайш каналида қумга ботиб қолди. Оқибатда 400 дан зиёд кема ҳаракати тўхтаб қолди ва таҳлилчиларнинг қайд этишича, дунё иқтисодиётига 9,6 миллиард доллар миқдорида зарар келтирди. Орадан олти кун ўтгач, кема қум «тутқунлиги»дан қутулди.

    Фото: Reuters
    03.01.2022, 14:40   Изоҳ (0)   28259
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пентагон раҳбари Ллойд Остинда коронавирус аниқланди

    03.01.2022, 13:56

    Жанубий Кореяда «омикрон» билан боғлиқ дастлабки ўлим ҳолатлари қайд этилди

    03.01.2022, 12:53

    2021 йилда бутун дунёда содир бўлган асосий воқеалар — суратларда (фото)

    03.01.2022, 08:58

    Сув илинжида йўлга тушган ака-ука афғонлар, реанимациядаги байрам, Янги йилни кутиб олган дунё. Ҳафта суратлари

    02.01.2022, 23:53

    Мисрлик олимлар Аменхотеп I нинг ташқи қиёфасини тиклашга муваффақ бўлди. Унинг мумиёси томограф ёрдамида «ечилган»

    02.01.2022, 20:49

    Муаммар Каддафи Саддам Ҳусайннинг суддаги ҳимояси учун маблағ ажратиб келгани маълум бўлди

    02.01.2022, 20:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.